Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


рента зарари мавжуд бўлган даврда - йилда бир марта, солиқ давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай


Download 138.77 Kb.
bet30/31
Sana07.10.2023
Hajmi138.77 Kb.
#1694911
TuriКодекс
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
Bog'liq
2022 ЙИЛ ЎЗГАРИШЛАР 15.01 охир.вар.

рента зарари мавжуд бўлган даврда - йилда бир марта, солиқ давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай;
солиқ базаси мавжуд бўлган даврда - ҳар чоракда, ортиб борувчи якун билан ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай.
Ҳисоблаб чиқилган солиқ ҳар чоракда кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса – ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай бюджетга тўланади.


Йиғимлар бўйича
Кодекснинг 455-моддасиАвтотранспорт йиғимларининг турлари”га киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, жорий йилдан автотранспорт воситаларини сотиб олганлик ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғим бекор қилинди.
Шунингдек, 2021 йил Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-722-сон қонуни билан Солик кодексининг 4551-моддаси бўйича киритилган алкоголь маҳсулотларини чакана сотиш ҳуқуқи учун йиғим ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш учун йиғим мазкур ЎРҚ-741-сонли қонун билан Кодекснинг 455-моддага ўтказилди.


Айланмадан олинадиган солиқ бўйича.
Кодекснинг 461-моддаси “Солиқ тўловчилар” иккинчи қисмига киритилган ўзгартиришлар бўйича, жорий йилдан бошлаб солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари, аудиторлик ташкилотлари, нотижорат, шу жумладан бюджет ташкилотлари айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар тоифасидан чиқарилиб, қўшилган қиймат ва фойда солиғи тўлашга ўтказилди.
Шунингдек юридик шахслар - қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига, башарти уларда йигирма беш гектар ва ундан ортиқ суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдони мавжуд бўлса (илгари элик гектар эди) улар қўшилган қиймат ва фойда солиғи тўлашга ўтказилди.

Бундан ташқари, Кодекснинг 462-моддаси “Айланмадан олинадиган солиқни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари”га киритилган ўзгартиришлар билан, айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан, қўшилган қиймат ва фойда солиқларини тўлашга ўтиш тартиблари аниқлаштирилди.
Унга мувофиқ, бўш турган бинолар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар ва қурилиши тугалланмаган объектлар, шунингдек фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдори бўлган юридик шахслар, уларни самарасиз фойдаланаётганлиги бўйича хулоса киритилган санадан бошлаб (илгари, хулоса киритилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан);
қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдорлари бўлган юридик шахслар, инвестицион лойиҳанинг амалга оширилмаганлиги тўғрисида хулоса беришга ваколатли бўлган органнинг хулосаси чиқарилган санадан эътиборан (илгари ваколати бўлган ваколатли органнинг хулосаси чиқарилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан);
молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобидан объектлар қурилишини бажарувчи юридик шахслар бундай қурилишга доир шартнома расмийлаштирилган санадан эътиборан (илгари шартнома расмийлаштирилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан);
Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб киришни (импортни) амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар қайси сана олдинроқ келишига қараб, улар импорт шартномаси тузилган ёки товарларни олиб кирилган (импорт қилинган) санадан бошлаб;
тегишли рухсатномалар (лицензиялар)ни олган ёки фаолиятини бошлаганлиги тўғрисида ваколатли органни хабардор қилган санадан бошлаб;
юридик шахслар - қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига, башарти уларда йигирма беш гектар ва ундан ортиқ суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдони мавжуд бўлса, кўрсатилган ер участкасига бўлган ҳуқуқ ёки унинг майдони ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар рўйхатга олинган санадан бошлаб;
оддий ширкат ишларини юритиш ўз зиммасига юклатилган ишончли шахсга - оддий ширкат шартномаси доирасида амалга оширилаётган фаолият бўйича оддий шериклик шартномаси тузилган санадан бошлаб;
бозорлар ва савдо комплекслари, нотижорат ташкилотлари давлат рўйхатидан ўтказилган, бюджет ташкилотлари ташкил топган санадан бошлаб;
аудиторлик ташкилотлари аудиторлик хизмати кўрсатиш бўйича шартнома тузилган санадан эътиборан қўшилган қиймат ва фойда солиқларини тўлашга ўтиши белгиланди.
Шунингдек, Кодекснинг 469-моддаси “Солиқ ва ҳисобот даври” га киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, айланмадан олинадиган солиқнинг ҳисобот даври ойлик (илгари чораклик эди) қилиб белгиланди.



Download 138.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling