Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Фойдали қазилмаларни қазиб олиш (ажратиб олиш) ва уларга бирламчи ишлов бериш (қайта ишлаш) технологик цикли доирасидаги йўқотишлар технологик йўқотишлар
Download 138.77 Kb.
|
2022 ЙИЛ ЎЗГАРИШЛАР 15.01 охир.вар.
Фойдали қазилмаларни қазиб олиш (ажратиб олиш) ва уларга бирламчи ишлов бериш (қайта ишлаш) технологик цикли доирасидаги йўқотишлар технологик йўқотишлар деб эътироф этилиши ва мазкур йўқотишларга:
фойдали қазилмаларни қазиб олишдаги йўқотишлар, шу жумладан уларнинг қолдиқлари (ажратиб олиб бўлмайдиган захиралар); углеводородларни дастлабки саноат мақсадида қайта ишлашдаги йўқотишлар; қатламдаги босимни сақлаб туриш ва (ёки) углеводородларни ёпиқ технологик цикл доирасида ажратиб олиш учун маҳсулдор қатламга қайта ҳайдаб киритиладиган табиий газ ҳажми киритилди. Қайд этиш жоизки, бунда солиқ солиш объекти фойдали қазилманинг ҳар бир тури бўйича алоҳида аниқлаш тартиби сақлаб қолинди. Солиқ базасини аниқлаш тартибларига киритилган ўзгартиришларда, углеводородлар учун алоҳида ва металлар бўйича алоҳида солиқ базасини аниқлаш тартиблари жорий этилди. Унга мувофиқ, Кодекснинг 451-моддаси “Солиқ базаси”да углеводородлар учун солиқ базаини аниқлаш тартиблари белгиланиб, солиқ базаси солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда ҳар бир қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмага нисбатан аниқланиши; солиқ базаси солиқ (ҳисобот) даври бошидан ўсиб борувчи якун билан аниқланадиган қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмалар ҳажмининг қиймати ҳисобланиши; қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилма ҳажмининг қиймати солиқ (ҳисобот) даври учун ўртача олинган реализация қилиш баҳосида ҳисоблаб чиқилиши; солиқ (ҳисобот) даври учун ўртача олинган реализация қилиш баҳоси ҳар бир қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилма бўйича пулда ифодаланган реализация қилиш ҳажмларини (қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғини чегирган ҳолда) натурада ифодаланган реализация қилиш ҳажмига бўлиш орқали алоҳида аниқланиши; агар қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилма қисман ўзининг ишлаб чиқариш ёки хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланилса, солиқ базаси қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилманинг умумий ҳажми ҳисобида ушбу фойдали қазилманинг ўртача олинган реализация қилиш баҳосидан келиб чиқиб аниқланиши. солиқ (ҳисобот) даврида фойдали қазилмалар реализация қилинмаган тақдирда, солиқ базаси реализация қилиш амалга оширилган охирги солиқ (ҳисобот) даврида фойдали қазилмани реализация қилишнинг ўртача олинган нархидан келиб чиққан ҳолда аниқланиши; фойдали қазилмаларни қазиб олиш (ажратиб олиш) бошланганидан реализация қилинмаган тақдирда, солиқ базаси солиқ (ҳисобот) даврида мазкур фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг (ажратиб олишнинг) ишлаб чиқариш таннархини 20 фоизга оширган ҳолда аниқланиши. Бунда, солиқ тўловчи реализация қилиш амалга оширилган биринчи ҳисобот даврида ҳисобланган суммасига ҳисобот даврида шаклланган ўртача олинган нархидан келиб чиққан ҳолда кейинги тузатишни киритиши шартлиги белгиланди. Агар, қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмалар тўлалигича ўзининг ишлаб чиқариш ёки хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланилган ҳолларда солиқ базаси қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмани ишлаб чиқариш таннархини 20 фоизга оширган ҳолда аниқланиши; солиқ тўловчи томонидан қазиб олинган табиий газ ва (ёки) нефть мустақил равишда ёхуд қайтариш шарти билан қайта ишлашга бериш асосида қайта ишланса, солиқ базаси ушбу фойдали қазилмалардан олинган маҳсулотларни реализация қилиш баҳосидан келиб чиқиб, солиқ тўловчи томонидан сарфланган уларга дастлабки ишлов бериш, қайта ишлаш ва ташиш харажатларини чегирган ҳолда аниқлаши; ўз навбатида, қимматбаҳо, рангли ва радиоактив металлар, шунингдек нодир ва нодир ер элементларини реализация қилишда солиқ базаси ушбу фойдали қазилмаларни ўртача олинган реализация қилиш нархидан, уларга ишлов берилган (бойитилган), улар қайта ишланган ва (ёки) ташилганда эса харажатларини чегирган ҳолда аниқланиши белгиланди. Download 138.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling