Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


банклар томонидан қонунчиликда белгиланган норманинг 80 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда


Download 138.77 Kb.
bet13/31
Sana07.10.2023
Hajmi138.77 Kb.
#1694911
TuriКодекс
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   31
Bog'liq
2022 ЙИЛ ЎЗГАРИШЛАР 15.01 охир.вар.

банклар томонидан қонунчиликда белгиланган норманинг 80 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда;
банк операцияларини амалга оширишга доир лицензия асосида банк операцияларининг айрим турларини амалга оширувчи юридик шахслар ва суғурта ташкилотлари томонидан – қонунчиликда назарда тутилган нормалардан юқори бўлмаган нормалар доирасида белгиландиган бўлди.
Кодекснинг 317-моддаси “Чегириб ташланмайдиган харажатлар”га киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, солиқ базасини аниқлашда меценатлик кўмагини кўрсатиш, билан бирга ўқув-тарбия муассасаларига ёки етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга моддий ёрдам бериш учун йўналтирилган маблағларнинг чегириб ташланиши;
ўз навбатида, солиқ тўловчининг амортизация қилинмайдиган мол-мулкнинг бошланғич қийматига Кодекснинг 306-моддасига мувофиқ киритиладиган амартизация харажатларини чегириб ташланмайдиган харажатлар жумласига киритилди.
Мамлакатимизда Молиявий ҳисобнинг халқаро стандартлари жорий этилишидан келиб чиқиб, пул ва номонетар меъёрларга аниклик киритилиши муносабати билан, Кодекнинг 320-моддаси “Курсдаги фарқларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари” қуйидагича қайта таҳрир қилинди:
Айрим солиқ тўловчилар ва операциялар турлари бўйича солиқ базасини аниқлаш мақсадларида, ижобий курс фарқи деб валюта қимматликлари кўринишидаги мулкни (чет эл валютасида ифодаланган қимматли қоғозлар бундан мустасно) ва қиймати чет валютасида ифодаланган талаб қилиш кўринишидаги мулкни қўшимча баҳолашда ёки қиймати чет эл валютасида ифодаланган мажбуриятларнинг қийматини пасайтиришда юзага келадиган курс фарқи эътироф этилиши;
салбий курс фарқи деб валюта қимматликлари кўринишидаги мулкни (чет эл валютасида ифодаланган қимматли қоғозлар бундан мустасно) ва қиймати чет валютасида ифодаланган талаб қилиш кўринишидаги мулкни қийматини пасайтиришда ёки қиймати чет эл валютасида ифодаланган мажбуриятларни қўшимча баҳолашда юзага келадиган курс фарқи эътироф этилиши;
мазкур қоидалар, агар кўрсатилган қийматни қўшимча баҳолаш ва пасайтириш чет эл валютаси расмий курсининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган миллий валютада ёки чел валютаси (шартли пул бирликлари) курсининг қонунчилик ҳужжатлари ёки тарафларнинг битими билан белгиланган Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига ўзгариши муносабати билан амалга оширилган тақдирда, агар ушбу чет валютасида (шартли пул бирликларида) ифодаланган Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида тўланадиган талабларнинг (мажбуриятларнинг) қиймати мос равишда қонунчилик ҳужжатларида ёки тарафларнинг битими билан белгиланган курс бўйича аниқланса қўлланилиши;

Download 138.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling