Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


номоддий активларнинг бошланғич қиймати уларни сотиб олиш (барпо этиш) ва фойдаланишга яроқли бўлган ҳолатга келтириш харажатлари суммаси сифатида аниқланиши


Download 138.77 Kb.
bet11/31
Sana07.10.2023
Hajmi138.77 Kb.
#1694911
TuriКодекс
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   31
Bog'liq
2022 ЙИЛ ЎЗГАРИШЛАР 15.01 охир.вар.

номоддий активларнинг бошланғич қиймати уларни сотиб олиш (барпо этиш) ва фойдаланишга яроқли бўлган ҳолатга келтириш харажатлари суммаси сифатида аниқланиши (бундан харажатлар таркибида ҳисобга олинган қўшилган қиймат солиғи; фоизлар бўйича харажатлар; чегириб ташланадиган ёки харажатлар сифатида ҳисобга олинадиган амортизация қилинадиган активни ҳарид қилиш билан боғлиқ бошқа харажатлар мустасно);
бунда, қуйидагилар номоддий активни тан олиш учун зарурлиги:
солиқ тўловчига иқтисодий наф (даромад) олиб келиш қобилияти;
солиқ тўловчининг номоддий активнинг ўзи ва (ёки) интеллектуал фаолият натижаларига бўлган мутлақ ҳуқуқини тасдиқловчи лозим даражада расмийлаштирилган ҳужжатларнинг мавжудлиги (шу жумладан патентлар, сертификатлар, бошқа ҳимоя ҳужжатлари, патент, савдо белгиси мулкни топшириш (сотиб олиш) шартномаси);
солиқ тўловчининг ўзи томонидан яратилган номоддий активларнинг қиймати уларни яратиш, тайёрлаш (шу жумладан моддий харажатлар, меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари, учинчи томон хизматлари учун харажатлар, патентлар, гувоҳномалар олиш билан боғлиқ патент божлари) сифатида аниқланиши (бундан харажатлар таркибида ҳисобга олинган қўшилган қиймат солиғи; фоизлар бўйича харажатлар; чегириб ташланадиган ёки харажатлар сифатида ҳисобга олинадиган амортизация қилинадиган активни ҳарид қилиш билан боғлиқ бошқа харажатлар мустасно);
номоддий активларнинг қолдиқ қиймати, уларнинг бошланғич қиймати ва ушбу актив бўйича бутун давр учун ҳисобланган (жамғарилган) амортизация суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланиши, агар инвестициявий чегирма бекор қилинган тақдирда, жамғарилган амортизация инвестициявий чегирмани чегириб ташланган ҳолда чиқарилиши;
номоддий активлар бўйича амортизация ҳар ой солиқ тўловчи томонидан уларнинг бошланғич қиймати ва бундай номоддий активнинг фойдаланиш муддатидан, бироқ солиқ тўловчининг фаолияти давридан кўп бўлмаган муддатда, келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қилинган нормалар бўйича ҳисобга олиниши;

Download 138.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling