Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


номоддий активдан фойдаланиш ва фойдаланиш ҳуқуқи учун солиқ тўловчи томонидан тўланадиган даврий (жорий)


Download 138.77 Kb.
bet12/31
Sana07.10.2023
Hajmi138.77 Kb.
#1694911
TuriКодекс
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   31
Bog'liq
2022 ЙИЛ ЎЗГАРИШЛАР 15.01 охир.вар.

номоддий активдан фойдаланиш ва фойдаланиш ҳуқуқи учун солиқ тўловчи томонидан тўланадиган даврий (жорий) тўловлар (бунда, амортизация ажратмалари ҳисобланмайдиган узоқ муддатли активларнинг қиймати чиқиб кетаётганда солиқ базасини аниқлашда ҳисобга олинади) харажатлар деб эътироф этилиши ва чегирмаларга киритилиши белгиланди.
Солиқ тўловчини инвестицияларининг жозибадорлигини ошириш ва рағбатлантириш мақсадида, амортизация килинадиган активлар учун инвестицион чегирма уларни сотиб олинган йилда хисобланган амортизацияга кўшимча равишда фойда солиғи бўйича солик солинадиган базани камайтириш имкониятлари кенгайтирилди.
Жумладан, Кодекснинг 308-моддаси “Инвестициявий чегирма”га киритилган таҳририй ўзгартиришга мувофиқ, солиқ тўловчига амортизация харажатлари нормаларига мувофиқ аниқланадиган активнинг бошланғич қийматидан келиб чиққан ҳолда амортизация қилиниши керак бўлган амортизация қилинадиган активлар бўйича инвестициявий чегирмаларни қўллаш ҳуқуқи берилди ва 2022 йилдан инвестициявий чегирмалар миқдори икки баробарга оширилиб:
1) янги технологик ускуналар қийматининг, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва (ёки) технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш харажатларининг ва (ёки) ахборот тизимларини яратишга доир инвестиция лойиҳалари доирасида маҳаллий ишлаб чиқаришнинг дастурий таъминотини сотиб олишга йўналтириладиган маблағлар суммаларининг 20 фоизи (илгари 10 фоиз) миқдорида;
2) ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтиришга, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишга йўналтириладиган маблағлар суммасининг 10 фоизи (илгари 5 фоиз) миқдорида белгиланди.
Шунингдек, инвестициявий чегирма самарадорлигини ошириш мақсадида, амортизация қилинадиган активни, у бўйича инвестициявий чегирма қўлланилган санадан бошлаб уч йил мобайнида сотилган, текин берилган ва бошқача тарзда чиқиб кетган тақдирда, инвестициявий чегирма амал қилиши бундай актив чиқиб кетиши содир бўлган ҳисобот (солиқ) даврида жамғарилган амортизация суммасидан уни чегириб олиш орқали бекор қилиниши (бундан, фавқулодда вазиятлар туфайли амортизация қилинадиган активнинг чиқиб кетиши ҳолатлари мусатасно) белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 октябрдаги “Геолгия қидирув ишларини янада рағбатлантириш ва ер қаъридан фойдаланувчиларга солиқ солиш тартини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6319-сон фармони билан, 2022 йил 1 январдан бошлаб фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқи учун ундириладиган тижоратбоп топилма бонусини ҳамда фойдали қазилмаларни аниқлаш ва разведка қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун ундириладиган имзоли бонусни бекор қилиниб, янги конларда нефть, табиий газ, газ конденсати, қимматбаҳо, рангли, нодир ва радиоактив металларни қазиб олиш (ажратиб олиш)ни амалга оширувчи ер қаъридан фойдаланувчилар учун рента даромади солиғи жорий этилиши муносабати билан, Кодекснинг 311-моддаси “Геологик жиҳатдан ўрганиш, қидириш ва табиий ресурсларни қазиб олишга доир тайёргарлик ишлари учун харажатлар”га киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, имзоли бонус ва тижоратбоп топилма бонусни тўлашга доир харажатлар Солиқ кодексидан чиқариб ташланди.
Илмий тадкикотлар ва (ёки) тажриба-конструкторлик ишланмалари билан боғлик харажатларни хисобга олишнинг xалкаро стандартларига мувофиклаштириш мақсадида, Кодекснинг 312-моддаси “Илмий тадқиқотларга ва (ёки) тажриба-конструкторлик ишланмаларига доир харажатлар” меъёрлари қайта кўриб чиқилиб, солиқ солиш мақсадида янги илмий ёки техник билимлар ва ғояларни олиш учун кўрилган оригинал ва режали тадқиқотларга киритиладиган харажатлар илмий тадқиқотларга доир харажатлар деб эътироф этилиши;
ишлаб чиқариладиган маҳсулотни (товарларни, хизматларни), янги ёки қўлланиладиган технологияларни такомиллаштириш, ишлаб чиқариш ва бошқарувни ташкил этиш усулларини ишлаб чиқариш харажатлари ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни (товарларни, хизматларни) янги яратиш ёки такомиллаштириш, янги технологиялар ёки ишлаб чиқариш ва бошқарувни такомиллаштириш билан боғлиқ харажатлар сифатида тан олиниши;
илмий тадқиқотларга ва (ёки) тажриба-конструкторлик ишларига доир харажатларига бевосита илмий тадқиқотларга ва (ёки) тажриба-конструкторлик фаолияти ёки ушбу фаолият турларига асослантирилган тарзда киритилиши мумкин бўлган боғлиқ барча харажатлар киритилиши белгиланди.
Маълумки, хорижий мамлакатларда марказий банкларга молиявий бозорларда баркарорликни таъминлаш учун, шубхали кредитлар бўйича заxираларни яратиш коидаларига нисбатан анча қатъий меъёрлар белгиланган. Бу эса, ўз навбатида фойда солиғи бўйича солик солинадиган базанинг олдини олишга хизмат қилади. Шу муносабат билан, Кодекснинг 315 моддаси “Захира фондларини шакллантириш харажатлари”га киритилаётган ўзгартиришларга мувофиқ, захира фондларига ажратмалар қонунчиликда назарда тутилган тартибда:

Download 138.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling