Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларини


Download 138.77 Kb.
bet15/31
Sana07.10.2023
Hajmi138.77 Kb.
#1694911
TuriКодекс
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   31
Bog'liq
2022 ЙИЛ ЎЗГАРИШЛАР 15.01 охир.вар.

халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларини, тегишли халқаро ташкилот аъзоси сифатида бундай бадалларнинг тўланганлиги тўғрисида ҳужжат мавжуд бўлганда;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш учун нодавлат таълим ташкилотларига тўловларни, курсни тугатганлик тўғрисида шундай ташкилотлар томонидан берилган ҳужжат мавжуд бўлганда тадбиқ этилиши белгиланди.

Ижтимоий солиқ бўйича.
Кодекснинг 408-моддаси “Айрим тоифадаги жисмоний шахслар томонидан солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари”га киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, қишлоқ туманларида рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган "Ҳунарманд" уюшмаси аъзоси бўлган ҳунармандчилик фаолияти субъектлари томонидан ўз фаолиятининг дастлабки икки йилида ижтимоий солиқни – ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида мажбурий тўлаш тартиби бекор қилиниб, “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоси бўлган ҳунармандчилик фаолияти субъектларига йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида мажбурий тартибда ижтимоий солиқ тўлашга ўтказилди.
Кодекснинг 483-моддаси “Вақтинчалик солиқ имтиёзлари”га киритилган қўшимчага мувофиқ, 2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январга қадар республика туманларида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари учун белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида белгиланди.
Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи бўйича.
Кодекснинг 412-моддаси “Солиқ базаси”га киритилган ўзгартиришлар билан, тўлиқ амортизация қилинган бино бўйича унинг уч йилда камида бир марта аниқланадиган қайта баҳоланган (бозор) қиймати солиқ базаси бўлиб ҳисобланиши бўйича амалдаги тартиб бекор қилиниб, солиқ солиш мақсадида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган бинолар ва иншоотларга нисбатан кўчмас мулк бўйича солиқ базаси қуйидаги миқдорларда 1кв. метр учун мутлақ миқдорда белгиланган минимал қийматдан паст бўлиши мумкин эмаслиги:

Download 138.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling