текширувдан олдинги таҳлил солиқ органи раҳбарининг (раҳбар ўринбосарининг) буйруғисиз амалга оширилиши.
агар текширувдан олдинги таҳлил чоғида солиқ органи томонидан солиқ органида мавжуд бўлган маълумотлар билан тақдим этилган солиқ ҳисоботлари ўртасида тафовутлар ва (ёки) хатолар аниқланса, солиқ тўловчига солиқ ҳисоботига тегишли тузатишлар киритиш тўғрисида солиқ тўловчининг шахсий кабинетига хабарнома юборилиши;
солиқ тўловчи тузатишлар киритиш тўғрисидаги хабарномани олган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёки аниқланган тафовутларнинг асосномасини тақдим этиши шартлиги, ушбу шартларнинг бажарилмаслиги солиқ органи томонидан солиқ тўловчига камерал текширувини тайинланишига асос бўлиши;
текширувдан олдинги таҳлил солиқ тўловчи томонидан аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи ёки аниқланган тафовутлар асосномаси тақдим этилган ёхуд камерал солиқ текшируви тайинлаган санадан бошлаб тугалланган деб ҳисобланиши белгиланди.
Шунингдек, солиқ тўловчи тузатишлар киритиш тўғрисидаги талабнома олинган кундан эътиборан, тегишли солиқлар ва йиғимлар бўйича аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёхуд тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш муддати ўн иш кунидан, беш иш кунига қисқартирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 сентябрдаги “Солиқ мажбуриятларини бажаришда тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига асосан, тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ҳисоботини белгиланган муддатларда тақдим этмаганлик учун молиявий санкциялар бекор қилиниши муносабати билан, Кодекснинг 220-моддаси “Солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартибини бузиш”га тегишли ўзгартиришлар киритилиб, солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун солиқ тўловчи - юридик шахснинг мансабдор шахси ёки солиқ тўловчи - жисмоний шахс маъмурий жавобгарликка тортилиши” белгиланди.
Солик маъмуриятчилиги самарадорлигини ошириш, солиқ тўловчининг товар-моддий қийматликлари ҳаракатини кузатишнинг тўлик тизимини яратиш ва солик тўлашдан бўйин товлаш холатларининг олдини олиш максадида, Кодекснинг 223-моддаси “Солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш)”га киритилган қўшимчаларга мувофиқ, “ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ҳақиқатда қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажмини улар томонидан тақдим этилган ҳисоботда тўлиқ акс эттирмаслик” солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) деб эътироф этилиши;
“Ҳисобварақ-фактура ёки назорат-касса машинаси чекларида хўжалик юритувчи субъект амалга оширадиган фаолият турига ва хусусиятига ёки харид қилинган товарлар (хизматлар) номенклатурасига мос келмайдиган идентификация кодларини акс эттириш – ҳисобварақ-фактура ёки назорат-касса машинаси чекларида кўрсатилган товарлар (хизматлар) реализация қийматининг бир фоизи миқдорида, жарима солишга сабаб бўлиши” белгиланди. Илгари, ҳар бир нотўғри расмийлаштирилган ҳужжат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда белгиланган эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |