Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Download 138.77 Kb.
|
2022 ЙИЛ ЎЗГАРИШЛАР 15.01 охир.вар.
*) белгиланган солиқ ставкаси бўйича солиқ чилим учун тамакисиз аралашмани олиб киришда ҳам тўланади; **) таркибида никотин мавжуд бўлган суюқликни (никотинни) уни истеъмол қилиш тизимларида (электрон ва бошқалар) олиб киришда, солиқ мазкур суюқлик таркибидаги никотин миқдоридан келиб чиқиб тўланади. Кодекснинг 2892-моддаси “Алкоголь маҳсулотларига доир солиқ ставкалари” бўйича акциз солиғи ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Кодекснинг 2893-моддаси Нефть маҳсулотлари ва бошқа акциз тўланадиган товарлар ва хизматларга доир солиқ ставкалари” бўйича республикада ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган бензин учун ягона солиқ ставкаси белгиланди, суюлтирилган газга акциз солиғи ставкаси бекор қилинди (амалда 30 фоиз бўлган эди), полиэтилен гранулаларига акциз солиғи ставкаси 20 фоиздан 10 фоизгача пасайтирилиб, полиэтилен гранулалар импортига ҳам акциз солиғи жорий қилинди ҳамда солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади: Т/р Товарлар (хизматлар) номи Солиқ ставкаси 2022 йил 1 январдан 2022 йил 1 июндан 1. Нефть маҳсулотлари: Аи-80 240 000 сўм/тонна 275 000 сўм/тонна Аи-90 ва ундан юқори 275 000 сўм/тонна 275 000 сўм/тонна авиакеросин (синтетикдан ташқари) 200 000 сўм/тонна 220 000 сўм/тонна дизель ёқилғиси (синтетикдан ташқари) 240 000 сўм/тонна 264 000 сўм/тонна ЭКО дизель ёқилғиси (синтетикдан ташқари) 216 000 сўм/тонна 237 600 сўм/тонна дизель ёки карбюратор (инжектор) двигателлари учун мотор мойи 340 000 сўм/тонна 374 000 сўм/тонна 2. Полиэтилен гранулалар 10% 3. Табиий газ, Ўзбекистон Республикасига импорт қилингандан ташқари 20% Ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сотиладиган суюлтирилган газ (бундан «Ҳудудгазтаъминот» АЖ орқали аҳолига отиладиган ҳажмлар мустасно), шу жумладан экспорт Бекор қилинди 4. Якуний истеъмолчига сотиладиган: бензин 1 литр учун 350 сўм/1 тонна учун 465 530 сўм 1 литр учун 385 сўм/1 тонна учун 512 000 сўм дизель ёқилғиси 1 литр учун 350 сўм/1 тонна учун 425 918 сўм 1 литр учун 385 сўм/1 тонна учун 468 000 сўм суюлтирилган газ 1 литр учун 350 сўм/1 тонна учун 665 493 сўм 1 литр учун 385 сўм/1 тонна учун 730 000 сўм сиқилган газ 1 куб метр учун 500 сўм 1 куб метр учун 550 сўм 5. Мобиль алоқа хизматлари 15% 6. Хушбўйлаштирувчи ёки ранг берувчи қўшимчаларсиз оқ шакар 20% Табиий газ ва мобиль алоқа хизматлари солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган (кўрсатиладиган) акциз тўланадиган товарларга (хизматларга) белгиланган ва мазкур товарларни олиб киришда қўлланилмайди. Бензин, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газ олиб кирилган (импорт қилинган) акциз тўланадиган товарларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатилганда, солиқ тўловчилари бўлиб, ушбу товарларни ўз эҳтиёжлари учун олиб киришни амалга оширган шахслар эътироф этилади. Хушбўйлаштирувчи ёки ранг берувчи қўшимчаларсиз оқ шакар солиқ ставкаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган хушбўйлаштирувчи ёки ранг берувчи қўшимчаларсиз оқ шакарга қўлланилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига шакар хомашёсини олиб киришга акциз солиғи солинмайди. Фойда солиғи бўйича. 2022 йил 1 январдан фойда солиғини ҳисоблаш мақсадида амортизация қилинадиган активларни тан олишнинг алоҳида тартиби жорий қилинди. Фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлаш мақсадида амортизация қилинадиган активларга Солиқ кодексда келтирилган мезонларига жавоб берадиган асосий воситалар ва номоддий активлар киритилиши қайд этилди. Унга мувофиқ, Кодекснинг 297-моддаси “Умумий қоидалар”га киритилган ўзгартиришлар бўйича, жами даромадлар таркибига солиқ базасига товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан келиб чиқиб тузатиш киритиш натижасида вужудга келган даромад киритилиши; солик солиш максадида, амортизация килинадиган активларни хисобга олишни, xусусан, уларнинг дастлабки кийматини, амортизация хисобланган даврни ва амортизация килинадиган активларни хисобдан чикаришни жорий этишнинг аник нормалари ҳамда узок муддатли активларга нисбатан барча xўжалик юритувчи субектлар учун ягона мезонни белгилаш максадида, асосий воситалар ва номоддий активлар тушунчалари хамда уларни хисобдан чикариш тартиби бўйича аник коидалар белгиланади. Жумладан, Кодекснинг 298-моддасига киритилган таҳририй ўзгартиришларга мувофиқ, мазкур модда “Амортизация қилинадиган активларнинг (Асосий воситаларнинг) ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромадлар (зарарлар)”деб номланди. Мазкур ўзгаришдан келиб чиқиб: амортизация қилинадиган активларнинг ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромад (зарар) деб, ушбу модда бўйича аниқланадиган чиқиб кетишидан олинадиган молиявий натижа эътироф этилиши; амортизация қилинадиган активнинг чиқиб кетишидан молиявий натижа (фойда ёки зарар) амортизация қилинадиган активнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромаддан унинг қолдиқ қийматини чегириб ташлаш орқали аниқланиши; амортизация қилинадиган активнинг чиқиб кетишидан олинадиган молиявий натижани (фойдани ёки зарарни) аниқлашда, 2021 йил 1 январь ҳолатига тўпланган бундай активнинг қайта баҳоланган суммаси (нархни ошириш суммасининг олдинги нархни пасайтириш суммасидан ортиқ суммалари) амортизация қилинадиган активнинг чиқиб кетишидан олинган даромад таркибига киритилиши (2021-йил 1-январдан бошлаб солик солиш максадида асосий воситаларни кайта бахолаш тартиби бекор килинганидан кейин ушбу санагача бўлган кайта бахолаш суммалари бундай мулк хисобдан чикарилганда даромадга кўшилади); бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинган молиявий натижа бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ аниқланиши ва мазкур қоидалар айрим солиқ тўловчилар ва операциялар турлари бўйича солиқ базасини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятларидан (Кодекснинг 45-бобига мувофиқ) келиб чиқиб, тақдим этилган мол-мулкни чиқиб кетиш ҳолларига татбиқ этилмаслиги белгиланди. (бунда, асосий воситалар ва номоддий активлар билан бир каторда, буxгалтерия хисоби коидаларига мувофик узок муддатли инвестициялар ва узок муддатли дебиторлик карзларини хисобдан чикаришни аниклаш тартиби саклаб колинди) Буxгалтерия ҳисоби учун узок муддатли моддий активларни нафакат асосий воситалар, балки инвестиция мулки, актив ёки сотиш учун мўлжалланган биологик активлар сифатида таснифлаш мумкин. Солик солиш максадида, узок муддатли активларга нисбатан барча xўжалик юритувчи субектлар учун ягона мезонни белгилаш максадида, асосий воситалар ва номоддий активлар тушунчалари хамда уларни ҳисобдан чиқариш тартиби бўйича аник қоидалар белгиланди. Кодекснинг 306-моддаси “Амортизация харажатлари” нормаларига қуйидагича ўзгартиришлар киритилди: Download 138.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling