амортизация қилинадиган активнинг қайта тиклаш қийматини аниқлашда солиқ тўловчининг қарорига асосан 2020 йилнинг 1 январидан амалга оширилган ва солиқ тўловчининг 2020 йилнинг 1 январидан кейин бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган амортизация қилинадиган активларни қайта баҳоланиши ҳисобга олиниши;
Солиқ тўловчи 2021 йил 1 январдан кейин амортизация қилинадиган активлар қийматини қайта баҳолашни (нарх пасайтиришни) амалга оширганда, бундай қайта баҳолашнинг ижобий (салбий) миқдори даромад (харажат) сифатида эътироф этилмаслиги ва амортизация қилинадиган активнинг қайта тиклаш қийматини аниқлашда ҳамда амортизацияни ҳисоблашда ҳисобга олинмаслиги;
амортизация қилинадиган активларнинг бошланғич қиймати солиқ тўловчи томонидан капитал қўйилмалар ушбу активларга, иқтисодий жиҳатдан асосланган ҳолда киритилганда ўзгариши;.
бунда, амортизация қилинадиган активнинг бошланғич қиймати қўшимча қуриш, қўшимча жиҳозлаш, реконструкция қилиш, модернизация қилиш, технологик қайта жиҳозлаш, тегишли объектларнинг қисман тугатилиши ва бошқа шунга ўхшаш сабабларга кўра ўзгариши белгиланди.
Ўз навбатида, қўшимча қуриш, қўшимча жиҳозлаш, модернизация қилиш ишларига асбоб-ускуналар, бинолар, иншоотлар ёки бошқа амортизация қилинадиган активдаги технологик ёки хизмат кўрсатиш мақсадларининг ўзгариши, юкламани кўпайиши ва (ёки) бошқа янги сифатлардан келиб чиқадиган ишлар киритилиши;
ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва унинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ошириш билан боғлиқ бўлган ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини кўпайтириш, товарлар (хизматлар) сифатини яхшилаш ва уларнинг номенклатурасини ўзгартириш мақсадида амортизация қилинадиган активни реконструкция қилиш лойиҳаси бўйича амалга ошириладиган, мавжуд амортизация қилинадиган активни қайта қуриш реконструкция қилишга кириши;
илғор техника ва технологияни жорий этиш, ишлаб чиқаришни механизациялаш ва автоматлаштириш, маънан эскирган ва жисмонан ишдан чиққан ускуналарни янги, нисбатан маҳсулдор ускуналарга алмаштириш асосида амортизация қилинадиган активнинг ёки уларнинг айрим қисмларининг техник-иқтисодий кўрсаткичларини оширишга доир комплекс тадбирлар техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга кириши, бунда, техник ва (ёки) технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ишлаб чиқаришларнинг янгиларини барпо этиш ва амалдагиларини кенгайтиришни ҳам ўз ичига олиши белгилаб қўйилди.
Ижарага олинган амортизация қилинадиган активларга ва (ёки) текин фойдаланиш шартномаси бўйича олинган амортизация қилинадиган активларга капитал қўйилмалар қуйидаги тартибда амортизация қилинади:
Шунингдек, мазкур моддага киритилган қўшимчаларда, ижарага берувчи томонидан ижарага олувчига (ссудда берувчи томонидан ссудда олувчига) капитал қўйилмаларнинг қопланадиган қиймати ижарага берувчи (ссудда берувчи) томонидан амортизация қилиниши;
ижарага берувчи розилиги билан ижарага олувчи (ссудда берувчи розилиги билан ссудда олувчи) томонидан амалга оширилган капитал қўйилмаларнинг ижарага берувчи (ссудда берувчи) томонидан қоплаб берилмайдиган қиймати ижарага олувчи (ссудда олувчи) томонидан амортизация қилиниши белгиланди.
2021 йил 1 январгача амортизация қилинадиган активларнинг қолдиқ қиймати бундай амортизация қилинадиган активларнинг тикланиш қиймати билан 2021 йил 1 январгача ҳисобланган (жамғарилган) амортизация суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланиши;
2021 йилнинг 1 январидан кейин ишга туширилган амортизация қилинадиган активларнинг қолдиқ қиймати уларнинг бошланғич қиймати билан солиқ ҳисоблаш мақсадида ушбу актив бўйича бутун давр учун ҳисобланган (жамғарилган) амортизация суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланиши. Агар, инвестициявий чегирма бекор қилинган тақдирда, жамғарилган амортизация инвестициявий чегирмани чегириш орқали аниқланиши;
Do'stlaringiz bilan baham: |