Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


Download 138.77 Kb.
bet6/31
Sana07.10.2023
Hajmi138.77 Kb.
#1694911
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
2022 ЙИЛ ЎЗГАРИШЛАР 15.01 охир.вар.

Солиқ кодексига мувофиқ, солиқ тўловчи томонидан ҳисобга олинадиган асосий воситалар ва номоддий активлар амортизация харажатларини аниқлаш мақсадларида амортизация қилинадиган активлар деб эътироф этилиши;
солиқ солиш мақсадларида “асосий восита деб қиймати бир бирлиги (тўплами) учун Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган (асосий восита сифатида тан олинган пайтдаги) базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баробари миқдоридан юқори бўлган, солиқ тўловчига мулк ҳуқуқи асосида тегишли ва ундан товарларни ишлаб чиқаришда (хизматлар кўрсатишда) ёки маъмурий бошқарув эҳтиёжлари учун узоқ вақт давомида (давомийлиги 12 ойдан ортиқ) фойдаланиладиган мол-мулк” эътироф этилиши;
солиқ тўловчи солиқ даври учун солиқ солиш мақсадларида, ҳисоб сиёсатида мол-мулк қийматининг уни асосий воситалар таркибида ҳисобга олиш учун паст чегарасини белгилашга ҳақлилиги;
унитар корхона эгасидан оператив бошқариш ёки ҳўжалик бошқаруви учун унитар корхона томонидан қатъий актив олинганда, бундай актив белгиланган тартибда шу унитар корхона томонидан амортизация қилиниши;
ижарага берувчининг (қарз берувчининг) розилиги билан ижарага ва (ёки) текин фойдаланиш учун берилган асосий воситалар объектларига ижарага олувчи (қарз олувчи) томонидан амалга оширилган ажратиб бўлмайдиган яхшиланишлар қўринишидаги капитал қўйилмалар ҳам қатъий актив сифатида эътироф этилиши;
молиявий ижара шартномаси (лизинг шартномаси) бўйича олинган амортизация қилинадиган активни ижарага (лизингга) олувчининг амортизация қилинадиган активлари” таркибига киритилиши белгиланди.
Шунингдек мазкур моддада амортизация қилинмайдиган активлар турларидан:
1) консервация даври учун қонунчиликда белгиланган тартибда консервация қилинган амартизация қилинадиган активлар;
2) солиқ тўловчининг қарорига асосан 12 ойдан ортиқ вақт мобайнида реконструкция қилишда ёки модернизация қилишда бўлган амартизация қилинадиган активлар, (бундан, реконструкция қилиш ёки модернизация қилиш жараёнида бундай активлар солиқ тўловчи томонидан ўз фаолиятида фойдаланишни давом эттириш ҳоллари мустасно) чиқариб ташланди.
Ўз навбатида, хариди (яратилиши) мақсадли бюджет маблағлари (субсидиялар, компенсациялар ва бошқалар) ҳисобига молиялаштирилган қатъий активлар (тегишли қисмига нисбатан) ва солиқ ва божхона имтиёзлари берилиши натижасида бўшаган ёки харид қилинган (яратилган) мол-мулк амартизация қилинадиган активлар таркибига киритилди.

Download 138.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling