5
|
2
|
Иншоотлар
|
10
|
II
|
|
Қувурлар, электр узатиш линиялари ва телекоммуникациялар
|
15
|
III
|
|
Машиналар ва асбоб-ускуналар (ҳаракатланувчи транспортдан ташқари)
|
20
|
IV
|
|
Транспорт ускуналари
|
20
|
|
1
|
Учар ва ҳаво аппаратлари ва тегишли ускуналар, кема ва қайиқлар, локомотивлар ва ҳаракатланувчи таркиб, темир йўл
|
10
|
|
2
|
Бошқа транспорт ускуналари
|
20
|
V
|
|
Компьютер ва периферия ускуналари
|
40
|
VI
|
|
Бошқа гуруҳларга киритилмаган амартизация қилинадиган активлар
|
15
|
Бунда, солиқ тўловчига солиқни ҳисоблаш учун амортизацияни белгилангандан кўра пастроқ ставкалар бўйича ҳисоблаш ҳуқуқи берилди.
Солиқ солиш мақсадлари учун, амортизация суммаси солиқ тўловчи томонидан ҳар ойда аниқланиши, амортизация ҳар бир амортизация қилинадиган актив бўйича алоҳида ҳисобланиши ва унинг бошланғич қиймати билан ушбу объект учун белгиланган амортизация нормаси кўпайтмаси сифатида аниқланиши;
амортизация қилинадиган актив, шу жумладан, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказиладиган активлар бўйича амортизацияни ҳисоблаш, ушбу актив давлат рўйхатидан ўтказилиш санасидан қатъий назар фойдаланишга топширилган санадан бошланиши белгиланди.
Агар солиқ тўловчи бирор-бир календар ой давомида ташкил этилган, тугатилган, қайта ташкил этилган ёки қайта ўзгартирилган бўлса, амортизация қуйидаги хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда:
1) амортизация тугатиладиган солиқ тўловчи томонидан тугатилиш якунланиши санасигача, қайта ташкил этиладиган солиқ тўловчи томонидан эса – белгиланган тартибда қайта ташкил этиш санасигача;
2) амортизация қайта ташкил этилиши натижасида юзага келган ташкил этилган солиқ тўловчи томонидан унинг давлат рўйхатидан ўтказилган санасидан бошлаб ҳисобланиши;
ушбу қоидалар, ўзининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартирувчи солиқ тўловчиларга татбиқ этилмаслиги белгиланди.
Шунингдек, амортизация қилинадиган активнинг қиймати тўлиқ ҳисобдан чиқарилган санадан ёки бундай актив солиқ тўловчининг қатъий активлари таркибидан бирор-бир сабабларга кўра чиқарилганда тўхтатилиши;
амортизация қилинадиган актив таркибидан чиқарилган объектлар бўйича амортизацияни ҳисоблаш ушбу объект қатъий актив таркибидан чиқариб ташланган санадан бошлаб тўхтатилиши ва қатъий актив реконсервация қилинган ёки уни реконструкция қилиш (модернизация қилиш) якунланган санадан бошлаб қайта тикланиши;
солиқ солиш мақсадларида амортизация қилинадиган активнинг қийматига ҳақиқатда хизматлар кўрсатмасдан, товарларни жўнатмасдан туриб амалга оширилган операциялар бўйича харажатлар, киритилмаслиги белгиланди.
Шунингдек мазкур қонун билан, Кодекснинг 307-моддаси “Номоддий активларни амортизация қилиш харажатлари”га қуйидагича ўзгартиришлар киритилди:
солиқ солиш мақсадларида номоддий активлар деб солиқ тўловчининг товарлар ишлаб чиқаришда (хизматлар кўрсатишда) ёки маъмурий-бошқарув эҳтиёжларида узоқ муддат давомида (муддати ўн икки ойдан ортиқ) фойдаланиладиган интеллектуал фаолият натижалари ва бошқа интеллектуал мулк объектлари (уларга бўлган мутлақ ҳуқуқлар) эътироф этилиши;
номоддий активларга, хусусан, солиқ тўловчининг уларга нисбатан мутлақ ҳуқуқларга эга бўлиши шарти билан, (юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши усулидан ёки шартноманинг номланишидан қатъи назар, ўзининг ҳақиқий иқтисодий мазмунидан келиб чиқиб ҳисобга олинган) активлар кириши;
Do'stlaringiz bilan baham: |