Билим, кўникма ва малакаларнинг пухталиги принсипи
Билим, кўникма ва малакаларнинг пухталиги дидактик жиҳатдан ҳам муҳимдир. Аскарнинг билим, кўникма ва малакалари қанчалик пухта, мустаҳкам бўлса, янги ўқув материалини ҳам шунчалик онгли, чуқур ва пухта эгаллайди. Шунинг учун ҳам таълим жараёнида таълим берувчи ўз бўйсунувчиларининг ўқув дастурларини ўз вақтида ва чуқур эгаллаб боришлари ҳақида қайғуришлари лозим.
Шахсий таркибнинг билим, кўникма ва малакаларининг пухталигига эришиш учун қуйидаги асосий шартларнинг бажарилиши муҳимдир:
таълим олувчилар томонидан ўрганилайўлган ўқув материалининг амалий фаолият учун зарурлигининг тушунилиши;
ўқув материалининг узоқ вақт эсда сақлаб қолинишини таъминлаш;
аввал ўрганилган ўқув материалини доимий такрорлаб туриш;
ўрганилган ўқув материалини амалда қўллаб туриш;
таълим олувчиларнинг мустақил меҳнатини тақдирлаш;
ташаббус кўрсатишлари учун имконият яратиш.
Таълимда жамоа бўлиб ва якка тартибда ёндашиш принсипи
Ҳарбий хизматнинг жамоавий характери шахсий таркибнинг фикри, иродаси, ҳаракатлари ва масъулиятининг бирлиги бўлиб, тинчлик даврида ва жанг шароитида ҳарбий жамоа олдига қўйилган вазифаларнинг муваффақиятли бажарилишининг муҳим шарти ҳисобланади.
Машғулотлар жараёнида таълимда жамоа бўлиб ва якка тартибда ёндаслииш принсипини амалга оширишнинг асосий педагогик қоидалари қуйидагилардан иборат:
машғулотлар давомида жамоа ҳаракатларини ташкил қилиш;
саволларга жавоб топиш, вазифа, муаммоларни жамоа бўлиб ҳал қилиш учун ижодий меҳнат шароитини яратиш;
ҳар бир аскарни бошқа аскар ва жамоа фикрини тинглаш ва тушунишга ўргатиш;
жамоа аъзоларининг ҳамжиҳатликда ишлаши ва шу билан бирга ҳар бирининг ўз имкониятларини алоҳида намоён қилиши учун шароит яратиш;
таълим берувчи томонидан ҳар бир аскарнинг ақлий, маънавий ва жисмоний имкониятларини, руҳий ривожланиш даражасини билиш.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |