Збекистон республикасининг
-модда. Товарни олиб қўйиш тўғрисида даъво қилинган
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
394-модда. Товарни олиб қўйиш тўғрисида даъво қилинган
тақдирда сотиб олувчи ва сотувчининг мажбуриятлари Агар учинчи шахс олди-сотди шартномаси бажарилгунга қадар юзага келган асос бўйича товарни олиб қўйиш тўғрисида сотиб олувчига даъво қилса, сотиб олувчи сотувчини ишда қатнашишга жалб қилиши, сотувчи эса бу ишда сотиб олувчи томонида қатнашиши шарт. Агар сотувчи башарти ишда қатнашганида сотилган товар сотиб олувчидан олиб қўйилишининг олдини олган бўлиши мумкинлигини исботлаб берса, сотиб олувчининг сотувчини ишда қатнашишга жалб қилмаслиги сотувчини сотиб олувчи олдидаги жавобгарликдан озод қилади. Сотиб олувчи томонидан ишда қатнашишга жалб қилинган, бироқ унда қатнашмаган сотувчи сотиб олувчининг ишни нотўғри юритганлигини исботлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. 22 1. Шарҳланаётган моддада эквиция, яъни олди-сотди шартномаси бажарилгунга қадар юзага келган асос бўйича учинчи шахс сотиб олувчидан товарни қайтаришни суд орқали талаб қилаётган ҳол назарда тутилади. Бу ҳолда сотиб олувчи сотувчини судда низони кўришида иштирок этишга, мазкур мажбуриятни бажармасликнинг юз бериши мумкин бўлган кўнгилсиз оқибатлари билан огоҳлантириб, жалб қилиши шарт. 2. Агар сотувчи башарти ишда қатнашганида сотилган товар сотиб олувчидан олиб қўйилишининг олдини олган бўлиши мумкинлигини исботлаб берса, сотиб олувчининг сотувчини ишда қатнашишга жалб қилмаслиги, сотувчини сотиб олинган товар олиб қўйилганлиги туфайли вужудга келган зарарни қоплаш ҳуқуқидан маҳрум қилиши мумкин. 3. Сотиб олувчи сотувчини ишда иштирок этишга жалб қилиш учун барча зарурий чораларни кўрган бўлса-да, сотувчи ишда иштирок этмаганлиги уни сотиб олувчининг ишни нотўғри юритганлигини исботлаш ҳуқуқидан маҳрум қилади ва товар олиб қўйилганлиги учун унинг сотиб олувчи олдида жавобгарлигини назарда тутади. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling