Збекистон республикасининг


-модда. Сотувчининг товарни топшириш мажбуриятини


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   505
390-модда. Сотувчининг товарни топшириш мажбуриятини 
бажариш пайти
Башарти, олди-сотди шартномасида бошқача ҳол назарда тутилган 
бўлмаса, сотувчининг сотиб олувчига товарни топшириш вазифаси 
қуйидаги пайтларда бажарилган ҳисобланади:
агар шартномада сотувчининг товарни етказиб бериш мажбурияти 
назарда тутилган бўлса, товарни сотиб олувчига ёки у кўрсатган шахс га 
топшириш пайтида;
агар товар сотиб олувчига товар турган ерда берилиши лозим бўлса, 
товарни сотиб олувчи ихтиёрига топшириш пайтида. Шартномада 
назарда тутилган муддатда товар тегишли ерда сотиб олувчига топ-
шириш учун тайёр бўлган ва сотиб олувчи шартнома шартларига 
мувофиқ товар топширишга тайёр эканлигидан хабардор қилинган 
вақтда товар сотиб олувчи ихтиёрига топширилган деб ҳисобланади. 
Агар товарнинг шартнома мақсадларига мослиги тамғалаш ёки 
бошқа йўл билан тасдиқланган бўлмаса, товар топшириш учун 
тайёр деб ҳисобланмайди.
Олди-сотди шартномасидан сотувчининг товарни сотиб олувчига 
етказиб бериш ёки товарни турган ерида сотиб олувчига топшириш 
мажбурияти келиб чиқмайдиган ҳолларда, агар шартномада бошқача 
тартиб назарда тутилган бўлмаса, товарни сотиб олувчига етказиб 
бериш учун ташувчига ёки алоқа ташкилотига топшириш пайтида 
сотувчининг товарни сотиб олувчига топшириш мажбурияти 
бажарилган ҳисобланади.
1. Олди-сотди шартномаси бўйича мажбурият лозим даражада бажарили-
ши ни таъминлаш учун сотувчининг товарни топшириш мажбуриятини 


17
бажариш пайтини белгилаш айниқса муҳимдир. Товарни топшириш 
мажбуриятини бажариш пайти олди-сотди шартномасида шартноманинг 
конкрет шартларига қараб белгиланади ва товарни амалда топшириш 
билан ҳам, рамзий топшириш, масалан, товарни тасарруф этиш ҳужжати: 
коносамент, омбор гувоҳномаси ва ҳоказоларни топшириш билан ҳам 
боғлиқ бўлиши мумкин.
Мажбуриятни бажариш пайтига доир махсус шартлар шартномада 
мавжуд бўлмаса, сотувчининг сотиб олувчига товарни топшириш вазифаси, 
шарҳланаётган модданинг биринчи қисмига мувофиқ, қуйидаги пайтларда 
бажарилган ҳисобланади:
Агар шартномада сотувчининг товарни етказиб бериш мажбурияти 
назарда тутилган бўлса, товарни сотиб олувчига ёки у кўрсатган шахсга 
топшириш пайти сотувчининг мажбуриятни бажариш пайти ҳисобланади.
Агар шартномада товарни сотиб олувчига товар турган ерда бериш 
назарда тутилган бўлса, товар сотиб олувчи ёки у кўрсатган шахс ихтиёрига 
топширилган пайт сотувчининг товарни топшириш мажбуриятини 
бажариш пайти ҳисобланади. Сотиб олувчи шартнома шартларига 
мувофиқ товар топширишга тайёр эканлигидан хабардор қилиниши 
лозим. Агар товарнинг шартнома мақсадларига мослиги тамғалаш ёки 
бошқа йўл билан тасдиқланган бўлмаса, товар топшириш учун тайёр 
деб ҳисобланмайди.
Агар олди-сотди шартномасидан сотувчининг товарни сотиб олувчига 
етказиб бериш мажбурияти ёки товарни турган ерида сотиб олувчига 
топшириш шарти келиб чиқмаса, товар сотиб олувчига етказиб бериш 
учун ташувчига ёки алоқа ташкилотига топширилган пайт сотувчининг 
товарни сотиб олувчига топшириш мажбуриятини бажариш пайти 
ҳисобланади.
Товарни сотиб олувчи ихтиёрига топшириш пайтининг мажбуриятни 
бажариш пайти деб белгиланиши бу турдаги мажбуриятни ҳуқуқий 
тартибга солишда янгилик ҳисобланади. Товар харидор ихтиёрига 
топширилган бўлса, сотувчининг товарни топшириш мажбурияти лозим 
даражада бажарилган деб ҳисобланади. Айни пайтда, товарни харидор 
ихтиёрига топшириш пайти қайси ҳолатлар, воқеалар ёки тарафларнинг 
ҳаракатлари билан боғланиши шартнома шартларидан аниқ кўриниб 
туриши лозим.


18

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling