Збекистон республикасининг
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини
- Агар қонунда қимматли қоғозлар ва валюта қимматликларининг олди-сотдисига доир махсус қоидалар белгиланган бўлмаса, уларни
- Ушбу параграфда назарда тутилган қоидалар мулкий ҳуқуқларни сотишга нисбатан қўлланади, агар ушбу ҳуқуқлар мазмуни ёки моҳиятидан бошқача ҳол келиб чиқмаса.
- Айрим турдаги олди-сотди (чакана олди-сотди, товарлар етказиб бериш, энергия таъминоти, корхонани сотиш ва бошқалар) шартномаларига
3-КИЧИК БЎЛИМ.
МАЖБУРИЯТЛАРНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИ 29-БОБ ОЛДИ-СОТДИ 1-§. ОЛДИ-СОТДИ ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 386-модда. Олди-сотди шартномаси Олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонунда қимматли қоғозлар ва валюта қимматликларининг олди-сотдисига доир махсус қоидалар белгиланган бўлмаса, уларни олиш-сотишга нисбатан ушбу параграфда назарда тутилган қоидалар қўлланади. Ушбу Кодексда ёки бошқа қонунда назарда тутилган ҳолларда айрим турдаги товарларни олиш-сотишнинг ўзига хос жиҳатлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган автомототранспорт воситаларининг олди-сотди шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланган ҳоллар бундан мустасно. (Ўз Р 07.12.2001 й. 320-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) Ушбу параграфда назарда тутилган қоидалар мулкий ҳуқуқларни сотишга нисбатан қўлланади, агар ушбу ҳуқуқлар мазмуни ёки моҳиятидан бошқача ҳол келиб чиқмаса. Айрим турдаги олди-сотди (чакана олди-сотди, товарлар етказиб бериш, энергия таъминоти, корхонани сотиш ва бошқалар) шартномаларига 8 нисбатан, агар ушбу Кодекснинг бу турдаги шартномаларга доир қоидаларида бошқача ҳол назарда тутилган бўлмаса, ушбу параграфда назарда тутилган қоидалар қўлланади. 1. Олди-сотди шартномаси фуқаролик ҳуқуқининг асосий институтларидан бири ҳисобланади. У жамиятда иқтисодий муносабатларни ташкиллаштириш ва ҳаракатга келтириш воситаси, товар-пул муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш шакли сифатида амал қилади. Шуни ҳисобга олиб олди-сотди шартномасини товар айланмаси соҳасида мулк ҳуқуқи субъектлари ўртасида мажбуриятларнинг юзага келиш асоси сифатида таърифлаш мумкин. Мазкур шартнома жамиятда маҳсулотлар айирбошлашни, уларнинг қийматини баҳолаган ҳолда онгли равишда белгиланишини ўзида ифодалайди. Жамиятда иқтисодий муносабатларни турли, энг аввало, хусусий мулк шакли асосида, иқтисодий методлар ва бозор муносабатларини тартибга солишнинг қийматга доир шакллари ёрдамида ривожлантириш жараёнида олди-сотди шартномаси ўз хусусиятига кўра бундай муносабатларнинг моҳиятини акс эттиради. Шарҳланаётган модда биринчи қисмининг мазмунидан келиб чиқиб олди-сотди шартномасининг қуйидаги асосий белгиларини қайд этиш мумкин: мулк ҳуқуқини топшириш, икки тарафламалик, тўловлилик, консенсуаллик. 2. Олди-сотди шартномаси мулк ҳуқуқининг сотувчидан сотиб олувчига ўтишини назарда тутади. Топширилган мол-мулкка (товарга) бўлган мулк ҳуқуқининг бундай ўтиши олди-сотди шартномасининг асосий белгиси ҳисобланади. Айни пайтда шуни қайд этиш лозимки, муайян ҳолларда товарларга нисбатан мулкдор бўлмай туриб мазкур товарларни ўзга шахс га ўтказиш ваколатига эга бўлган шахслар шартномада иштирок этишга ҳақлидирлар. Масалан, ФКнинг 179-моддасига мувофиқ, давлат корхонаси ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкни унинг мулкдорининг розилиги билангина бошқа шахсга беришга ёки уни бошқача усулда тасарруф этишга ҳақли. Давлат корхоналари ўртасида олди-сотди шартномаси тузилганида мулк ҳуқуқининг ўтиши юз бермайди, чунки мол-мулкнинг мулкдори давлатнинг ўзи ҳисобланади. Бу ҳолда шартнома мол-мулкни оператив бошқариш ҳуқуқининг ўтишини назарда тутади. Давлат корхонаси олди-сотди шартномасига кўра ҳар қандай сотувчидан мол-мулкни сотиб олган ҳолларда, бундай сотиб олиш мазкур корхонада (масалан, давлат 9 унитар ёки муниципал корхоналарида, давлат муассасаларида) чекланган ашёвий ҳуқуқ пайдо бўлиши учун асос бўлиб хизмат қилади. Умумий қоидага биноан олди-сотди шартномаси бўйича мол-мулкни сотиб олувчида мулк ҳуқуқи, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ашё топширилган пайтдан бошлаб юзага келади. Агар мол-мулкни бошқа шахсга бериш ҳақидаги шартнома давлат рўйхатидан ўтказилиши ёки нотариал тасдиқланиши керак бўлса, мол-мулкни олувчида мулк ҳуқуқи шартнома рўйхатдан ўтказилган ёки тасдиқланган пайтдан бошлаб, шартномани ҳам нота- риал тасдиқлаш, ҳам давлат рўйхатидан ўтказиш зарур бўлганида эса — рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади (ФКнинг 185-мод- даси, 481-модда биринчи қисми, 488-модда иккинчи қисми, 490-модда биринчи қисми). 3. Олди-сотди шартномаси — икки тарафлама шартнома ҳисобланади. ФК 386-моддасининг биринчи қисмида мустаҳкамланган таърифдан кўриниб турганидек, олди-сотди шартномасида икки тараф — сотувчи ва сотиб олувчи иштирок этади, улар муайян ҳуқуқларга эга бўладилар ва тегишли мажбуриятларни бажарадилар: сотувчига товарни топшириш мажбурияти юкланади, айни пайтда унда товар ҳақини тўлашни талаб қилиш ҳуқуқи юзага келади, сотиб олувчи эса мол-мулк (товар) учун келишилган ҳақни тўлаши лозим бўлади ва унда сотилган мол-мулк ўзига топширилишини талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келади. Шартномадаги тараф тушунчасини унинг иштирокчилари тушунчаси билан айнийлаштириш ярамайди. Олди-сотди шартномасида фақат икки тараф — сотувчи ва сотиб олувчи бўлиши мумкин. Олди-сотди шартномасининг иштирокчилари масаласига келсак, уларнинг сони шартнома тарафлари сонидан кўпроқ бўлиши мумкин. Масалан, уч фуқаро биргалашиб яшаш учун битта уйни сотиб олган ҳолда, улардан ҳар бири олди-сотди шартномасининг бир тарафи — сотиб олувчи тарафидаги иштирокчиси ҳисобланади. 4. Олди-сотди шартномаси — тўловлиликка асосланган, яъни ҳақ эвазига тузиладиган шартномадир. Шартнома бўйича сотиб олувчи ҳар доим сотувчи ўзига қарашли бўлган мол-мулкни (товарни) унга топширгани учун белгиланган миқдорда тўловни амалга оширади. Айни пайтда, муносабатларнинг тўловлилигига ишора ўз-ўзича олди-сотди шартномасига хос бўлган белгини, яъни сотиб олувчи товар учун тўлаган ҳақ айнан пул 10 суммасини (сўмда, валютада) тўлашда ифодаланиши лозимлигини намоён этмайди. Товар пул эвазига бошқа шахсга топширилиши белгисига кўра олди-сотди шартномаси айирбошлаш шартномаси (ФК 497-моддасининг биринчи қисми) ва бартер битимидан фарқ қилади. 5. Олди-сотди шартномаси консенсуал шартномалар гуруҳига киради. Реал шартномадан фарқли ўлароқ, олди-сотди шартномасини тузиш учун тарафлар келишувининг ўзи кифоя қилади. Ашёни топшириш, ҳаракатни бажариш шартномани ижро этиш мақсадида амалга оширилади. ФК 185-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ шартнома асосида мол- мулк олувчида мулк ҳуқуқи, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ашё топширилган пайтдан бошлаб вужудга келади. Ушбу модданинг қоидаси диспозитив норма ҳисобланади. У қонунга ёки тарафларнинг келишувига биноан мулк ҳуқуқи сотиб олувчида мол-мулк топширилган пайтдан бошлаб эмас, балки бошқа пайтдан, масалан, шартнома тузилган пайтдан бошлаб ёки мол-мулк топширилганидан кейин вужудга келиши мумкинлигини назарда тутади. Бу қоида асосан хусусий аломатлари билан белгиланадиган моддий ашёларга татбиқ этилиши мумкин, турга хос аломатлар билан белгиланадиган ашёлар эса бошқа шахсга фақат улар топширилган пайтда ўтиши мумкин. 6. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги ФКда олди-сотдини қўлланиш соҳаси, яъни мол-мулк айланмасидаги муносабатлар доираси сезиларли даражада кенгайтирилган. Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисмига мувофиқ, агар қонунда қимматли қоғозлар ва валюта қимматликларининг олди-сотдисига доир махсус қоидалар белгиланган бўлмаса, уларни олиш-сотишга нисбатан умумий қоидалар қўлланади. Қимматли қоғозлар соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида» 2008 йил 22 июль Қонуни, «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида» 2001 йил 29 август Қонуни, шунингдек қонун ости норматив ҳужжатлар — Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва Қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва ҳоказолар билан тартибга солинади. Қимматли қоғозлар жумласига қуйидагилар облигациялар, векселлар, чеклар, депозит ва жамғарма сертификатлари, банкнинг тақдим қилувчига 11 пул бериладиган жамғарма дафтарчалари, коносаментлар, акциялар ҳамда мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар киради. Валюта қимматликлари олди-сотдиси ваколатли давлат органлари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Умумий қоидага мувофиқ, ички бозорда сотиб олинадиган товарлар ҳақини тўлаш валютада эмас, балки миллий пул бирлиги — сўмда амалга оширилади. Товарларни валютага сотиш ваколатли давлат органлари томонидан белгиланган тартибда ва ҳолларда амалга оширилиши мумкин. 7. Шарҳланаётган модданинг учинчи қисмида мустаҳкамланган норма ФКда ёки бошқа қонунда назарда тутилган ҳоллардагина айрим турдаги товарлар олди-содисининг ўзига хос жиҳатлари қонун ҳужжатлари ёки бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланиши мумкинлигини кўзда тутади. Хусусан, қимматли қоғозлар олди-сотдисининг ўзига хос жиҳатларини белгилашнинг ФКда назарда тутилган имконияти фақат қонун ҳужжатлари даражасида амалга оширилиши мумкин. 8. Шарҳланаётган модданинг тўртинчи қисмида мустаҳкамланган норма автомототранспорт воситаларининг олди-сотдисида шартнома шаклига риоя этиш зарурлиги ҳақидаги талабни белгилайди. Олди-сотди шартномасининг шаклига нисбатан Ўз Р ФКнинг 9 боби («Битимлар»), 27-боби («Шартнома тузиш»), шунингдек 29-бобнинг 1–8-§ нормаларида назарда тутилган қоидалар қўлланади. 9. Ашёлар ва валюта қимматликлари билан бир қаторда қонун олди-сотди нарсалари доирасига мулкий ҳуқуқларни ҳам киритади. Бошқача қилиб айтганда, ФКнинг олди-сотди шартномасининг умумий қоидалари ҳақидаги нормалари, агар ушбу ҳуқуқлар мазмуни ёки моҳиятидан бошқача ҳол келиб чиқмаса, мулкий ҳуқуқларни сотишга нисбатан ҳам қўлланади (ФК 386-моддасининг бешинчи қисми). Мулкий ҳуқуқлар доираси кенг ва ранг-барангдир. Амалда мазкур ҳуқуқларни бошқа шахс томонидан ҳақ эвазига топшириш ҳолларига ҳам дуч келиш мумкин. Интеллектуал мулк объектларига, масалан, ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, фан, адабиёт ва санъат асарларига бўлган мутлақ ҳуқуқларни сотиш айниқса кенг тарқалган. Мутлақ ҳуқуқ патент воситасида сотилган ҳолда, олди-сотди ваколатли давлат органи (Давлат Интеллектуал мулк агентлиги) да расмийлаштирилиши лозим. Мутлақ ҳуқуқларнинг олди-сотди 12 шартномаси ёзма тарзда тузилиши керак (уни нотариал тасдиқлаш мақсадга мувофиқ). 10. Мулкий муносабатлар айрим турдаги олди-сотди шартномалари, чунончи: чакана ва улгуржи олди-сотди; товарлар етказиб бериш; контрактация; энергия таъминоти; аукцион; товарларни кредитга сотиш шарт номалари билан белгиланади. Бу турдаги шартномаларнинг ҳар бири ўз иқтисодий мазмуни, тегишли юридик шакли ва ўз қўлланиш соҳасига эга бўлади. Бунда айрим турдаги олди-сотди шартномалари учун алоҳида ҳуқуқий нормалар назарда тутилиши мумкин. Бу ҳолда олди-сотдига доир умумий нормалар қонунчиликнинг айрим турдаги олди-сотди шартномалари тўғрисидаги махсус нормаларида ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хос жиҳатлари назарда тутилмаган тақдирдагина қўлланади (ФК 386-моддасининг олтинчи қисми). Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling