Збекистон республикасининг


-модда. Сотувчининг сотилган мол-мулкни


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   505
391-модда. Сотувчининг сотилган мол-мулкни
сақлаш мажбурияти
Мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ мол-мулкни топширишдан 
олдин сотиб олувчига ўтган ҳолларда, сотувчи мол-мулкнинг 
ёмонлашишига йўл қўймай, уни топширгунга қадар сақлаши шарт. 
Бунинг учун қилинган зарур чиқимларни, агар тарафларнинг 
келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи 
сотувчига тўлаши шарт.
Мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ мол-мулкни топширишдан 
олдин сотиб олувчига ўтган ҳолда, сотувчи мол-мулкнинг сифати ёмон-
лашишига йўл қўймай, уни топширгунга қадар сақлаши шарт. Бундан 
сотиб олувчининг сотувчи сотилган товар топширилгунга қадар уни 
сақлаб туриш ва асраш учун қилган харажатларни қоплаш мажбурияти 
келиб чиқади. Сўнгги зикр этилган қоида диспозитив ҳисобланади. Товар 
амалда топширилгунга қадар сотувчи уни сақлаш учун қилган харажат-
ларни қоплашнинг бошқача тартиби тарафлар келишуви билан назарда 
тутилиши мумкин.
392-модда. Товарнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан 
шикастланиши хавфининг ўтиши
Агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган 
бўлмаса, товарнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан 
шикастланиши хавфи сотувчи товарни сотиб олувчига топшириш 
бўйича ўз мажбуриятини қонун ёки шартномага мувофиқ бажарган 
деб ҳисобланган пайтдан бошлаб сотиб олувчига ўтади.
Агар тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган 
бўлмаса, йўлда бўлган пайтида сотилган товарнинг тасодифан нобуд 
бўлиши ёки тасодифан шикастланиши хавфи шартнома тузилган 
пайтдан бошлаб сотиб олувчига ўтади.
Олди-сотди шартномасининг товар тасодифан нобуд бўлиши ёки 
тасодифан шикастланиши хавфи у биринчи ташувчига топширилган 
пайтдан бошлаб сотиб олувчига ўтиши ҳақидаги шарти, агар шартнома 

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling