Збекистон республикасининг


-модда. Товарни топшириш юзасидан сотувчининг


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   505
388-модда. Товарни топшириш юзасидан сотувчининг 
мажбуриятлари
Сотувчи сотиб олувчига олди-сотди шартномасида назарда тутил-
ган товарни топшириши шарт.
Агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган 
бўлмаса, сотувчи сотиб олувчига ашёни бериш билан бир вақтда унга 
мансуб ашёни, шунингдек қонун ҳужжатларида ёки шартномада 
назарда тутилган ашёга алоқадор ҳужжатлар (техник паспорти, 
сифат сертификати, фойдаланиш бўйича йўриқнома ва ҳоказолар)
ни топшириши шарт.
1. Олди-сотди шартномаси бўйича сотувчининг асосий мажбурияти 
шартноманинг тарафлар келишуви билан белгиланган нарсаси саналган 
муайян товарни сотиб олувчига топширишдан иборат.
2. Шартноманинг нарсасида таърифи ФКнинг 90-моддасида келтирилган 
мансуб ашёлар ёки қонун ҳужжатларида ёки шартномада назарда тутилган 
унга алоқадор ҳужжатлар (сифат ёки хавфсизлик сертификати, сифат 
ёки бутлик тўғрисидаги норматив-техник ҳужжатлар, техник паспорт, 
фойдаланиш бўйича йўриқнома ва ш.к.) мавжуд бўлган ҳолларда, сотувчи 
сотиб олувчига товарни бериш билан бир вақтда ҳужжатларни ҳам олди-
сотди шартномасида келишилган муддатда топшириши шарт.
389-модда. Товарни топшириш мажбуриятини бажариш муддати
Сотувчининг товарни сотиб олувчига топшириш мажбуриятини 
бажариш муддати олди-сотди шартномасида белгиланади, агар 
шартнома бу муддатни аниқлаш имконини бермаса, у ушбу Кодекснинг 
242-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ аниқланади.
Белгиланган муддат бузилган тақдирда сотиб олувчида шартноманинг 
бажарилишига қизиқиш йўқолиши шартномадан аниқ билиниб турса, 


15
олди-сотди шартномаси уни қатъий белгиланган муддатда бажариш 
шарти билан тузилган ҳисобланади. Сотувчи бундай шарт номани унда 

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling