Збекистон республикасининг
тузилган пайтда сотувчи товар йўқолгани ёки шикастланганини билган
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
тузилган пайтда сотувчи товар йўқолгани ёки шикастланганини билган
19 ёки билиши лозим бўлган бўлса ва бу ҳақда сотиб олувчига маълум қилмаган бўлса, сотиб олувчи талабига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. 1. Товарнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан шикастланиши хавфининг ўтишини аниқлаш учун сотувчининг товарни топшириш мажбуриятини бажариш пайти биринчи даражали аҳамият касб этади. Товарнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан шикастланиши хавфи, қоида тариқасида, ашёнинг мулкдорига юкланади. Бунда товар олди-сотдиси учун умумий диспозитив қоида назарда тутилади. Ушбу қоидага мувофиқ, товарнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан шикастланиши хавфи сотувчи товарни сотиб олувчига топшириш бўйича ўз мажбуриятини бажарган деб ҳисобланган пайтдан бошлаб сотиб олувчига ўтади. Бунда сотувчида мулк ҳуқуқи сақланиб қолгани ёки сотувчи товарни топшириш мажбуриятини бажарган пайтда сотиб олувчида мулк ҳуқуқи вужудга келгани аҳамиятга эга эмас. Айни пайтда олди-сотди шартномасининг шартларида товарнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан шикастланиши хавфи сотувчидан сотиб олувчига ўтишининг бошқа ҳар қандай пайти назарда тутилиши мумкин. 2. Агар тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, йўлда бўлган пайтида сотилган товарнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан шикастланиши хавфи шартнома тузилган пайтдан бошлаб сотиб олувчига ўтади. Товарларнинг халқаро олди-сотди шартномаларида бу масала ИНКОТЕРМС қоидалари билан тартибга солиниши мумкин. 3. Шарҳланаётган модданинг учинчи қисмига мувофиқ олди-сотди шартномасининг товар тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан шикастланиши хавфи у биринчи ташувчига топширилган пайтдан бошлаб сотиб олувчига ўтиши ҳақидаги шарти, агар шартнома тузилган пайтда сотувчи товар йўқолгани ёки шикастланганини билган ёки билиши лозим бўлган бўлса ва бу ҳақда сотиб олувчига маълум қилмаган бўлса, сотиб олувчи талабига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Агар сотувчи товарни топшириш муддати ҳақидаги шартни бузган ёки сотиб олувчи товарни қабул қилиб олиш муддатини ўтказиб юборган бўлса, товар тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан шикастланиши хавфи муддатни кечиктириб юборган тарафга ўтади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling