Збекистон республикасининг
-модда. Айирбошланадиган товарларга
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
500-модда. Айирбошланадиган товарларга
бўлган мулк ҳуқуқининг ўтиши Агар қонунда ёки айирбошлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, айирбошланадиган товарларга мулк ҳуқуқи 214 айирбошлаш шартномасига мувофиқ сотиб олувчи ҳисобланадиган тарафларга иккала тараф тегишли товарларни топшириш мажбури- ятини бажарганидан сўнг бир вақтда ўтади. 1. Шарҳланаётган моддада умумий қоида тариқасида, айирбошлана- диган товарларга нисбатан мулк ҳуқуқи бир вақтда ва ҳар иккала тараф товарларни топшириш мажбуриятини бажарганидан сўнг ўтиши назарда тутилган. Бу айирбошлаш шартномасининг ҳар иккала иштирокчиси манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган, аммо ушбу муддатни бел- гилаш осон эмас, айниқса, айирбошланадиган товарлар қарама-қарши томондан юборилганда. Шу сабабли қонун ва шартнома орқали бошқача тартиб белгиланишига йўл қўйилган. 2. Бошқача ҳолатлардан бири бу мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган ва бундай рўйхатдан ўтказилганидан сўнг ҳуқуқий аҳамият касб этадиган кўчмас мулкни айирбошлаш ҳисобланади (481-модда). Шунинг учун кўчмас мулк айирбошланаётганида айирбош- лаш иштирокчиларининг мулк ҳуқуқи бир вақтда эмас, балки ҳар бир тараф томонидан рўйхатдан ўтказиш амалга оширилганидан сўнг ўтиши белгиланиши лозим. 3. Шарҳланаётга моддадаги умумий қоидага қўра, мулк ҳуқуқи ҳар бир тарафга қуйидаги ҳолатларда ўтади: - бир тараф ўз мулкини контрагентга топширганида, иккинчи тараф эса уни қабул қилганида; - товарни топширган тараф контрагентдан товарни олганида ва уни қабул қилганида; - бунда бир товарни топшириш ва иккинчисини қабул қилиш муддат- лари бир-бирига мувофиқ бўлиши лозим. Қуйидаги ҳолларда мулк ҳуқуқининг ўтиши бошқача тарзда белги- ланиши мумкин: - ёки қонуннинг ўзида (масалан, мулк айирбошланаётганда мул- книнг фактик топширилиши ва контрагентдан унинг эвазига мулк қабул қилиниши мулк ҳуқуқининг ўтганлигини англатмаганда; бунинг учун ФК 486-моддаси қоидаларига риоя этилиши лозим). Шарҳланаётган модда бошқа ҳуқуқий актларнинг нормалари (яъни қонундан ташқари бўлган) орқали бошқа қоидалар белгиланишига йўл қўймайди. - ёки тарафлар томонидан айирбошлаш шартномасида. Тарафлар иш ҳолатларидан келиб чиқиб, айирбошлаш шартномасида мулк ҳуқуқи ўтишининг бошқача кўринишини белгилашлари (агар бу ФК нормаларига зид бўлмаса) мумкин (масалан, мулк ҳуқуқи тегишли тараф у томонидан 215 топширилган ва қабул қилинган товарнинг баҳосидаги фарқни тўлаганидан сўнг ўтишини белгилашлари мумкин). 4. Кўчар мулкка нисбатан шарҳланаётган модда айирбошлаш шар- тномаси иштирокчиларига ҳар бир тараф томонидан топшириладиган товарларга нисбатан мулк ҳуқуқининг ўтишини алоҳида белгилашга рухсат беради. Агар тарафлар шартномада мулк ҳуқуқи ўтишининг бошқача пайтини белгилаган бўлмаса, умумий қоидага мувофиқ бундай пайт товарни бошқа тарафга топширган пайт ҳисобланади (ЎзР ФК 185 ва 186-моддалари). 5. Айирбошланадиган товарларга нисбатан мулк ҳуқуқининг ўтиши билан айирбошланадиган мулкнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки унга шикаст етиши таваккалчилиги ҳам ўтади (ЎзР ФК 175-моддаси). 6. Мулк ҳуқуқининг ўтиши ҳақидаги модданинг қоидалари хўжалик юритиш ва оператив бошқариш ҳуқуқининг ҳам айирбошлаш шартно- маси бўйича ўтишига нисбатан ҳам қўлланилади (ЎзР ФК 181-моддаси). Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling