220
Бу ҳолат фақатгина шарт нома тузиш ва уни бериш орасида маълум бир
муддат бўлганидагина мумкиндир. «Ҳадяни беришдан олдин» сўзларини
кенгайтирилган ҳолатда изоҳлаш керак. Улар ҳадя қилувчининг ҳадя
олувчини мулкий мажбуриятдан озод қилиши тўғрисидаги ваъдасига ҳам
мансубдир. Ҳадя қабул қилиш мулк ҳуқуқининг берилишига оид маълум
бир ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлганлиги сабабли, бу
ҳаракатлар тугамасдан олдин ҳадя қабул қилинган деб ҳисобланмайди ва
ҳадя олувчи шарт номани бекор қилиш ҳуқуқини сақлаб қолади. Модда
ҳадядан қисман воз кечишни назарда тутмайди. Бу ҳолатда шартнома
шартларини ўзгартириш лозим бўлади, бунга эса ҳадя олувчининг рози-
лиги керак бўлади, яъни тарафлар розилиги (ФК 382 м).
2. Шарҳланаётган модданинг 2-қисми қоидаларига биноан, ҳадяни
рад этиш қонунда бу шарт номага нисбатан ўрнатилган шаклда амалга
оширилади. Агарда давлат рўйхатидан ўтказиш амалга оширилган бўлса,
у ҳолатда ҳадяни рад этиш ҳам давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Шундан сўнггина шарт нома бекор қилинган деб ҳисобланади.
Қонун қайси пайтдан бошлаб мулкий ҳуқуқ(талаб) берилганлигини
аниқламайди. Аммо ФКнинг 81-моддаси мулкий ҳуқуқни мол-мулк
қаторида ашёнинг тури деб ҳисоблайди, бундан келиб чиқадиган
бўлсак уларнинг берилиш вақтини ашёнинг берилиш вақти билан
аниқлаш мумкин.
3. Агарда ҳадя қабул қилишни рад этиш ҳадя берувчига зарар етказса,
у ҳолатда у ҳадя олувчидан етказилган реал зарар қоплашни талаб
қилиши мумкин, мисол учун, ҳадя қилувчининг ашёнинг сақланиши ва
транспортировкаси учун харажатлари. Бу қоида, агарда шарт нома оғзаки
тарзда тузилган бўлса қўлланилмайди. Аммо шарҳланаётган модданинг 3
қисми императив тарзда ифодаланган, реал зарарни қоплаш тўғрисидаги
масалани мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарликнинг умумий
қоидаларидан келиб чиқиб ҳал этиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: