Збекистон республикасининг


олтинчи қисмининг қоидаларини бузган ҳолда ўзгартириш хайр-


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   505
олтинчи қисмининг қоидаларини бузган ҳолда ўзгартириш хайр-
эҳсон қилувчига, унинг меросхўрларига ёки бошқа ҳуқуқий ворисига 
хайр-эҳсонни бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқини беради.
Ушбу Кодекс 507 ва 510-моддаларининг қоидалари хайр-эҳсонга 
нисбатан қўлланмайди.
1. Ушбу шарҳланаётган модданинг биринчи қисмидан келиб чиқиб, 
хайр-эҳсоннинг қуйидаги хусусияларини ажратиш мумкин:
а) мазмунан у ҳадянинг бир тури. Лекин оддий ҳадядан фарқли тарзда 
хайр-эҳсон маълум бир мақсадга йўналтирилади (масалан кутубхонани 
қўллаб-қувватлаш мақсадига); юридик шахснинг бошқа мол-мулкларидан 
алоҳида ҳисобга олинади; шарҳланаётган ушбу моддада назарда тутилган 
ҳолатларда бекор қилиниши мумкин; оддий ҳадя бекор қилиниши мумкин 
бўлган асослар (Ўз. Р ФК 507-моддаси) бўйича бекор қилиниши мумкин 
эмас.
б) хайр-эҳсоннинг предмети сифатида фақатгина мол-мулк бўлиши 
мумкин, лекин мулкий мажбуриятларни бажаришдан озод этиш эмас;
в) хайр-эҳсоннинг мақсади — умумфойдали ҳисобланади, яъни 
ашё ёки ҳуқуқ маълум бир шахсга нафақат шахсий, оилавий, кундалик 
истеъмол учун, балки аниқ шахслар доираси (масалан санъат музейига 
сурат эҳсон қилинганда) ёки ноаниқ шахслар доираси (мактаб-интернат 
тарбияланувчилари учун) манфаатлари йўлида фойдаланиш учун берилади.
2. Қуйидагилар хайр-эҳсонни қабул қилувчилар бўлишлари мумкин:
B
фуқаролар. Ёш болалар, вояга етмаганлар, муомала лаёқати чеклан-
ган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар учун хайр-эҳсонни 
уларнинг қонуний вакиллари, васийлари, ҳомийлари олишлари мумкин;
B
соғлиқни сақлаш, тарбия ва таълим масканлари (ҳар қандай 
кўринишдаги ва мулк шаклидаги);
B
ижтимоий ҳимоя муассасалари. Бунда нафақат давлат ва муниципал, 
балки кўп болали оилалар, нафақахўрлар, ногиронлар, қочоқлар, кўчиб 
ўтганлар ва бошқаларга ижтимоий ёрдам беришни ўз олдига мақсад қилиб 
олган хусусий, қўшма, кооператив муассасалари ҳам бўлиши мумкин;


232
B
хайрия ташкилотлари. У ёки бу муассаса хайрия ташкилоти экан-
лиги масаласи унинг фаолиятининг «Ҳомийлик тўғрисида»ги Қонунга 
мувофиқлигидан келиб чиқиб хулоса қилиш мумкин;
B
илмий муассасалар (Ўзбекистон Республикасининг соҳавий ва 
хусусий илмий текширув институтлари);
B
фондлар. Бунда фонд деганда, фаолияти «Нодавлат нотижорат таш-
килотлари тўғрисидаги» Қонун ва ФК нормаларига мувофиқ келадиган 
нотижорат ташкилотлар тушунилади;
B
жамоат ва диний ташкилотлар;
B
музейлар, кўргазмалар, суратлар галереяси, панорамалар, театрлар 
ва бошқа маданият масканлари;
B
агар қонунда назарда тутилган бўлса, бошқа нотижорат ташкилотлари;
Хайрия ташкилотларига берилган хайр-эҳсонлар фақатгина хайрия 
мақсадларида фойдаланилиши мумкин бўлиб, уларнинг фаолиятини 
таъминлашга қаратилиши мумкин эмас (Ўз Рнинг 02.05.2007 йилги 
«Ҳомийлик тўғрисида»ги Қонунининг 5-моддаси).
Ўз Р номидан, унинг субьектлари номидан хайр-эҳсонни давлат орган-
лари қабул қилади, маҳаллий муассасалардан эса фуқароларнинг ўзини-
ўзи бошқариш органлари қабул қилади.
Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, юқорида санаб ўтилган субьектлар 
эҳсонни қабул қилмаслик ҳуқуқига эга. Бунда эҳсонни қабул қилиш учун 
ҳеч қандай рухсат ёки розилик талаб қилинмайди.
3. Ушбу шарҳланаётган модданинг 2-қисми қоидаларин қўллашда 
қуйидагиларга эътибор бериш лозим:
а) мулк (яъни, ашё ва мулкий ҳуқуқ) фуқарога маълум бир мақсадда фой-
даланиш шарти билан эҳсон қилиниши керак. Бу мақсадни эҳсон қилувчининг 
ўзи ўрнатишга ҳақли ёки у эҳсоннинг мақсади сифатида эҳсон қабул қилувчи 
таклиф қилган мақсадни кўрсатиши мумкин. Бундан ташқари эҳсон қабул 
қилувчининг ўзи офертада эҳсоннинг мақсадини кўрсатиб, хайр-эҳсон шарт-
номаси ташаббускори бўлиши мумкин.
б) юридик шахс фойдасига хайр-эҳсон қилиш ҳақидаги шарт номада 
унинг мақсади кўрсатилмаслиги ҳам мумкин. Лекин бунда ҳам эҳсондан 
мақсадга мувофиқ ҳолда фойдаланиш лозим (масалан, одам ташиш учун 
мўлжалланган автобус шу мақсадларда ишлатилиши лозим бўлиб, унда 
юкларни ташиш учун мослаштириш мумкин эмас)


233
в) агар юридик шахсга хайр-эҳсон қилиш шарт номасида мулкдан 
фойдаланиш мақсади назарда тутилган бўлса, қонун ушбу мулкдан 
фойдаланиш билан боғлиқ бўлган қуйидаги барча алоҳида амалларни 
бажаришни талаб этади:
B
эҳсон қилувчи бундай фойдаланишни назорат қилиши мумкин. 
У мулкдан фойдаланишни ўзгартиришга розилик бериш ҳуқуқига эга.
B
ҳаттоки мулкдан шарт номада назарда тутилган мақсадларда кейин-
чалик фойдаланиш мумкин бўлмаган ҳолларда ҳам ундан фойдаланишни 
ўзгартириш учун розилик талаб қилинади. Шуни ҳам назарда тутиш 
керакки, ушбу модданинг 4-қисмида мулкдан ўз мақсадида фойдала-
нишнинг имкони йўқлиги ўзгарган шароит натижаси эканлиги назарда 
тутилган. Бундай ҳолатлар эҳсон предметининг ўзига (масалан, турар-
жой биноси бошқа мақсадларда фойдаланилиши мумкин эмас) ёки эҳсон 
қилувчининг ўзига (масалан, унинг фаолияти йўналиши ўзгариши), шу 
билан бирга бошқа шароитларга (масалан, кўргазма биносига ёнғин 
натижасида зарар етиши) боғлиқ бўлиши мумкин.
B
агар хайр-эҳсон шарт номаси ёзма тузилган бўлса, эҳсон берувчи-
нинг розилиги ёзма равишда бўлиши лозим (тегишли вазиятларда давлат 
рўйхатидан ўтказилиши керак);
B
агар эҳсон берувчи юридик шахс тугатилганда ёки фуқаро вафот 
этганда мулкдан ҳадядан фойдаланишни ўзгартиришга розилик суд 
томонидан берилади.
4. Эҳсон ашёсидан (мулкий ҳуқуқдан) белгиланган мақсадга мувофиқ 
фойдаланмаслик қуйидаги турли кўринишларда бўлиши мумкин: фойда-
ланиш хусусиятининг тўлиқ ва қисман ўзгариши, айрим ҳолларда эса 
умуман фойдаланиб бўлмаслиги. Ушбу ҳолатларнинг барчаси эҳсонни 
бекор қилиш учун асос бўла олади. Шарҳланаётган модданинг 4-банди 
қоидаларининг бузилиши ҳам турли кўринишларда бўлиши мумкин: 
вазият ўзгарганлиги ҳақида эҳсон қилувчини хабардор қилмаслик ва 
мулкдан қасддан бошқа мақсадларда фойдаланиш, уни сотиб юбориш 
ва бошқалар.
5. Хайр-эҳсонга нисбатан Ўз. Р ФК 507–510-моддалари қоидалари 
қўлланилмайди.


234

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling