Збекистон республикасининг


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   505
32-БОБ. РЕНТА
1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
512-модда. Рента шартномаси
Рента шартномасига мувофиқ бир тараф (рента олувчи) кўчмас 
ёки кўчар мол-мулкни бошқа тарафга (рента тўловчига) мулк қилиб 
беради, рента тўловчи эса олинган мол-мулк ўрнига рента олувчига 
вақти-вақти билан белгиланган пул суммаси ёки уни таъминлаш учун 
бошқа шаклда маблағ бериш тарзида рента тўлаш мажбуриятини олади.
Рента шартномасига мувофиқ рентани муддатсиз (доимий рента) 
ёки рента олувчи ҳаёт бўлган муддат мобайнида тўлаш (умрбод рента) 
мажбуриятини белгилашга йўл қўйилади. Умрбод рента фуқарони 
ўз қарамоғига олган ҳолда умрбод таъминлаш шарти билан белги-
ланиши мумкин.
1. Рента шарт номаси олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя шарт номалари 
каби, мол-мулкни бегоналаштиришга қаратилган шарт номалар тоифасига 
киради. Бироқ, ҳадя шарт номасидан ўзининг ҳақ бараварига тузилиши, 
яъни бегоналаштирилаётган мулк учун муқобил мажбурият бажариш 
назарда тутилади. Олди-сотди, айирбошлаш шарт номаларида товар 
муайян ҳақ бараварига бегоналаштирилса, рента шарт номаси бўйича 
топширилган мол-мулк эвазига рента олувчига тўланиши лозим бўлган 
рента тўловларининг умумий қиймати номаълум бўлади, чунки шарт-
номанинг амал қилиш муддати олдиндан маълум бўлмайди.
Рента олувчи сифатида фақат фуқаролар ва нотижорат ташкилот-
лар иштирок этади (ФК 518, 525-моддалар шарҳига қаранг). Қонунда 
рента тўловчи сифатида иштирок этувчи шахсларга нисбатан чекловлар 
назарда тутилмайди. Рента тўловчи сифатида фуқаролар ҳамда таъсис 
ҳужжатларида бундай фаолият тури билан шуғулланиш таъқиқланмаган 
ҳар қандай ташкилотлар иштирок этиши мумкин.


235
Рента тўлаш шарти билан кўчмас мулк ҳам, кўчар мулк ҳам бегона-
лаштирилиши мумкин (ФК 83-моддаси шарҳига қаранг).
Рента тўловлари рента олувчининг муайян муддатларда оладиган 
доимий даромади бўлиб ҳисобланади. Ушбу даромад пул кўринишида ҳам, 
натура (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш, уй-жой, овқатлантириш, 
кийим-кечак, парваришлаш, диний хизматларга ҳақ тўлаш ва ҳ.к.га бўлган 
эҳтиёжини таъминлаш) шаклида ҳам бўлиши мумкин.
2. Рента шарт номаси давомий характерга эга, чунки рента олувчи ҳаёт 
бўлган муддатга (умрбод рента) ёки муддатсиз (доимий рента) тузилади 
ва шарт нома амалда бўлган муддат давомида доимий (тизимли) равишда 
рента тўловчи ўз мажбуриятларини бажариши лозим. Рента олувчи вафот 
этган тақдирда рента тўлаш мажбурияти тугайди.
Шу муносабат билан рента шарт номаси тарафлари муайян таваккалчи-
ликка қўл уради, чунки мазкур шарт нома муддатидан олдин тугатилиши 
ҳам мумкин. Бу хусусияти билан рента шарт номаси ҳадя шарт номасидан 
фарқ қилади, чунки ҳадя шарт номаси ашё мулк қилиб топширилгандан 
сўнг тугалланган ҳисобланади.
Умрбод рента фуқарони ўз қарамоғига олган ҳолда умрбод таъминлаш 
шарти билан уй жой (квартира)ни бошқа шахсга бериш шарти билан ҳам 
белгиланиши мумкин (ФК 33-боби шарҳига қаранг).

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling