Збекистон республикасининг
-модда. Рента шарт номасининг шакли
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
513-модда. Рента шарт номасининг шакли
Рента шарт номаси нотариал тасдиқланиши, кўчмас мол-мулкни рента тўлаш шарти билан бошқа шахсга беришни назарда тутадиган шарт нома эса бундан ташқари давлат рўйхатидан ҳам ўтказилиши лозим. 1. Рента шарт номаси бегоналаштирилаётган мол-мулк туридан қатъий назар нотариал тасдиқланиши лозим. Яъни, мазкур шарт нома ёзма шакл да тузилади ва тарафлар уни имзолайдилар ҳамда нотариал тартибда шарт- нома тасдиқланади. Агар рента тўлаш шарти билан кўчмас мулк бегона- лаштирилса, мазкур шарт нома нотариал тартибда тасдиқланиш билан бирга давлат рўйхатидан ҳам ўтказилиши талаб қилинади. Ушбу тартиб кўчмас мулкларни давлат рўйхатидан ўтказишга доир умумий қоидаларга мос келади (ФКнинг 111-моддаси шарҳига қаранг). 236 2. Рента тўлаш шарти билан кўчмас мулк топширилса, ушбу шарт номани нотариал тартибда тасдиқлашда кўчмас мулкка нисбатан тақиқ ва хатлов бор ёки йўқлиги текширилиши лозим. Рента шарт номаси кўчмас мулк жойлашган ҳудуддаги давлат нотариал идорасида тасдиқланади. Кўчар мулк рента шарт номасини тасдиқлаш жойи тарафларнинг хоҳишига кўра белгиланади. Доимий рента шарт номасини тасдиқлашда нотариус доимий рента тўлаш шарти билан бепул топширилган мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиш ёки тасодифан шикастланиши хавфи рента тўловчи зиммасида бўлишини тушунтиради. Рента тўлаш шарти билан ер участкаси ёки бошқа кўчмас мулк берилганида, рента олувчи рента тўловчи ўз мажбурият ларини бажаришини таъминлаш мақсадида бу мулкка гаров ҳуқуқини олади. Бу ҳолда рента шарт номаси бўйича рента тўловчи томонидан рента олув- чига рента тўловини вақти-вақти билан тўлаш мажбурияти кўрсатилган бўлса, рента тўловчи томонидан мажбурияти тўлиқ бажарилгунга қадар нотариус ушбу кўчмас мулкка тақиқ қўяди (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 30 мартда 2090-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган «Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида Йўриқнома» 14-§). 3. Рента шарт номаси шаклига доир юқоридаги талабларга риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай шарт- нома ўз ўзидан ҳақиқий саналмайди. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling