Збекистон республикасининг
-модда. Доимий рентани сотиб олиш баҳоси
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
523-модда. Доимий рентани сотиб олиш баҳоси
Ушбу Кодекснинг 521 ва 522-моддаларида назарда тутилган ҳолларда доимий рента шарт номада белгиланган баҳода сотиб оли- нади. Рента тўлаш шарти билан мол-мулк ҳақ эвазига топширилган доимий рента шарт номасида сотиб олиш баҳоси тўғрисида шарт бўлмаганида сотиб олиш йиллик рента тўловлари суммасига мос баҳода амалга оширилади. Рента тўлаш шарти билан мол-мулк текинга берилган доимий рента шарт номасида сотиб олиш баҳоси тўғрисида шарт бўлмаганида сотиб олиш баҳосига йиллик рента тўловлари суммаси билан бир қаторда топширилган мол-мулкнинг ушбу Кодекс 356-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган қоидалар бўйича аниқланадиган баҳоси ҳам киритилади. 1. Шарҳланаётган модда ФК 521 ва 522-моддаларда кўрсатилган асосий шартларни яъни, доимий рентани сотиб олиш баҳосини аниқлаш тартибини белгилайди. Умумий қоидага кўра, доимий рентани сотиб олиш доимий рента шарт номасида яъни, тарфлар келишувида белги- ланган баҳода амалга оширилади. Ушбу ҳолат ҳар икки тарафнинг ҳам манфаатини ҳисобга олади. Сотиб олиш баҳосини аниқлашда тарафлар бир қатор ҳолатларни, жумладан, рента тўлаш шарти билан берилган мол-мулкнинг қиймати, рента миқдори, мол-мулкдан фойдаланиш нати- жасидаги табиий эскиришларни ҳисобга олишлари лозим. Шу билан бирга доимий рентани сотиб олиш баҳоси қонунда шарт номанинг муҳим шартлари жумласига киритилмаган. Демак, мазкур шарт нома матнида сотиб олиш баҳоси ҳақидаги шартлар мавжуд бўлмаганда ҳам шарт нома тузилган ҳисобланади. 2. Агар доимий рента шарт номасида бирон бир сабаб туфайли сотиб олиш шартлари киритилмаган бўлса, уни сотиб олиш баҳоси 247 шарҳланаётган модда қоидаларига мувофиқ аниқланади. Ушбу ҳолатда доимий рентани сотиб олиш баҳоси мулкни ҳақ эвазига ёки текинга бегона лаштирилганига боғлиқ бўлади. Агар доимий рента шарт номасида мол-мулк ҳақ эвазига тоширилган бўлса, у ҳолда сотиб олиш йиллик рента тўловлари суммасига мос баҳода амалга оширилади. Агарда доимий рента шарт номасига мувофиқ мол-мулк рента тўлаш шарти билан текинга берилган бўлса, у ҳолда сотиб олиш баҳоси таркибига йиллик рента тўловлари билан бир қаторда ушбу мулкнинг қиймати ҳам киритилади. Бунда тоширилган мол-мулкнинг баҳоси ФК 356-моддаси 4-қисми қоидаларига мувофиқ аниқланади, яъни ўхшаш вазиятларда одатда шундай товарлар, ишлар ёки хизматлар учун тўланадиган баҳо ҳисобга олинади. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling