Збекистон республикасининг
-модда. Рента олувчининг талабига кўра
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
522-модда. Рента олувчининг талабига кўра
доимий рентани сотиб олиш Қуйидаги ҳолларда доимий рента олувчи тўловчидан рентани сотиб олишни талаб қилишга ҳақли: агар шарт номада бошқача муддат белгиланган бўлмаса, рента тўловчи уни тўлаш муддатини бир йилдан ортиқ кечиктириб юбор- ган тақдирда; рента тўловчи рентани тўлашни таъминлаш бўйича ўз мажбури- ятларини бузган тақдирда; рента тўловчи тўловга қодир эмас деб топилган ёки у рентани шарт номада белгиланган миқдор ва муддатларда тўламаслигини кўрсатадиган бошқа вазиятлар вужудга келган тақдирда; рента тўлаш шарти билан топширилган кўчмас мулк умумий мулкка айланган ёки бир неча шахс ўртасида тақсимланган тақдирда; шунингдек, шарт номада назарда тутилган бошқа ҳолларда. 245 Шарҳланаётган моддадан маълум бўлишича, 521-моддадан фарқли равишда доимий рента олувчининг ташаббуси билан доимий рентани сотиб олишни талаб қилиш учун асос бўлувчи муайян ҳолатлар бўлиши зарур. Ушбу моддада кўрсатилган ҳолатлар санаб ўтилади ва улар доимий рента тўловчининг шарт нома бўйича ўз мажбуриятларини бузиши ёки доимий рента олувчи манфаатларининг бузилиши билан боғлиқ. Ушбу ҳолатларни батафсил кўриб чиқамиз. Доимий рента тўловчи томонидан тўлов тўлаш муддатининг кечиктириб юборилиши. Агар доимий рента шарт номасида бошқача муддат белги- ланган бўлмаса, рента тўловчи уни тўлаш муддатини бир йилдан ортиқ кечиктириб юбориши тўловни кечиктириш ҳисобланади. Тўлаш муддатини кечиктириб юбориш доимий рента шарт номаси бўйича тўловчи томони- дан шартноманинг бузилиши ҳисобланади ва бу ҳолат рента олувчининг зарар кўриши ёки бошқа салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Бунда тўлов муддатининг ўтказиб юборилиш оқибатлари аҳамиятга эга эмас, чунки рента олувчи томонидан талаб қўйиш учун тўлов муддати ни кечиктириш фактининг ўзи кифоя қилади. Рента тўловчи рентани тўлашни таъминлаш бўйича ўз мажбуриятла- рини бузиши. Бундай ҳолатда доимий рента олувчи шарт номани бекор қилиши ва унинг оқибатида ўзига етказилган зарарларни қоплашни талаб қилишга ҳақли. Рента тўловчини тўловга қодир эмас деб топиш. Тўловга қобилиятсиз деб топиш суд тартибида амалга оширилади. Доимий рента тўловчининг тўловга қобилиятсизлик факти ҳам низони кўриш жараёнида суд тар- тибида амалга оширилиши мумкин. Қонун доимий рента тўловчини тўловга қобилиятсиз деб топишни у рентани шарт номада белгиланган миқдор ва муддатларда тўламаслигини кўрсатадиган бошқа вазиятлар вужудга келишини ҳам тенглаштиради. Бунда шарт номада белгиланган миқдор ва муддатларда рента тўловлари тўланмаслигини кўрсатадиган вазиятлар яққол кўриниб туриши лозим. Рента тўлаш шарти билан топширилган кўчмас мулк умумий мулкка айланган ёки бир неча шахс ўртасида тақсимланиши. Ушбу ҳолатда бир неча доимий рента тўловчилар вужудга келади ва рента олувчининг манфаа тига мос келмаслиги мумкин. 246 Юқорида кўрсатилган ҳолатлардан ташқари доимий рента шарт- номасида доимий рента олувчи рента тўловчидан доимий рентани сотиб олишни талаб қилишга ҳақли бўладиган ҳолатлар назарда тутилиши мумкин. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling