242
Шарт номада рентанинг пул суммасига тенг қийматдаги ашёларни
бериш, ишларни бажариш ёки хизмат кўрсатиш йўли билан ҳам
рента тўлаш назарда тутилиши мумкин.
Агар доимий рента шарт номасида бошқача тартиб назарда тутил-
ган бўлмаса, мол-мулкдан фойдаланиш ҳақининг тегишли ставкаси
ёки банк фоизи ставкаси ўзгарса, тўланадиган рента миқдори ҳам
мутаносиб равишда ўзгаради.
1. Шарҳланаётган модда доимий рента учун тўлов сифатида пул
маблағлари тўланишини белгилайди. Бунда қонун қандай мулк берилаётга-
нига қараб рента тўловларининг энг юқори миқдорини аниқлаб беради.
Чунончи, агар кўчмас ёки кўчар мулк топширилса, доимий рента учун
тўланадиган ҳақнинг миқдори рента тўлаш шарти билан топширилган мол-
мулкка ўхшаш мол-мулкни ижарага беришда қўлланиладиган мол-мулкдан
фойдаланиш ҳақининг ўртача ставкасидан ортиқча бўлмаслиги лозим (ФК
544-моддаси шарҳига қаранг). Агар доимий рента тўлаш шарти билан пул
суммаси топширилса ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган банк фоизи-
нинг тегишли даражада жорий этилган ставкаси доирасида бўлиши лозим.
2. Қонун доимий рента шарт номаси тарафларига рента тўлашда пул
маблағлари тўлашдан бошқача шаклни танлаш имкониятини беради.
Булар жумласига ашёлар бериш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатишни
киритиш мумкин. Бироқ, бундай ҳолларда шарт номада доимий рентанинг
пулдаги қиймати аниқланиши лозим. Доимий рентада аралаш тарзда
ҳақ тўлаш яъни, пул шаклида ҳам ва натура шаклида ҳам тўлаш назарда
тутилиши мумкин.
3. Қонунда доимий рентанинг энг кам миқдори белгиланмаган. Бироқ, рента
тўловлари миқдори мутаносиб равишда мол-мулкдан фойдаланиш ҳақининг
тегишли ставкаси ёки банк фоизи ставкаси ўзгаришига қараб ўзгариши мумкин.
Ушбу қоида диспозитив ҳисобланади ва тарафлар доимий рента шарт номаси
бўйича тўланадиган рента тўловларини қайта ҳисоблаш тартибини мустақил
белгилашлари ёки қайта ҳисоблашдан воз кечишлари ҳам мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: