Збекистон республикасининг


иншоот ёки бошқа кўчмас мол-мулкдан рента олинади. Рента тўловчи


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   505
иншоот ёки бошқа кўчмас мол-мулкдан рента олинади. Рента тўловчи 
бундай мол-мулкни бошқа шахсга берган тақдирда рента шарт номаси 
бўйича унинг мажбуриятлари мол-мулкни олувчига ўтади.
Рента олинадиган кўчмас мулкни бошқа шахсга мулк қилиб берган 
шахс, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунда ёки шарт номада бу мажбу-
рият бўйича солидар жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, рента 
олувчининг рента шарт номаси бузилгани туфайли келиб чиққан 
талаблари бўйича бошқа шахс билан субсидиар жавобгар бўлади.
1. Рента тўловчи олган кўчмас мулкни тасарруф этиш ҳуқуқига эга. 
Шарҳланаётган модданинг мазмунига кўра, рента тўловчи бундай мол-
мулкни бошқа шахсга берган тақдирда рента шарт номаси бўйича шарт-
нома тузиш орқали унинг мажбуриятлари мол-мулкни олувчига ўтади. 
Бунда мол-мулкни олувчилар бир нечта бўлиши мумкин ва бу ҳолат 
ФКнинг 522-моддасида назарда тутилган яъни, рента тўлаш шарти билан 
топширилган кўчмас мулк умумий мулкка айланиши ёки бир неча шахс 
ўртасида тақсимланиши мумкин. Табиийки, бундай ҳолда рента тўловчи 


238
олдиндан кўчмас мулк объектини олувчи шахсни рента тўлаш мажбурияти 
билан мол-мулк олинганлиги ҳақида хабардор қилиши лозим.
Таъкидлаш лозимки, кўчар мол-мулкдан рента олинмаслиги ҳам 
мумкин. Рента тўловларини тўлаш мажбурияти мол-мулк унда бўлиш-
бўлмаслигидан ёки уни сотганлигидан қатъий назар рента тўловчи 
зиммасида қолади.
2.Қонун рента тўлаш шарти билан берилган мол-мулкни бошқа шахсга 
беришда рента олувчининг розилигини талаб қилмайди. Бироқ, шахс 
рента тўлаш шарти билан берилган мол-мулкни бошқа шахсга мулк 
қилиб берган тақдирда, у рента олувчининг рента шарт номаси бузилгани 
туфайли келиб чиққан талаблари бўйича бошқа шахс билан субсидиар 
жавобгар бўлади (ФК 329-моддаси шарҳига қаранг). Шу билан бирга 
ушбу норма диспозитив норма бўлиб, субсидар жавобгарлик агар қонун 
ёки шарт нома бўйича солидар жавобгарлик назарда тутилмаган ҳолларда 
қўлланилади (ФК 252-моддаси шарҳига қаранг).
Шарҳланаётган модда рента шарт номаси бўйича «заиф тараф» 
ҳисобланган — рента олувчининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling