Збекистон республикасининг


-модда. Доимий рентани тўлаш муддатлари


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   505
520-модда. Доимий рентани тўлаш муддатлари
Агар шарт номада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, дои-
мий рента йилнинг ҳар бир календарь чораги тугаши билан тўланади.


243
Қонунда доимий рента тўлаш муддатига доир диспозитив норма бел-
гиланган. Қоидага кўра, доимий рента ҳар бир календарь чораги тугаши 
билан, яъни кейинги чорак бошлангунига қадар тўланади. Тарафлар 
келишувига мувофиқ доимий рента шарт номасида бошқача даврлар, 
масалан ҳар бир ой ёки йилнинг тугаши билан тўлов тўлаш назарда 
тутилиши мумкин.
521-модда. Тўловчининг доимий рентани сотиб олиш ҳуқуқи
Доимий рентани тўловчи уни сотиб олиш йўли билан бундан буён 
рента тўлашдан бош тортишга ҳақли. Агар рента тўловчи рента 
тўлашдан бу тарзда бош тортишини рента тўлашни тўхтатишидан 
камида уч ой ёки шарт номада назарда тутилганидек ундан ҳам 
аввалроқ ёзма равишда маълум қилган бўлса, бундай бош тортиш 
ҳақиқий ҳисобланади. Бунда рента тўлаш мажбурияти, агар шарт-
номада сотиб олишнинг бошқача тартиби назарда тутилган бўлмаса, 
рента олувчи сотиб олиш суммасининг ҳаммасини олиб бўлгунга 
қадар тўхтатилмайди.
Шарт номанинг доимий рента тўловчи уни сотиб олиш ҳуқуқидан 
воз кечиши тўғрисидаги шарти ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.
Шарт номада доимий рентани сотиб олиш ҳуқуқини рента олувчи 
ҳаётлигида ёки шарт нома тузилган пайтдан бошлаб ўттиз йилдан 
ошмайдиган муддат мобайнида амалга ошириб бўлмаслиги назарда 
тутилиши мумкин.
1. Доимий рента шарт номаси муддатсиз ҳисобланса ҳам, қонунда 
тўловчининг доимий рентани сотиб олиш билан рента тўлаш мажбурияти 
тугатилиши мумкинлигини назарда тутади. Бунда сотиб олиш рента 
тўловчи томонидан ҳам рента олувчининг ташаббуси билан ҳам амалга 
оширилиши мумкин (ФК 522-моддаси шарҳига қаранг).
Қонун доимий рента тўловчи томонидан доимий рентани сотиб 
олиш ташаббусини кўрсатиши учун муайян ҳолат юз беришини талаб 
қилмайди. Бу масала фақат доимий рента тўловчининг ўзи томонидан 
ҳал қилинади.
Рента тўловчининг доимий рентани сотиб олишга бўлган ўз 
ҳуқуқларини амалга ошириши бир қатор шартларга риоя қилиш асо-


244
сида амалга оширилади. Биринчидан, у рента олувчига ёзма равишда 
келгусида рента тўлашдан воз кечишини билдириши лозим. Иккинчидан, 
келгусида рента тўлашдан воз кечиш тўғрисидаги ариза рента тўлашни 
тўхтатишидан камида уч ой олдин берилиши керак. Доимий рента шарт-
номасида бундай воз кечиш ҳақида ариза беришнинг узоқроқ муддати 
ҳам белгиланиши мумкин. Учинчидан, доимий рента тўловчи рента 
олувчига доимий рента қийматига тенг келадиган миқдордаги ҳақни бир 
йўла ёки шарт номада кўрсатилган бошқа усулда тўлиқ тўлаши шарт (ФК 
523-модда шарҳига қаранг).
2. Қонун доимий рента шарт номаси матнига доимий рента тўловчининг 
рентани сотиб олиш ҳуқуқидан воз кечиши ҳақидаги шартларнинг кири-
тилишини таъқиқлайди. Бундай шартларнинг киритилиши шарт номанинг 
ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради.
3. Тарафлар доимий рента шарт номасини тузишда доимий рентани 
сотиб олиш ҳуқуқи рента олувчи ҳаётлигида мавжуд бўлмаслигини кели-
шиб олишлари мумкин. Шунингдек, улар шарт нома тузилган пайтдан 
бошлаб ўттиз йилдан ошмайдиган муддат мобайнида амалга ошириб 
бўлмаслигини белгилашлари ҳам мумкин.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling