250
1. Умрбод рента пул суммаси сифатида белгиланиб, рента олувчи
ҳаёт бўлган даврда унга вақти-вақти билан тўлаб турилиши лозим. Бу
хусусият ҳам умрбод рента шарт номасини доимий рентадан фарқлайди
ва яъни, доимий рента тўлаш натура шаклида яъни, рентанинг пулдаги
қийматига мос келувчи ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш шаклида
ҳам тўланиши мумкин.
2. Умрбод рента миқдори шарт номада тарафлар томонидан белги-
ланиши мумкин, акс ҳолда шарт нома тузилмаган ҳисобланади. Бунда
қонун томонидан унинг энг оз миқдори белгилаб қўйилган. Яъни, қонун
ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақидан оз бўлмаслиги керак.
Ушбу миқдор ошган ҳолларда унга мутаносиб равишда умрбод рента
миқдори ҳам ошади. Мазкур қоида императив норма бўлиб, тегишлича
тарафларнинг келишуви билан ўзгартирилиши мумкин эмас.
527-модда. Умрбод рентани тўлаш муддатлари
Агар шарт номада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
умрбод рента ҳар бир календарь ой тугаши билан тўланади.
Қонунда умрбод рента шарт номаси бўйича рента тўлаш муддатлари
белгилаб берилган. У ҳар бир календарь ой тугаши билан (кейинги ойнинг
1-санасидан кечикмасдан) тўланиши лозим.
Бироқ, қонунда белгиланган муддат умрбод рента шарт номасида рента
тўлашнинг бошқа муддатлари назарда тутилмаган ҳолларда қўлланилади.
Масалан, тарафлар келишувига кўра, ҳар бир календар ой ёки чорак
тугаши билан рента тўлаш назарда тутилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: