Збекистон республикасининг


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   505
31-БОБ. ҲАДЯ
502-модда.Ҳадя шартномаси
Ҳадя шартномасига мувофиқ бир тараф (ҳадя қилувчи) бошқа 
тараф (ҳадя олувчи)га ашёни текинга мулк қилиб беради ёки бериш 
мажбуриятини олади ёхуд унга ўзига ёки учинчи шахсга нисбатан 
мулк ҳуқуқи (талаби)ни беради ё бериш мажбуриятини олади, ёхуд 
уни ўзи ёки учинчи шахс олдидаги мулкий мажбуриятдан озод қилади 
ёинки озод қилиш мажбуриятини олади.
Ашё ёки ҳуқуқ муқобил берилганида ё бўлмаса, муқобил мажбурият 
мавжуд бўлганида шарт нома ҳадя деб тан олинмайди. Бундай шарт-
номага нисбатан ушбу Кодекс 124-моддасининг иккинчи қисми 
қоидалари қўлланади.
Бирон-бир шахсга ашёни ёки мулк ҳуқуқини текинга беришни ёки 
бирон-бир шахсни мулкий мажбуриятдан озод этишни ваъда қилиш 
(ҳадя этишни ваъда қилиш), агар ваъда тегишли шаклда берилган 
бўлса ва келажакда аниқ шахсга ашё ёки мулкий ҳуқуқни текинга 
бериш ёки уни мулкий мажбуриятдан озод қилиш мақсади аниқ 
кўриниб турган бўлса, ҳадя шарт номаси деб тан олинади.
Ашё, мулк ҳуқуқи ёки мулкий мажбуриятдан озод қилиш шаклида 
ҳадя нарсасини аниқ кўрсатмасдан ўзининг мол-мулкини ёки мол-
мулкнинг бир қисмини ҳадя этишни ваъда қилиш ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.
Ҳадяни ҳадя олувчига ҳадя қилувчининг вафотидан кейин топши-
ришни назарда тутувчи шарт нома ўз-ўзидан ҳақиқий эмас. Бундай ҳадяга 
нисбатан ушбу Кодекснинг ворислик тўғрисидаги қоидалари қўлланади.
1. Шарҳланаётган модда фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларнинг анъ-
анавий турларидан бири бўлган ҳадя шартномасига бағишланган. Ушбу 
шартнома олди-сотди шартномасидан ҳам, айирбошлаш шартномасидан 
(улар бўйича ҳам товарнинг бошқа шахсга топширилиши ва товарга 
нисбатан мулк ҳуқуқининг ўтиши рўй беради) ҳам фарқ килади. Ушбу 
фарқларни қуйидагича ажратиб олиш мумкин: 


218
B
ҳадя шартномаси – текин шартномадир. Бошқача айтганда, бошқа 
тарафга мулкни топшираётган тараф бунга жавобан бошқа тарафдан ҳеч 
қандай эквивалент (на ҳуқуқ ва на мулк) олмайди. Акс ҳолда, бу ҳадя 
шартномаси бўлмайди. Ҳаттоки, агар тарафлар тузилган шартномани 
ҳадя шартномаси деб белгилаб, лекин бунга жавобан бирор-бир ашёнинг 
ёки мулкий ҳуқуқнинг ўтишини белгиласалар ҳам ҳадя шартномаси 
юзага келмайди, бунда қайсидир бошқа шартнома тузилган ҳисобланади 
(аксарият ҳолларда олди-сотди шартномаси);
B
умумий қоидалар бўйича ҳадя шартномасига биноан нафақат ашё, 
балки мулкий ҳуқуқ (талаб қилиш) ҳам топширилади. Шуни инобатга 
олиш лозимки, ЎзР ФК 81-моддасига биноан буюм ва мулкий талаблар 
мол-мулкнинг турли кўринишлари ҳисобланади. Бошқа томондан уму-
мий қоидага, олди-cотди ва айирбошлаш шартномаларига кўра товарлар 
(ашёлар) ўтказилади, мулкий ҳуқуқлар эса уларнинг мазмуни ва ушбу 
ҳуқуқларнинг ўзига хос жиҳати бунга қай даражада йўл қўйган тарзда 
товар сифатида қабул хизмат қилиши мумкин (ЎзРФК 386-модда);
B
олди-сотди ва айирбошлаш шартномаларида тараф бўла олишлари 
мумкин бўлган айрим шахслар ҳадя шартномасида тараф (умуман ҳадя 
олувчи) бўла олмайдилар (ЎзР ФК 505-моддаси);
B
ҳадя шарномаси нафақат мулкнинг (ёки мулкий ҳуқуқнинг) топши-
рилишига, балки ҳадя олувчини мулкий мажбуриятлардан озод қилишга 
ҳам қаратилади, бу эса ўз навбатида олди-сотди ва айирбошлаш шартно-
маларига мувофиқ эмасдир;
2. Шартноманинг тарафлари ҳадя қилувчи ва ҳадя олувчи ҳисобланади. 
Биринчи тараф ихтиёрий равишда тегишли мулкни ўзидан соқит қилади, 
иккинчиси эса бу мулкни эгаллайди. Агарда шартноманинг предмети ашё 
бўлса, унда ҳадя олувчи унга нисбатан мулк ҳуқуқини қўлга киритади.
Ҳадя — фуқаролик-ҳуқуқий шартномадир, шунинг учун ҳам ҳадя 
қилувчи ва ҳадя олувчи муомалага лаёқатли бўлишлари шарт. Муома-
лага лаёқатсиз шахслар номидан битимларни уларнинг қонуний вакил-
лари тузади. Бунда олти ёшдан ўн тўрт ёшгача бўлган ёш болалар ҳадя 
олувчи бўлишлари мумкинлигини, сабаби улар текин фойда кўришга 
қаратилган ва нотариал тасдиқлашни ёки давлат рўйхатидан ўтказишни 
талаб қилмайдиган битимлар тузишлари мумкинлигини белгилаган ФК 
29-моддаси истисно ҳолат бўлиб ҳисобланади.


219
B
шарҳланаётган модда ҳадя шартномасини ашё берилаётган вақтда 
тузилиши ҳақидаги қоидани рад этади. Аксинча, агар ҳадя шартномасининг 
шакли тўғрисидаги талабларга риоя қилинган бўлса (ФК 504-моддаси 
3-қисми), унда ҳаттоки ашёни келажакда бериш (мажбуриятни бажаришдан 
озод қилишни талаб қилиш ҳуқуқи) назарда тутилган бўлса ҳам шартнома 
тузилган деб ҳисобланади. Бунда, агар тарафлар томнидан шартноманинг 
барча аҳамиятли шартлари борасида келишувга эришилган бўлса, шартнома 
тузилган ҳисобланашини ҳақидаги умумий қоида амал қилади;
B
ҳадя қилувчининг эрки-иродаси яққол эканлиги ҳақида биринчидан, 
ҳар бир ҳолатдан келиб чиқиб, иккинчидан, тарафнинг эрки-иродаси ҳадя 
шартномасининг ёзма шаклида қандай ифода этилишидан келиб чиқиб 
хулоса қилиш мумкин. ЎзР ФК 502-моддаси 2-қисмидаги қоидаларини 
қўллаётганда икки муҳим жиҳатга эътибор қаратиш лозим: сўз бу ерда 
ашёни (талаб қилиш ҳуқуқини) истаган шахсга эмас, балки аниқ бир 
шахсга бериши ҳақида бормоқда (яъни, ҳадя шартномаси оммавий шар-
тномалар турига кирмайди); талаб қилиш ҳуқуқига келсак, мажбурият-
лардан озод қилиш ваъдаси конкрет бўлиши лозим;
B
тенг даражада конкрет шахсга ўзининг ҳамма мулкини (ёки унинг бир 
қисмини, масалан, 1/2, 1/3 қисмини ва ҳ.з.) конкрет ашёларни кўрсатмасдан
берилишини назарда тутувчи битим ҳақиқий эмас деб топилади.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling