Збекистон республикасининг


-модда. Айирбошлаш шартномаси бўйича олинган товарни


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   505
501-модда. Айирбошлаш шартномаси бўйича олинган товарни 
олиб қўйганлик учун жавобгарлик
Айирбошлаш шартномаси бўйича олган товарини учинчи шахслар 
олиб қўйган тараф, ушбу Кодекснинг 395-моддасида назарда тутил-
ган асослар мавжуд бўлса, бошқа тарафдан айирбошлаш асосида 
олинган товарни қайтаришни ва (ёки) зарарни қоплашни талаб 
қилиш ҳуқуқига эга.
1. Шарҳланаётган модда ЎзР ФК 393-моддасида белгиланган ва ҳар 
бир тараф бошқа тарафга учинчи шахсларнинг ҳар қандай ҳуқуқларидан 
(масалан, гаров, ашёвий ҳуқуқлар ва б.) озод бўлган товарни топшириши 
лозимлигидан иборат бўлган умумий қоидадан келиб чиқади.
Фақатгина учинчи шахсларнинг ҳуқуқларидан озод бўлмаган товарни 
топшираётган тараф учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ҳақида контрагентни 
огоҳлантирган ва у (товарни қабул қилаётган тараф) шунга қарамай 
бундай товарни қабул қилишга рози бўлган бўлсагина шарҳланаётган 
моддада ва ЎзР ФК 393, 394-моддаларида назарда тутилган оқибатларни 
қўллаш учун асос бўлмайди. Шунингдек, топширилаётган товарга нис-
батан (у топширилаётган вақтда) учинчи шахсларнинг даъволари бўлса, 
бунда ҳам бундай товарни топшираётган тараф виждонсизларча ҳаракат 


216
қилаётган бўлади. Бироқ, бундай даъволар кейинчалик белгиланган 
тартибда қонуний деб топилиши лозим. Ниҳоят, шарҳланаётган моддада 
ва ЎзР ФК 395-моддасида назарда тутилган оқибатлар ҳар иккала тараф 
айирбошлаш шартномасига мувофиқ бир-бирларига учинчи шахсларнинг 
ҳуқуқларидан озод бўлмаган ва (ёки) бу товарларга нисбатан уларнинг 
даъвоси бўлган товарларни топширганда ҳам вужудга келиши лозим 
(ЎзР ФК 393-моддаси).
2. Шарҳланаётган модда товарни олиб қўйишнинг қуйидаги 
оқибатларини белгилайди: 
а) ҳақ бўлган тараф ундан олинган товарни айирбошлаш учун топши-
рилган товарни қайтариб беришни талаб қилиш ҳуқуқига эга;
б) етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Мазкур 
ҳолатда зарар деганда, ҳақиқий зарар (масалан, ҳақ тараф томонидан 
товарни етказиб бериш, сақлаш, юклаш учун қилинган харажатлар), 
шунингдек, бой берилган фойда тушунилади. 


217

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling