Збекистон республикасининг
-БОБ. ҲАҚ ЭВАЗИГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
38-БОБ. ҲАҚ ЭВАЗИГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ
703-модда. Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюр- тмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбу- риятини олади. Ушбу бобнинг қоидалари алоқа хизмати, тиббиёт, ветеринария, аудиторлик, маслаҳат, ахборот хизматлари, таълим бериш, сайёҳлик хизмати ва бошқа хизматлар кўрсатиш шартномаларига татбиқ этилади. Ушбу Кодекснинг 37, 39, 40, 43, 44, 45, 46, 48, 49 ва 51-бобла- рида назарда тутилган шартномалар бўйича кўрсатилган хизматлар бундан мустасно. Шарҳланаётган модданинг биринчи қисми Фуқаролик Кодексининг 81-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқининг объектлари ҳисобланган хизмат- ларнинг муомиласини назарда тутади. Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачига ашёвий шаклда бўлмаган хизмат кўрсатади. Натижада ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш ҳеч қандай моддий шакл касб этмайди. Ашёвий шаклнинг мавжуд эмаслиги билан хизматлар пудрат шартномаси асосида амалга ошириладиган ва натижаси моддий шаклга эга бўлган ишлардан фарқ қилади. Шарҳланаётган мод- дада шунингдек хизмат кўрсатишнинг моҳияти қуйидаги икки шаклда ифодаланади: а) маълум ҳаракатларни амалга ошириш. Бунда, қоидага кўра бир марталик хусусиятга эга бўлган хизмат кўрсатиш назарда тутилади. Масалан, сартарошлик хизмати муайян ҳаракатларни бир марталик амалга ошириш орқали кўрсатилади. б) маълум фаолиятни амалга ошириш. Айни вазиятда кўпмарталик ёки узоқ муддатга мўлжалланган хизмат кўрсатиш назарда тутилади. Масалан, телефон алоқаси хизматини кўрсатиш. 617 2. Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида тарафлар сифатида буюртмачи ва ижрочи иштирок этади. Буюртмачи — тегишли хизмат- ларни қабул қилувчи шахс, ижрочи эса — хизмат кўрсатувчи шахсдир. Шарҳланаётган модда бирор чекловни назарда тутмаганлиги сабабли, ҳам юридик, ҳам жисмоний шахслар буюртмачи ва ижрочи бўлиши мумкин. Шу билан бирга, қонунчилик айрим хизматларни кўрсатишда чеклашларни назарда тутади. Масалан, телефон алоқаси хизматларини кўрсатувчи юридик шахсда тегишли фаолият лицензияси бўлиши керак. Хизмат кўрсатишнинг лицензия талаб қиладиган турларини фақат мах- сус фаолият лицензиясига эга бўлган шахсларгина амалга ошира олади. Лицензия талаб қилувчи фаолият турлари рўйхати 2001 йил 12-майдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 222-II-сонли қарори билан тасдиқланган. 3. Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисмида хизматлар ҳисобланган ва 38 боб билан тартибга солинадиган муайян ҳаракат ёки фаолият мазмуни ёритилган. Булар — алоқа хизмати, тиббиёт, ветеринария, аудиторлик, маслаҳат, ахборот хизматлари, таълим бериш, сайёҳлик хизмати. Ушбу рўйхат тўлиқ ҳисобланмайди, чунки хизматлар ўз мазмунига кўра турли хил бўлиши мумкин. Бундан ташқари 38 боб билан эмас, балки Фуқаролик Кодексининг бошқа боблари билан тартибга солинадиган бир қанча хизмат турлари кўрсатилади. Булар — пудрат (37-боб), Йўловчи, багаж ва юк ташиш (39-боб), транспорт экспедицияси (40-боб), банк омонати (43-боб), банк ҳисобварағи (44-боб), ҳисоб-китоблар (45-боб), топшириқ (46-боб), воси- тачилик (48-боб), мол-мулкни ишончли бошқариш (49-боб), омонат сақлаш (51-боб). Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling