Збекистон республикасининг


-модда. Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини бажариш


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet329/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   325   326   327   328   329   330   331   332   ...   505
704-модда. Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини бажариш
Шартномада бошқа кўрсатмалар бўлмаса, ижрочи шартномада 
назарда тутилган хизмат (хизматлар)ни шахсан ўзи кўрсатиши шарт.
Шарҳланаётган модда ҳақ эвазига хизмат кўрсатишнинг ўзига хос 
хусусиятини кўрсатади, унга кўра ижрочининг шахсан ўзи шартнома шарт-
ларини бажаришининг шартлиги, Фуқаролик Кодексининг 241-моддаси, 
яъни мажбуриятни бажаришни учинчи шахс зиммасига юклашни назарда 


618
тутувчи умумий қоидадан истисно ҳисобланади. Шарҳланаётган моддага 
кўра, агар мажбуриятни бажариш учинчи шахс зиммасига юкланиши 
мумкинлиги шартнома шартларига киритилган бўлса, унда қўлланилиши 
мумкин.
705-модда. Хизматларга ҳақ тўлаш
Буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига 
хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тар-
тибда тўлаши шарт.
Ижрочи ўзи айбдор бўлмагани ҳолда хизматни бажара олмаган 
тақдирда, буюртмачи ижрочига унинг харажатларини тўлаши шарт, 
бунда ижрочининг хизмат (хизматлар) кўрсатишдан озод қилиниши 
муносабати билан олган ёки олиши мумкин бўлган фойдаси чегириб 
қолинади. Буюртмачининг айби билан хизматни бажариш мумкин 
бўлмай қолган тақдирда, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада 
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, хизматлар баҳоси бутун-
лай тўланиши керак.
1. Кўрсатилган хизматларга ҳақ тўлаш шартномада кўрсатилган муддат 
ва тартибда амалга оширилади. Таъкидлаш жоизки, қонунчиликда турли 
хизматларга ҳақ тўлаш билан боғлиқ маълум нормалар мавжуд. Маса-
лан, мобил алоқа хизматини кўрсатиш Қоидаларининг (№ 1900-сонли 
06.02.2009 йилдаги) 44 бандига кўра — мобил алоқа хизмати учун ҳақ 
тўлаш нақд пулли ва нақд пулсиз, шунингдек аванс ёки ҳисоб-китобнинг 
кредит шаклида амалга оширилиши мумкин.
2. Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисми ижрочининг айби 
бўлмаган ҳолда, шунингдек буюртмачининг айбига кўра мажбуриятни 
бажариш мумкин бўлмаган ҳолларда хизматга ҳақ тўлаш тартибини 
белгилаб беради.
Агар бажариб бўлмаслик на ижрочи, на буюртмачи жавоб бермайди-
ган ҳолатлар бўйича вужудга келган бўлса, унда буюртмачи ижрочига 
унинг хизмат кўрсатиш учун қилган ҳақиқий харажатларини тўлаши 
керак. Бунда ижрочининг хизмат кўрсатишдан озод қилиниши муноса-
бати билан олган ёки олиши мумкин бўлган фойдаси бундай харажатлар 
сирасига кирмайди.


619
3. Буюртмачининг айби билан хизматни бажариш мумкин бўлмай 
қолган тақдирда, хизматлар баҳоси бутунлай тўланиши керак. Ушбу 
қоида диспозитив характерга эга бўлиб, қонун ҳужжатлари ва ҳақ эва-
зига хизмат кўрсатиш шартномасида бошқача тартиб белгиланиши ҳам 
мумкин.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   325   326   327   328   329   330   331   332   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling