Збекистон республикасининг
-модда. Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
706-модда. Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини
бузганлик учун ижрочининг жавобгарлиги Ижрочи ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини умуман ёки тегишли даражада бажармаган ҳолларда у келтирилган зарарни буюртмачига батамом тўлаши шарт, лекин бу тўлов шартномада назарда тутилган хизматлар баҳосининг икки бараваридан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш вақтида ижрочи маж- буриятини умуман ёки тегишли даражада бажармаган ҳолларда ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилгандан кучайтирилган жавобгарлик назарда тути- лиши мумкин. 1. Шарҳланаётган модда шартнома шартларини бузганлик учун ижро- чининг жавобгарлигини белгилайди. Модданинг биринчи қисми ижрочи жавобгарлигининг максимал миқдорини шартномада назарда тутилган хизматлар баҳосининг икки баравари билан чеклаб қўяди. Шундай қилиб, ижрочи шартномани умуман ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда, у келтирилган зарарни буюртмачига батамом тўлаши шарт, лекин бу тўлов шартномада назарда тутилган хизматлар баҳосининг икки бараваридан ортиқ бўлиши мумкин эмас. 2. Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисмида ижрочи сифа- тида тадбиркор жавобгарлигининг ўзига хос хусусиятлари ёритилган. Унга кўра, агар ижрочи тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш вақтида ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини бузса, шартно- мага кўра кучайтирилган жавобгарлик назарда тутилиши мумкин, бу шарҳланаётган модданинг биринчи қисмида аниқлаштирилган. Бизнинг фикримизча бу тадбиркорлик фаолиятининг таваккалчиликка асос- ланиб амалга оширилиши ва шартнома шартларининг бажармаслиги 620 оқибатида кўриладиган зарарнинг миқдори катта бўлиши мумкинлиги билан изоҳланади. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling