Збекистон республикасининг


ёки қайтаришнинг бошқа шартлари билан қўйилган омонат сумма-


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet384/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   380   381   382   383   384   385   386   387   ...   505
ёки қайтаришнинг бошқа шартлари билан қўйилган омонат сумма-


707
сини банк омонати шарт номасида назарда тутилган ҳолатлар вужудга 
келганидан кейин қайтариб беришни талаб қилмаган ҳолларда, агар 
шарт номада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шарт нома 
омонатни талаб қилиб олгунча сақлаш шартлари асосида узайти-
рилган деб ҳисобланади.
1. Шарҳланаётган модданинг мазмунида ифодаланишича, омонатларни 
(депозитларни) омонатчига қайтаришнинг шарт номада белгиланган 
тартибига кўра, талаб қилиб олингунча ва муддатли омонат турларига 
бўлинади.
Муддатли омонат муайян муддатга тузилган бўлиб, унинг шартлари 
бўйича омонатчи шарт номада белгиланган муддат келишидан олдин 
омонатни қайтаришни талаб қилмайди. Муддатли омонатларнинг энг кўп 
тарқалган шакли бу муайян давргача (масалан, 3 ой, 6 ой, 12 ой каби) 
тузиладиган банк омонати шарт номаларидир. Ушбу давр мобайнида 
омонатчи томонидан қўйилган пул маблағларидан банк фойдаланишга 
ҳақли. Муддатли омонатларнинг бошқа турлари ҳам мавжуд. Чунончи, 
учинчи шахс фойдасига қўйиладиган омонатлар ҳам мавжуд бўлиб, 
кимнинг фойдасига омонат қўйилган бўлса, ушбу шахс мазкур омонатни 
омонат қўйилаётганда назарда тутилган шартлар мавжуд бўлган ҳолларда 
тасарруф қилиши мумкин.
Талаб қилиб олингунча (омонатни талаб қилиниши биланоқ бериш) 
назарда тутиладиган банк омонати тури сифатида юридик шахсларнинг 
ҳисобварағига ўтказиладиган маблағларни кўрсатиш мумкин. Ушбу омонат 
турида нисбатан паст фоизлар (одатда бир фоиз) тўланади. Чунки, банк 
мижоз талаб қилиши биланоқ ушбу маблағларни бериш мажбуриятини 
олади. Шунингдек, банк амалиётида айрим ҳолларда жисмоний шахс 
томонидан муддатли омонат муддатидан олдин қайтарилганда ҳам (гарчи 
муддатли омонат сифатида юқори фоизлар белгиланган бўлса ҳам, омо-
нат муддатидан олдин қайтарилганлиги боис) омонатга фоизлар талаб 
қилиб олингунча сақланадиган омонатлар бўйича ҳисобланиши мумкин.
2. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида банк омонати шарт номасида 
қайтариб беришнинг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шартлари 
асосида омонатлар қўйиш ҳам назарда тутилиши мумкинлиги белгиланган. 
Масалан, банклар ўз мижозларининг талаб қилиб олингунча сақланаётган 
пул маблағларини бир-икки ойга муддатли омонат сифатида юқори фоиз 


708
тўлаш шарти билан ҳам олишлари мумкин. Бу эса, мижозга ҳам банкка 
ҳам муайян манфаат келтириши табиий.
3. Шарҳланаётган модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари банк билан 
шарт нома тузган фуқарога муддатли қўйилган омонатнинг ҳаммаси ёки 
бир қисмини муддатидан олдин қайтариб олишни талаб қилиш ҳуқуқини 
назарда тутади. Омонатчининг ушбу ҳаракатини қонунда назарда тутил-
ган ҳолларда (ФК 237-модда) шарт нома шартларини бир томонлама 
ўзгартириш сифатида қараш мумкин. Натижада муддатли омонат шарт-
номаси талаб қилингунча сақланадиган омонат шарт номасига айланади. 
Кўрсатилган қоида бузилмаслиги учун фуқаро билан вексель воситасида 
расмийлаштириладиган омонатга оид муносабатларни расмийлашти-
ришда «Талаб этилганда» деган муддат кўрсатилиши шарт. Акс ҳолда ФК 
760-моддасининг 4-қисмида назарда тутилган оқибатлар келиб чиқади. 
Омонатчи ҳуқуқий муносабатда нисбатан заиф тараф ҳисобланади. Шу 
боисдан қонунчиликда унинг манфаатларини ҳимоялашга кўпроқ эъти-
бор қаратилган. Чунончи, фуқаро омонатни талаб қилиши биланоқ олиш 
ҳуқуқидан, муддатли ёки бошқа омонатни эса хабардор этишнинг қонун 
ҳужжатларида белгиланган муддати ўтганидан кейин олиш ҳуқуқидан 
воз кечиш ҳақидаги шарти ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.
Юридик шахснинг депозитни муддатидан олдин қайтаришни талаб 
қилиш ҳуқуқи шарт номада кўрсатиб ўтилиши мумкин (ФК 237-моддаси). 
Акс ҳолда депозитни муддатидан олдин қайтариш масаласи фақат банк-
нинг розилиги билан амалга оширилиши мумкин.
4. Шарҳланаётган модданинг 5-қисмида агар омонатчи муддатли ёки 
бошқа омонатни муддат тугагунга қадар ёхуд банк омонати шарт номасида 
кўрсатилган бошқа ҳолатлар юз бергунга қадар қайтариб беришни талаб 
қилиш ниятида бўлса, у ўзининг бу ниятидан банкни омонатни олишни 
мўлжаллаётган санадан камида бир ой олдин хабардор қилиши шарт-
лигини белгилайди. Бунда талаб қилиб олингунча сақланадиган омонат 
бундан мустаснолиги ҳақида қоида ўрнатилган (чунки, номидан кўриниб 
турганидек, омонат талаб қилиниши билан қайтариб берилади). Қонун 
чиқарувчи ушбу ҳолатда омонатчини шарт номада белгиланган муддатидан 
олдин омонатни олиш истагида бўлган ҳолларда камида бир ой олдин 
хабардор қилиши шартлигини назарда тутади. Чунки, банк муддатли 
ёки бошқа омонатни қабул қилганда ушбу омонатдан ўз таваккалчилиги 


709
асосида фойдаланади (масалан, муайян муддатли кредитга йўналтиради). 
Мазкур муддат ичида банк омонатни муддатидан олдин қайтариш ҳақида 
огоҳлантирилгандан сўнг, ушбу омонатни қайтариш чораларини кўра 
олади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 5 августадги 
ПҚ 147-сонли «Банклардаги депозит ҳисобварақлардан нақд пул 
тўловларини узлуксиз таъминлаш кафолатлари тўғрисида»ги Қарорига 
мувофиқ, нақд пуллар узлуксиз тўланишини таъминлаш мақсадида 
тижорат банклари ўз бўлинмаларида нақд пул маблағларига бўлган 
талаб тезкорлик билан тўлдирилишини ва мижозларнинг буюртмалари 
қондирилишини таъминлайдиган нақд пул захирасини яратишлари 
белгиланган.
5. Шарҳланаётган модданинг 6-қисми омонатчининг ташаббуси билан 
муддатли омонатларни талаб қилингунча сақланадиган омонатларга 
айланиши оқибатларини назарда тутади. Бундай ҳолларда шарт нома 
амалда бўлган давр оралиғида банк омонатчининг пул маблағларидан 
фойдаланганлик учун шарт номада назарда тутилган фоизларни тўлаш 
мажбуриятидан ҳоли бўлади.
6. Шарҳланаётган модданинг 7-қисми шарт нома муддати тугагач 
омонатчи муддатли омонат суммасини муддат тугаганидан кейин ёки 
қайтаришнинг бошқа шартлари билан қўйилган омонат суммасини банк 
омонати шарт номасида назарда тутилган ҳолатлар вужудга келганидан 
кейин қайтариб беришни талаб қилмаган ҳолларда, агар шарт номада 
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шарт нома омонатни талаб 
қилиб олгунча сақлаш шартлари асосида узайтирилган деб ҳисобланишини 
белгилайди. Яъни, омонатчи муддатли омонат шарт номасини тузишда 
муайян миқдорда фойда олишни кўзлайди ва шарт нома муддати тугагач, 
янги муддатга шундай шартлар асосида шарт нома тузиши ёхуд бундай 
шартларни дастлабки тузилган муддатли омонат шарт номасида назарда 
тутиши лозим.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   380   381   382   383   384   385   386   387   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling