Збекистон республикасининг


-модда. Омонат (депозит) сертификати


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet392/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   388   389   390   391   392   393   394   395   ...   505
770-модда. Омонат (депозит) сертификати
Омонат (депозит) сертификати эгасининг номи ёзилган қимматли 
қоғоз бўлиб, банкка қўйилган омонат суммасини ҳам, омонатчининг 
(сертификат сақловчининг) белгиланган муддат тамом бўлганидан 
кейин сертификатни берган банкда ёки ушбу банкнинг исталган 
филиалида омонат суммасини ва сертификатда кўрсатиб қўйилган 
фоизларни олиш ҳуқуқини ҳам тасдиқлайди.


722
Омонат (депозит) сертификати пул тўлаш учун муддатидан олдин 
тақдим этилган тақдирда банк, агар сертификатнинг шартларида 
фоизларнинг бошқача миқдори белгилаб қўйилган бўлмаса, омо-
нат суммасини ва талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлар 
бўйича тўланадиган фоизларни тўлайди.
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 24 сентябр да 
1859-сон билан рўйхатга олинган «Банкларнинг депозит (омонат) серти-
фикатларини чиқариш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисида»ги Низом 
талабига кўрадепозит (омонат) сертификати — банкка қўйилган депозит 
(омонат) суммасини ва омонатчининг (сертификат сақловчининг) депо-
зит (омонат) суммасини ҳамда сертификатда шартлашилган фоизларни 
сертификатни берган банкдан ёки шу банкнинг исталган филиалидан 
белгиланган муддат тугаганидан кейин олиш ҳуқуқини тасдиқловчи 
ноэмиссиявий эгасининг номи ёзилган қимматли қоғоз ҳисобланади. 
Сертификатлар бланкалар тарзида ҳужжатли шаклда чиқарилиши белги-
ланган. Сертификат бланкасида сертификатни чиқариш ва унинг муома-
лада бўлиш шартлари шу жумладан, талаб қилиб олиш ҳуқуқидан бошқа 
шахс фойдасига воз кечиш ҳамда сертификат йўқотилганда сертификат 
бўйича ҳуқуқларни қайта тиклаш тартиби акс эттирилган бўлиши лозим. 
Сертификатлар икки турда а) «депозит сертификатлари» — юридик 
шахслар учун; б) «омонат сертификатлари» — жисмоний шахслар учун 
чиқарилиши мумкин.
Сертификатни товарлар олди-сотдиси ёки кўрсатилган хизматлар 
(ишлар) учун ҳисоб-китоб қилишда тўлов воситаси сифатида қўллаш 
мумкин эмас. Депозит сертификатларининг олди-сотдиси ва улар бўйича 
суммаларни тўлашга доир пуллик ҳисоб-китоблар нақдсиз шаклда, омонат 
сертификатлари бўйича — нақдсиз ҳамда нақд шаклида амалга оширилади.
2. Сертификатларнинг қиймати Ўзбекистон Республикасининг миллий 
валютасида ифодаланади. Сертификатларни хорижий валютада чиқариш 
тақиқланади. Сертификатлар 6 ойдан 3 йилгача бўлган муддатга (сер-
тификат берилган вақтдан бошлаб сертификат сақловчиси сертификат 
бўйича депозитни талаб қилиб олиш ҳуқуқини қўлга киритиш вақтига 
қадар) чиқарилади.
Сертификат бланкасида қуйидаги мажбурий реквизитлар акс эттирил-
ган бўлиши шарт а) «депозит сертификати» ёки «омонат сертификати» 


723
деган ном; б) сертификат рақами ва серияси; в) депозит ёки омонат 
қўйилган сана; г) сертификат бўйича суммани талаб қилиб олиш санаси; 
д) сертификат билан расмийлаштирилган омонат ёки депозит миқдори 
(рақамлар ва сўзлар билан); е) банкнинг депозит ёки омонатга қўйилган 
суммани қайтариш ва тегишли фоизларни тўлаш юзасидан мажбурияти; 
ж) депозит ёки омонатдан фойдаланиш учун фоиз ставкаси; з) тўланиши 
лозим бўлган фоиз суммаси (рақамлар ва сўзлар билан); и) банкнинг 
номи, жойлашган манзили; к) депозит сертификатида омонатчи — юри-
дик шахснинг номи ва жойлашган манзили; л) омонат сертификатида 
омонатчи — жисмоний шахснинг фамилияси, исми, шарифи ва паспорт 
маълумотлари (серияси, номери, ким томонидан ва қачон берилганлиги); 
м) банк томонидан сертификатни имзолаш ҳуқуқи берилган икки нафар 
мансабдор шахснинг банк муҳри билан тасдиқланган имзолари. Сертифи-
кат бланкининг матнида юқорида кўрсатилган мажбурий реквизитлардан 
бири кўрсатилмаган тақдирда сертификат ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
3. Омонат (депозит) сертификати эгасининг номи ёзилган қимматли 
қоғоз ҳисобланади ва талаб қилиш ҳуқуқидан воз кечиш (цессия) шарт-
номасини тузиш орқали бошқа шахсларга ўтказилиши мумкин. Депозит 
сертификати бўйича талаб қилиб олиш ҳуқуқи фақат юридик шахсга 
ўтказилиши мумкин. Омонат сертификати бўйича талаб қилиб олиш 
ҳуқуқи фақат жисмоний шахсга ўтказилиши мумкин. Сертификат бўйича 
талаб қилиб олиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш бундай 
сертификатнинг орқа томонида ёки қўшимча варақларда (иловалар) ўз 
ҳуқуқини бераётган (цедент) ва ушбу ҳуқуқни сотиб олаётган шахснинг 
(цессионарий) икки томонлама битими билан расмийлаштирилади. Сер-
тификат бўйича талаб қилиб олиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз 
кечиш сертификат муомалада бўлган даврдагина амалга оширилиши 
мумкин.
Сертификатда талаб қилиб олиш ҳуқуқидан бошқа шахснинг фой-
дасига воз кечиш (цессия) сертификат бланкасининг орқа томонида 
расмийлаштирилади. Агар цессияни расмийлаштириш учун қўшимча 
варақлар талаб этилса, унда сертификатнинг иловалари ҳам бўлиши 
мумкин. Ушбу иловалар сертификат сақловчисининг талаби билан сер-
тификатни муомалага чиқарувчи банк томонидан расмийлаштирилади. 
Сертификатнинг иловалари рақамланган, сертификат бланкасига тикил-


724
ган ва сертификатни имзолаш ҳуқуқи берилган икки нафар мансабдор 
шахс томонидан имзоланиши ҳамда банк (банк филиали) муҳри билан 
тасдиқланган бўлиши лозим. Сертификат бланкасида сертификатни 
чиқариш ва унинг муомалада бўлиш шартлари, шу жумладан, талаб қилиб 
олиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳамда сертификат 
йўқотилганда сертификат бўйича ҳуқуқларни қайта тиклаш тартиби акс 
эттирилган бўлиши лозим.
Сертификат бланкаси банк томонидан чоп этилади, қўлда шарикли 
ручкада, ёзув машинкасида ёки компьютернинг ёзув мосламасида (прин-
терида) тўлдирилади. Сертификат билан расмийлаштирилган омонат ёки 
депозит миқдори рақамлар ва сўзлар билан ёзилади. Сертификатнинг 
рақамда ёзилган қийматидан олдин ва кейинги бўш жойлар, шунинг-
дек номиналнинг сўзда ёзилган қийматидан кейин қолган бўш жойлар 
икки параллел чизиқ тортиш йўли билан тўлдириб қўйилиши керак. 
Сўзлар билан ёзилган ҳамда рақамлар билан белгиланган суммалар 
ўртасида фарқ бўлган тақдирда сўзлар билан ёзилган сумма ҳақиқий 
ҳисобланади. Сертификатда имзо ва банк муҳрларини босмахона усу-
лида қўйиш тақиқланади.
Омонат сертификати цессиясини расмийлаштиришда тузатишлар 
киритиш нотариал тартибда ёки сертификатни берган банкда амалга 
оширилади. Сертификат бланкасини омонатчига беришда тўғри расмий-
лаштириш ва тўлдириш учун жавобгарлик банк зиммасига юклатилади. 
Депозит (омонат) сертификати бланкалари, шунингдек сертификатларга 
қўшимча варақлар (иловалар) фақат қимматли қоғозлар бланкаларини 
ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган корхоналар 
томонидан тайёрланади. Сертификатга қўшимча варақлар (иловалар) 
сертификат бланкаси билан бир вақтда тайёрланади.
4. Сертификат сақловчиси сертификатни муддати тугагунга қадар ёхуд 
сертификатда кўрсатилган бошқа ҳолатлар юз бергунга қадар қайтариб 
беришни талаб қилиш нияти бўлса, у ўзининг бу ниятидан банкни омо-
натни олишни мўлжаллаётган санадан камида бир ой олдин хабардор 
қилади. Бунда банк томонидан депозит (омонат) суммасига тўланадиган 
фоизлар, агар сертификатнинг чиқарилиш шартларида бошқача тартиб 
назарда тутилган бўлмаса, талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлар 
бўйича тўланадиган фоизлар миқдорида тўланади.


725
Сертификатлар банк ташаббуси билан қонун ҳужжатларида белги-
ланган ҳолатларда муддатидан олдин тўловга тақдим этилганида, банк 
томонидан депозит (омонат) суммасига сертификатнинг амалда бўлган 
муддати учун фоизлар тўланади. Бунда, банк сертификатларнинг муд-
датидан олдин тўловга тақдим этилиши ва уларни тўловга тақдим этиш 
шартлари тўғрисида камида бир ой олдин оммавий ахборот воситалари 
орқали эълон бериши лозим.
Агар сертификат бўйича депозитни (омонатни) олиш муддати депозит 
сақловчиси томонидан ўтказиб юборилган бўлса, у ҳолда банк сертифи-
катда белгиланган депозит суммаси ва ҳисобланган фоизларни сертификат 
эгасининг талабига кўра тўлашга мажбурдир. Сертификат суммасини 
талаб қилиш кунидан ҳақиқатда сертификатни тўлов учун тақдим этиш 
кунигача бўлган муддат учун фоизлар, агарда сертификатнинг чиқарилиш 
шартларида бошқалар кўзда тутилмаган бўлса, талаб қилиб олингунча 
омонатлар бўйича тўланадиган фоизлар миқдорида тўланади.


726

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   388   389   390   391   392   393   394   395   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling