718
тўғрисидаги тегишли маълумотларни тақдим этиши зарур. Пул қўювчи
ва банк ўртасидаги битимни учинчи шахс фойдасига тузилган шарт нома
сифатида кўриш лозим (ФК 362-моддаси). ФК 767-моддасида учунчи
шахс томонидан омонат қўювчининг ҳисобварағига пул қўйиши учун
розилиги презумпцияси ўрнатилганлиги туфайли, учинчи шахс омо-
натчининг розилигисиз банк билан тузилган шарт номасини бекор қила
олмайди. Ҳар қандай презумпция каби бу ҳам иш ҳолатидан келиб чиқиб
рад қилиниши мумкин.
768-модда. Учинчи шахс фойдасига қўйилган омонат
Омонат банкка муайян учинчи шахс фойдасига қўйилиши мумкин.
Номига омонат қўйилаётган фуқаронинг исмини ёки юридик
шахснинг номини кўрсатиш банк омонати тўғрисидаги тегишли
шарт номанинг муҳим шартидир.
Агар шарт номада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
номига омонат қўйилган учинчи шахс пул ўз ҳисобварағига келиб
тушган пайтдан бошлаб омонатчи ҳуқуқларини қўлга киритади.
Номига омонат қўйилган учинчи шахс ундан воз кечган ҳолларда
Do'stlaringiz bilan baham: