Збекистон республикасининг


учинчи шахс номига банк омонати шарт номаси тузган шахс омонатни


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet390/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   386   387   388   389   390   391   392   393   ...   505
учинчи шахс номига банк омонати шарт номаси тузган шахс омонатни 
қайтариб беришни талаб қилишга ёки уни ўз номига ўтказишга ҳақли.
1. Шарҳланаётган модда (ФК 767-моддаси каби) бир шахснинг бошқа 
шахс номига омонат қўйиши билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларни 
тартибга солади. Бироқ шарҳланаётган модда нормаларини татбиқ этиш 
учун биринчидан (ФК 767-моддасидан фарқли равишда), банкка омонат 
қўйиш учун янгидан депозит ҳисобварағи очиш ва иккинчидан, омонат 
эгасининг номи кўрсатилиши шарт. Омонат қўйилаётган фуқаро ёки юри-
дик шахс номининг кўрсатилиши ушбу банк омонати шарт номасининг 
муҳим шарти ҳисобланади. Учинчи шахс фойдасига қўйиладиган омонатда 
кимнинг фойдасига тузилганлиги кўрсатилмаса, у ўз ўзидан ҳақиқий 
ҳисобланмайди.
2. Бошқа шахс номига омонат қўйиш битимини учинчи шахс фой-
дасига тузилган шарт нома сифатида қараш керак (ФК 362-модда) ва 
унинг ўзига хос хусусиятлари ФК 768-моддасида белгиланган. Учинчи 
шахс фойдасига қўйилган маблағ унинг ҳисобварағига тушиши ва унинг 


719
томонидан ушбу омонатни қабул қилмаслиги тўғрисида эътироз мавжуд 
бўлмаса шу вақтдан бошлаб мажбуриятда шахслар ўзгариши содир 
бўлади. Яъни, маблағ киритувчи омонатчининг ўрнига учинчи шахс 
омонатчига айланади. Ҳуқуқий муносабатдаги бундай ўзгаришлар соф 
маънода учинчи шахс фойдасига тузиладиган шарт номага хос эмас (ФК 
362-моддаси).
3. Шарҳланаётган модданинг 3-қисмида кўрсатилганидек, агар шарт-
номада бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, учинчи шахс номига 
пул маблағи қўйилиши ва бу маблағ келиб тушган вақтдан эътиборан 
ушбу учинчи шахс омонатчи ҳуқуқини қўлга киритади. Бундан шундай 
хулоса келиб чиқадики, банк билан учинчи шахс фойдасига омонат 
қўювчи шахс ўртасидаги шартнома ушбу пул маблағлари учинчи шахс 
ҳисобига ўтказилгунга қадар муддатидан олдин бекор қилиниши ёки 
ўзгартирилиши мумкин. Кўрсатилган муддат келгунча пул маблағларини 
қўювчи омонатчи ҳисобланади ва ушбу омонатни тўлиқ тасарруф этиши 
мумкин.
Шартномада учинчи шахс қўйилган омонатга нисбатан учинчи шахс-
нинг омонатчи ҳуқуқларини қўлга киритиш вақти ҳам белгиланиши 
мумкин. Омонатчининг ўз ҳуқуқларидан фойдаланиши унинг томони-
дан банкка биринчи маротаба ҳуқуқларини амалга ошириш истагини 
билдирган ёки бошқача тарзда билдирган вақтдан бошлаб ифодаланган 
ҳисобланади. Ушбу талаблар омонатни тўлиқ ёки қисман олиш, ўзи 
фойдасига очилган депозит ҳисобварағига янги омонат қўйиш, омонатга 
нисбатан васиятнома расмийлаштириш, омонатни тасарруф қилиш бўйича 
ишончнома бериш ва ҳ.к. тўғрисида бўлиши мумкин.
4. ФК 767-моддаси шарҳида омонатчининг пул маблағларини 
қўювчидан омонатни қабул қилишга розилиги презумпцияси мавжудлиги 
ва учинчи шахснинг розилигисиз пул маблағларини омонатга қўювчи 
шахс банк билан тузилган шарт номани бекор қилишга ҳақли эмаслиги 
ҳақида сўз юритилган эди. Бунга қўшимча қилиб ФК 768-моддасининг 
4-қисмида учинчи шахс ўз номига омонат қўйилишини рад этган ҳолларда 
учинчи шахс фойдасига омонат қўювчи шахс ушбу омонатни қайтариб 
олиши ёки ўз номига ўтказишга ҳақли эканлигини назарда тутади. Фой-
дасига омонат қўйилган шахс омонатчи ҳуқуқларидан фойдаланишга 
рози эмаслиги унинг ўз истаги тўғрисида банкка ёзма равишда ёки 


720
бошқача тартибда билдирган пайтдан бошлаб ифодаланган ҳисобланади. 
Бундай рад этиш нотариус томонидан тасдиқланган ёки тегишли тарзда 
расмийлаштирилган ва нотариал тасдиқлашига тенглаштирилган ёхуд 
почта алоқаси орқали юборилган бўлиши мумкин.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   386   387   388   389   390   391   392   393   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling