Збекистон республикасининг


-модда. Омонатга тўланадиган фоизлар


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet385/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   381   382   383   384   385   386   387   388   ...   505
763-модда. Омонатга тўланадиган фоизлар
Банк омонатчига омонат суммаси учун банк омонати шарт-
номасида белгиланадиган миқдорда фоизлар тўлайди.


710
Банк омонати шарт номасида тўланадиган фоизлар миқдори ҳақида 
шарт бўлмаган тақдирда, банк талаб қилиб олингунча сақланадиган 
омонатларга тўланадиган миқдорда фоизлар тўлаши шарт.
Агар банк омонати шарт номасида бошқача тартиб назарда тутил-
ган бўлмаса, банк талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатларга 
тўланадиган фоизлар миқдорини ўзгартириш ҳуқуқига эга.
Банк фоизлар миқдорини камайтирган тақдирда, фоизларнинг 
янги миқдори фоизлар камайтирилганлиги ҳақида омонатчиларга 
хабар берилганидан кейин қўйилган омонатларга нисбатан қўлланади. 
Агар банк омонати шарт номасида бошқа муддат назарда тутилган 
бўлмаса, ушбу хабарга қадар қўйилган омонатларга нисбатан камай-
тирилган фоизлар миқдори тегишли хабар берилган пайтдан бир ой 
ўтганидан кейин қўлланади.
Омонатни муайян муддат ўтгач ёки шарт номада назарда тутилган 
вазиятлар юз берганидан кейин қайтариш шарти билан қўйилган 
омонат юзасидан банк омонати шарт номасида белгиланган фоизлар 
миқдори, агар шарт номада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, 
банк томонидан бир томонлама камайтирилиши мумкин эмас.
1. Банк омонати шарт номаси ҳақ эвазига тузилишини ҳисобга олиб 
банкнинг омонатчига фоиз тўлаш мажбурияти шарт номанинг муҳим 
шарти ҳисобланади. Таъкидлаш керакки, шарт номада мазкур шартнинг 
кўрсатилмаслиги шарт номани ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқармайди, 
балки шарҳланаётган модданинг 2-қисми билан қопланади. Бу ҳолда банк 
талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатларга тўланадиган миқдорда 
фоизлар тўлайди.
«Тижорат банкларида фоизларни ҳисоблаш тўғрисида»ги низом 
(Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 30 январь, 
рўйхат рақами 1306-сон билан рўйхатга олинган) ҳамда «Банкларнинг 
депозит (омонат) сертификатларини чиқариш ва муомалада бўлиш тар-
тиби тўғрисида»ги низом (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирли-
гида 2008 йил 24 сентябрда 1859-сон билан рўйхатга олинган) ларда 
фоизларни ҳисоблаш тартиби белгиланган. Жумладан, сертификатлар 
бўйича фоиз ставкалари, ушбу сертификатларни муомалага чиқараётган 
банк томонидан белгиланади. Сертификат бўйича фоизларни тўлаш 
банк томонидан сертификатни тўловга тақдим этиш билан бир вақтда 


711
тўланади ёки сертификат чиқарилиш шартларида белгиланган бўлса 
сертификатнинг муомалада бўлиш муддати давомида ҳар бир даврдан 
кейин тўлаб борилади.
Агар шарт номада банкнинг омонатчига пул маблағларидан фойда-
ланганлик учун фоиз тўлашга мажбур эмаслиги кўрсатилган бўлса, бу 
шарт номани банк омонати шарт номаси сифатида тушунмаслик лозим. 
Бу шарт номанинг ҳуқуқий табиати бошқача масалан, фоизсиз қарз шарт-
номаси сифатида баҳоланиши мумкин.
2. Талаб қилингунча сақланадиган омонатлар бўйича агар шарт номада 
бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, банк бир томонлама омонатчининг 
маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар миқдорини ўзгартириши 
(ошириши ёки камайтириши) мумкин.
Банкнинг омонатлар бўйича тўлайдиган фоизларни ошириши тўғрисида 
қарори банк томонидан белгиланади ва омонатчига билдирилиши шарт 
эмас.
3. Агар банк омонати шарт номасида бошқача ҳол назарда тутилмаган 
бўлса, фоиз миқдорини камайтириш тўғрисидаги қарор ҳақида биринчи-
дан, омонатчига хабар бериши, янги фоиз миқдори омонатчига фоизлар 
камайтирилганлиги ҳақида хабар берилгандан сўнг қўйилган омонатларга 
қўлланилади ва учинчидан, камайтирилган фоизлар тегишлича омонат-
чига хабар берилгандан сўнг бир ой ўтгандан сўнг қўлланилади.
Банкнинг фоизларни камайтириши тўғрисидаги қарорини амалга 
киритиш тартиби шарт номада кўрсатилиши мумкин. Масалан, банкнинг 
фоизларни камайтиргани тўғрисидаги бир томонлама қарори ўша кундан 
кучга кириши ва бу ҳақда омонатчи банкка келганида хабардор қилиниши 
шарт номада кўрсатилиши мумкин.
Банк фоиз ставкаларининг камайтирилганлиги тўғрисида омонатчи 
турли воситалар билан масалан, тилхат асосида, почта орқали буюртма 
хат орқали ва ҳ.к. хабардор қилиниши мумкин. Омонатчини хабардор 
қилиш усули шарт номада (масалан, модем, факс ва ҳ.к. воситасида) 
назарда тутилиши мумкин.
4. Шарҳланаётган модданинг 5-қисми муддатли омонатлар бўйича 
шарт номада келишилган фоизлар миқдори бир томонлама камайтири-
лишига йўл қўйилмаслигини белгилайди. Бунда бошқача тартиб шарт-
номада назарда тутилади. Демак, 3-қисмда белгиланган нормалар ФКнинг 


712
237-моддасида кўрсатилган истисно ҳоллардир. Бошқача айтганда, муд-
датли омонатлар бўйича банкнинг бир томонлама фоизларни камайтириши 
ҳақидаги шартлар шарт номада кўрсатилиши мумкин.
Агар омонатчи омонатнинг бир қисмини муддатидан олдин олиш 
ҳуқуқидан фойдаланса (ФКнинг 762-модда 3-қисми), муддатли банк 
омонати талаб қилингунча сақланадиган омонат шарт номасига айланади. 
Шу сабабли келгусида банк бундай омонатлар бўйича фоиз миқдорини 
умумий асосларда камайтириши мумкин.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   381   382   383   384   385   386   387   388   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling