Ўзбекистон республикасининг


-боб. Солиқ солиш мақсадларида нархни белгилаш


Download 5.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/314
Sana02.06.2024
Hajmi5.06 Mb.
#1836638
TuriКодекс
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   314
Bog'liq
Soliq kodeksi 2023

25-боб. Солиқ солиш мақсадларида нархни белгилаш 
тўғрисидаги битим 
 
196-модда. Солиқ солиш мақсадларида нархни белгилаш 
тўғрисидаги битим ҳақидаги умумий қоидалар 


212 
Йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган Ўзбекистон 
Республикаси юридик шахси (бундан буён ушбу бобда солиқ тўловчи деб 
юритилади) солиқ солиш мақсадида нархни белгилаш тўғрисидаги битим 
(бундан буён матнда нархни белгилаш тўғрисидаги битим деб юритилади) 
тузиш ҳақидаги ариза билан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ 
қўмитасига мурожаат қилишга ҳақли. 
Солиқ тўловчи ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси 
ўртасида тузилган, ўзининг амал қилиши муддати давомида солиқ солиш 
мақсадида назорат қилинадиган битимларда нархларни аниқлаш ва (ёки) 
нархларни белгилаш усулларини қўллаш тартиби тўғрисидаги битим 
нархни белгилаш тўғрисидаги битим деб ҳисобланади. 
Нархни белгилаш тўғрисидаги битимнинг мақсади солиқ тўловчи 
томонидан тузиладиган битимларда бозор нархларини қўллашдан 
иборатдир. 
Нархни белгилаш тўғрисидаги битим предмети қуйидагилардан 
иборат: 
1) назорат қилинадиган битимларнинг ҳамда ўзига нисбатан нархни 
белгилаш тўғрисидаги битим тузиладиган товарларнинг (хизматларнинг) 
турлари ва (ёки) рўйхатлари; 
2) солиқ солиш мақсадида нархларни аниқлаш тартиби ва (ёки) 
нархни белгилаш усулларининг (формулаларининг) тавсифи ҳамда 
уларнинг қўлланилиш тартиби; 
3) битимлар нархларининг нархни белгилаш тўғрисидаги битим 
шартларига мувофиқлигини аниқлашда фойдаланиладиган ахборот 
манбаларининг рўйхати; 
4) нархни белгилаш тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддати; 
5) нархни белгилаш тўғрисидаги битим шартлари бажарилганлигини 
тасдиқловчи ҳужжатларнинг рўйхати, уларни тақдим этиш тартиби
ва муддатлари. 
Тарафларнинг келишуви бўйича бошқа шартлар ҳам нархни белгилаш 
тўғрисидаги битим предмети бўлиши мумкин. 

Download 5.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   314




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling