Ўзбекистон республикасининг


-модда. Корхонани мол-мулк мажмуи сифатида


Download 5.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet216/314
Sana02.06.2024
Hajmi5.06 Mb.
#1836638
TuriКодекс
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   314
Bog'liq
Soliq kodeksi 2023

323-модда. Корхонани мол-мулк мажмуи сифатида
сотиб олишда даромадларни ва харажатларни
эътироф этишнинг ўзига хос хусусиятлари 
Ушбу бўлим мақсадида корхонани мол-мулк мажмуи сифатида сотиб 
олиш нархи ва корхонанинг мол-мулк комплекси сифатидаги соф 
активларининг қиймати (мажбуриятлар чегириб ташланган ҳолдаги 
активлар) ўртасидаги фарқ ушбу моддада белгиланган тартибда солиқ 


330 
тўловчининг харажати (даромади) деб эътироф этилади. Мазкур фарқ 
топшириш далолатномаси асосида нархга устама (ижобий фарқ бўлганда) 
ёки нархдан сийлов бериш (салбий фарқ бўлганда) тарзида аниқланади. 
Корхона ким ошди савдоларида хусусийлаштириш тартибида
ёки танлов бўйича мол-мулк мажмуи сифатида сотиб олинган тақдирда, 
харидор томонидан тўланадиган устама (олинадиган чегирма) миқдори 
харид нархи ва корхонанинг мол-мулк мажмуи сифатидаги баҳолаш 
(бошланғич) қиймати ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
Харидор 
томонидан 
тўланадиган 
устаманинг 
(олинаётган 
чегирманинг) суммаси солиқ солиш мақсадида қуйидаги тартибда ҳисобга 
олинади:
1) мол-мулк мажмуи сифатидаги корхона харидори томонидан 
тўланадиган устама харидорнинг мол-мулк мажмуи сифатидаги корхонага 
бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойдан 
эътиборан беш йил мобайнида бир меъёрда унинг харажатлари деб эътироф 
этилади;
2) мол-мулк мажмуи сифатидаги корхонанинг харидори томонидан 
олинадиган сийлов харидорнинг мол-мулк мажмуи сифатидаги корхонага 
бўлган мулк ҳуқуқининг ўтишини давлат рўйхатидан ўтказиш амалга 
оширилган ойдаги даромади деб эътироф этилади.
Сотувчининг корхонани мол-мулк мажмуи сифатида реализация 
қилишдан кўрган зарари ушбу Кодекснинг 46-бобида белгиланган тартибда 
солиқ солиш мақсадларида сотувчи томонидан ҳисобга олинади.

Download 5.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   314




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling