10
Давлат божини ҳисоблаб чиқариш ва ундириш тартиби давлат божи
тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланади.
18-модда. Махсус солиқ режимлари
Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида қуйидаги махсус солиқ режимлари белгиланади:
1) айланмадан олинадиган солиқ;
2) маҳсулот тақсимотига оид битимлар иштирокчиларига солиқ
солишнинг алоҳида тартиби;
3) махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига ва
айрим тоифадаги
солиқ тўловчиларга солиқ солишнинг алоҳида тартиби.
Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига ва айрим тоифадаги
солиқ тўловчиларга солиқ солишнинг алоҳида тартиби қонун ҳужжатларида
ёки инвестиция битимларида назарда тутилган
инвестицияларни амалга
ошириш ҳамда бошқа шартларни бажариш билан боғлиқ ҳолда
муайян
муддат учун белгиланади.
Махсус солиқ режимлари айрим солиқларни тўлашдан озод этишни,
пасайтирилган солиқ ставкаларини ва бошқа солиқ имтиёзларини қўллашни
назарда тутиши мумкин.
3-боб. Солиқ муносабатларининг субъектлари, уларнинг
ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Do'stlaringiz bilan baham: