Ўзбекистон республикасиолий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети олмалиқ филиали


Download 426.93 Kb.
bet2/6
Sana13.06.2020
Hajmi426.93 Kb.
#118504
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Xalilov Jorabek. Kurs ishi 942b70e4ad34b913e344dcd3a2ef88ec(1)


КУРС ИШИГА ТОПШИРИҚ




Фан номи “Кончилик иши асослари”



Гуруҳ5а – 18 “КИ” ТалабаХалиловЖ. М.РаҳбарАлимов Ш.М.


  1. Лойиҳа мавзуси: Карьер шароитида бурғилаш-портлатиш ишлари, қазиб юклаш ва ташиш ишларини ҳисоблаш




  1. Бошланғич маълумотлар:

  1. Карьер унудорлиги руда бўйича :14 млн. т/йил

қоплама тоғ жинслари бўйича: 6500000 м3/йил

  1. Тоғ жинсларининг мустаҳкамли коэффииенти f = 12

  2. Отвал ҳосил қилиш тури: ташқи

  3. Ташиш транспорт тури: Автомобил транспортида

  4. Ташиш масофалари: отвалгача: 4,5 км

фойдали қазилмагача:5 км

  1. Руда зичлиги:2,5т / м3

  2. Қоплама тоғ жинслари зичлиги: 1,6т / м3 .

  3. Тоғ жинсларининг майдаланиш коэффииенти: руда бўйича Кр=1,7;

қоплама тоғ жинслари бўйича Кр=1,4;

  1. Асосий адабиётлар: 1. "Очик кон ишлари асослари" фанидан маърузалар матни; 2. Ржевский В.В."Открытие горные работы. Производственные процессы." М. Недра.1985.3. Томоков П.И. Наумов И.К. " Техналогия,механизация и организация открытых горных работ."М. Недра.1986.




  1. График қисмининг тузилиши




  1. Тушунтирув қисмининг тузилиши



  1. Қўшимча топшириқ ва кўрсатмалар




  1. Лойиҳанинг бажарилиш муддатлари







1

2

3

4

5

Тушунтирув

ёзуви


Ҳимоя

Режада






















Амалда























Курс иши раҳбари: Алимов Ш. М.



КИРИШ…………………………………………………………………………

  1. Карьернинг ишлаб чиқариш унумдорлигини хисоблаш……………

  2. Кон жинсини қазиб олишга тайёрлаш………………………………

  3. Кон жинсларининг бурғуланувчанлиги………………………………

III.1. Бурғилаш дастголари ва портлатиш скважинларини бурғилаш технологияси………………………………………………………………………

III.2. Бурғилаш дастгохи унумдорлигини хисоблаш…………………………



  1. Скважин зарядлари конструкцияси ва уларни хисоблаш…………

  2. Тоғ жинсларининг қазиш ва юклаш ишлари…………………………

V.1.Экскаваторлар иш унумдорлигини ҳисоблаш…………………………

  1. Каръер юкларини ташиш………………………………………………

  2. Отвалҳосил қилиш………………………………………………………

  3. Хулоса……………………………………………………………………………

  4. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати…………………………………



















ТашДТУ ОФ 5311600. “КИ” Курс иши-2020.


















Изм

Варақ

Ҳужжат

Имзо

Сана

Тайёрлади

Халилов Ж.М.










Лит.

Варақ

Варақлар

Раҳбар

Алимов Ш.М.
















3




Каф. мудири.

Шамаев М.К.







ТашДТУ ОФ

5а-18 КИ гуруҳи


























КИРИШ.

Ўзбекистон дунёдаги жуда катта олтин, кумуш ва бошқа қимматбаҳо ҳамда ер бағрида кам учрайдиган металлар захираларига эга бўлган давлатлар жумласига киради.

Ҳозирги вақтда 40 та қимматбаҳо металл конлари қидириб топилган. Олтиннинг асосий захиралари олтин конларининг ўзида – Марказий Қизилқумда жойлашган бўлиб, тасдиқланган захиралар бўйича республикани дунёда тўртинчи ўринга олиб чиқади.



Мурунтов кони дунёдаги гигант конлар жумласига киради.У Евроосиё қитъасидаги руда таркибида олтин юқори даражада бўлган энг йирик кондир. Мурунтов конининг топилиши ҳалқаро геология жамоатчилиги томонидан йигирманчи асрнинг иккинчи ярмида олтин соҳасида қилинган энг катта кашфиёт деб эътироф этилди.

Мурунтов кони – жуда катта манба бўлиб, унда ҳар йили миллионлаб куб метр кон тупроғи қазиб олинади.Ундан дунёдаги энг сифатли олтин олиш мумкин. Бу холнинг ўзиёқ дунёнинг олтин қазиб олувчи саноати учун ноёб намунадир.

Олтин тозалашда аффинаж ( энг соф металл олиш) жараёнининг замонавий технологияси жорий этилган. Бу технология бир қатор Бу технология бир қатор “ ноухау ” ни ўз ичига олади. Натижада олий товар кўринишига эга бўлган, софлик даражаси

“тўртта тўққиз” га тенг асл олтин олинмоқда . Ана шу олтин Ўзбекистонга кўплаб халқаро совринлар келтиради .

Кўп йиллар фойдаланиш натижасида Мурунтов конининг четида катта хажмда минераллашган уюмлар ажратилган ва тўплаб қўйилган эди . Унинг таркибидаги олтин миқдорини олиш имкони йўқ эди . Бугунги кунда ана шу минераллашган уюмлар Американинг “Ньюмонт Майнинг Корпорейшн ” компанияси иштирокида энг янги технологиялар жалб этилиб, қайта ишланмоқда .

Сўнги йилларда инфраструктураси яхши ривожланган Самарқанд ва Тошкент вилоятларида олтин рудали конлар аниқланди ва қидириб топилди. Дунёнинг энг йирик олтин рудали вилояти бўлган Қизилқумда Мурунтовдан ташқари Ажбугут , Булуткон , Балпантов , Аристонтов , Тўрбой ва бошқа янги конлар аниқланиб, ўрганилмоқда.

Қизилқум минтақасидаги барча олтин конларининг мухум хусусияти шундан иборатки, руданинг таркибида олтин кўп миқдорда бўлиб, у очиқ усулда қазиб олинади. Муҳандисликтармоқлари, коммуникациялар ( сув, газ, электр энергияси, темир йўл ва автомобиль йўллари ) ҳам мавжуд.

Республикада кумуш конлари хам бор . Булар Навоий вилоятидаги Високовольтное, Ўқжетпес, Космоначи конлари ва Наманган вилоятидаги оқтепа конидир. Тасдиқланган захираларнинг катта миқдори олтин ва мис – порфир конларидир.

Оқтепа кони кумуш қазиб чиқариш бўйича энг истиқболли бўлиб, чет эл инвеститцияларини ўзига жалб этадиган кондир.



Ўзбекистонда қимматбаҳо металлар билан бир қаторда уран ҳам ишлаб чиқарилади.Унинг учун йирик минерал – хом ашё базаси барпо этилаган. Аниқланган уран захиралари 50 – 60 йил мобайнида қазиб олишга етади.

Уран билан йўл – йўлакай рений, скандий, лантаноидлар ва бошқалар ҳам қазиб олинмоқда. Мазкур элементларнинг аксарияти маълум даражада эритмага ўтади.Бинобарин, уларни ажиратиб олиш технологиясини жорий этиш конларни ишлаш самарадорлигини анча ошириш имконини берган бўлур эди.



Учинчи. Ўзбекистон рангли металлар – мис, қўрғошин, руҳ, вольфрам ва шу гуруҳга кирувчи бошқа металларнинг аниқланган захираларига эга.

Мис рудалари билан бирга рангли металларнинг 15 дан ортиқ тури, чунончи, олтин, кумуш, молибден, кадмий, индий, теллур, селен, рений, кобальт, никель, осмий ва бошқалар ҳам қазиб олинади.

Муҳими шундаки, руда асосан очиқ усулда қазиб олинади.Бу эса конларнинг рентабелли ишлашини таъминлайди.Ишлаб турган конлар мис ва унга йўлдош металларни 40 – 50 йил, рух ва қўрғошинни 100 йилдан кўпроқ вақт қазиб олишни таъминлайди.

Рангли металлар рудаларининг захиралари асосан Олмалиқ руда майдонида жойлашган.Қалмақир кони ноёб конлардан бўлиб, у мис – молибден рудаларини қазиб чиқариш бўйича чет эллардан анча устун туради. Бу коннинг рудасини Олмалиқ кон – металлургия комбинати қайта ишлайди. Комбинат Ўзбекистондаги энг йирик кохоналардан биридир.

Бундан ташқари, истиқболли Дальнее мис кони топилган. Унинг мис, молибден, олтин, кумуш, рений, теллур, селен ва олтингугурт захиралари катта.

Бу конда чет эл сармояси иштирокида мис ишлаб чиқарадиган ва йўлдош металларни ажиратиб оладиган ишлаб чиқаришлар қурилишни амалга ошириш янги бойитиш фабрикаси қуришни талаб қилади. Бу

фабрикани руда хом ашёси билан таьминлаш икки юз йилга мўлжалланган.

Мазкур кон қидириб топилган захиралари, қазиб олишнинг таннархи, фойдали қазилмаларнинг ажиратиб олиниши жиҳатидан МДҲ мамлакатлари орасида тенг келадигани йўқдир.

Қўрғошин – рух асосан Жиззах вилоятининг Учқулоч ва Сурхандарё вилоятининг Хондиза конларида жамланган.

Ходизадаги конда қўрғошин ва рух билан бирга мис, кумуш, кадмий, сеоен, олтин ва индий бор. Халқаро бозорда бу металлнинг мавқеи ошган сари Ўзбекистонда уларни қазиб чиқаришни кенгайтириш мумкин.

Ишлаб турган корхоналарни техникавий ва технолигик қайта жихозлаш учун оз миқдорда инвестиция сарфлаб, мис рудаларини қайта ишлаш чоғида ажиратиб олинадиган нодир металларнинг олий маркаларини олиш имкони мавжуд. Уларнинг таркибида асосий металл 99,99 фоизни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси бир қатор нодир ва тарқоқ ҳолда учрайдиган металларни ажиратиб олиш ҳамда ишлаб чиқариш учун ишончли хом ашё базасига эга. Уларнинг бир қисми, масалан, литий, мустақил конларда жамланган, бошқаларини мис, полиметаллар, уран ва бошқа фойдали қазилмалар конларидан йўлдош моддалар сифатида ажиратиб олиш мумкин.

Селен ва теллурдан асосан ярим ўтказгичлар, қуёш батареялари, термогенераторлар, пўлат, шишанинг махсус навларини ишлаб чиқаришда фойдаланилади.



Ўзбекистон ренийнинг ноёб захираларига эга. У Олмалиқ конларидаги рудалари билан боғлиқ.Молибден концентратидаги ренийнинг миқдори жиҳатидан бу рудалар жахон амалиётида тенгсиздир. Саноатда ренийдан авиация ва космик техника учун ўтга чидамли қотишмалар, электрон ускуналар, нефтни парчалаш учун катализаторлар ишлаб чиқаришда кенг фойдаланилади.

Жаҳонда омий изотоплари оиласида осмий 187 бор – йўғи 1,6 фоизни ташкил этадиган табий манбалар ( Африка, Швейцария, Россияда) мавжуд. Айни вақтда Ўзбекистон конларидаги таркибида рений бўлган мис – молибден рудаларида барқарор изотопнинг фоиз миқдори анча юқори.



И.А. КАРИМОВ

I. Карьернинг ишлаб чиқариш унумдорлигини хисоблаш

1. Кон массаси бўйича карьернинг ишлаб чиқариш унумдорлиги:

== 14 000 000/2,5+6 500 000=12 100 000 м3/йил
2. Карьернинг суткалик ишлаб чиқариш унумдорлиги:

Фойдали қазилма бўйича:

== 14 000 000/350=40 000 т/сутка

Тг=350 кун

Қоплама тоғ жинси бўйича:

= 6 500 000/350=18 571,42 м3/смена
3. Карьернинг сменалик ишлаб чиқариш унумдорлиги

Фойдали қазилма бўйича:

== 40 000/3=13 333,33 т/смена

nсм = 3 (8 соатлик).

Қоплама тоғ жинси бўйича:

== 18 571,42/3=6 190,47 м3/смена

II. Кон жинсини қазиб олишга тайёрлаш.

Кон жинсларини қазиб олишга тайёрлаш кон массасини қазиб олиш ва юклаш, транспорт қилиш, ағдарма ҳосил қилиш ҳамда қайта ишлаш жараёнларини бажариш учун нисбатан яхши шароит ва техник имкониятларни яратиш мақсадида олиб борилади. Кон жинсларининг тури ва хоссаларидан келиб чиққан ҳолда уларни қазиб олишга тайёрлаш асосан қуйидаги усуллар билан амалга оширилади:

1.Кон жинсларини музлашдан сақлаш.

2.Музлаган жинсларни эритиш.

3.Гидравлик бўшатиш ёки юмшатиш.

4.Механик майдалаш.

5.Портлатиб майдалаш.

Кон жинсларини музлашдан сақлаш шунга асосланадики, яьни уларни ёмон хароратларда дастлабки майдалашсиз қазиб олиш мумкин бўлмайди ёки мақсадга мувофиқ бўлмайди. Хисоблаш ишларининг кўрсатишича кон жинслари музлаганда солиштирма ковлаш кучланиши музлаш чуқурлиги 2 метргача бўлганда юмшоқ ва зич кон жинслари учун 5 – 5,5 марта ошади, паст навли тошкўмир учун 3 – 3,5 марта ошади. Музлаган кон жинсларининг мустаҳкамлиги ярим тошли кон жинслари мустаҳкамлигига тенг бўлади.

Музлаган жинсларнинг эритиш буғ, сув, чуқурликда ёки ер юзасидаги электр иситгичлар, ер юзасида куйдириш ва бошқалар орқали амалга оширилади. Чуқурликда электр иситгичлар билан эритишда музлаган чуқурликгача бир – биридан элетродлар жойлаштирилади. Электр занжири тоғ жинсилари билан туташтирилади ва уни эритиш пастдан юқорига қараб амалга оширилади 1 м3 жинсни эритиш учун электр энергия сарфи 8 – 20 кВт соатини ташкил қилади.

Кон жинсларини гидравлик усулда қазиб олишга тайёрлаш кон жинсларини таркибидаги сув ва аралашмаларни туширишга асосланган.Бунда юборилган суюлик таьсири натижасида кон жинсларининг ички тортишиш кучлари сустлашади ва шунинг таьсири натижасида улар юмшатилади. Кон жинслариниг гидравлик бўшатиш зич тупроқ жинсларини гидромеханизация усули билан қазиб олишда қўлланилади.

Кон жинсларини механик майдалаш махсус майдалагичлар орқали амалга оширилади.

Кон жинсларини портлатишнинг маъноси кон жинсини массивдан ажиратиб олиш ва уларни берилган катталикда майдалашдан иборат. Портлатиб майдалаш ярим тошли жинсларни қазиб олишга тайёрлашда

кенг қўлланилади. Ушбу усул карьерларда тошли жинсларни қазиб олишга тайёрлашнинг бирдан – бир усулидир.

Бизга маълумки, Сари – Чўққи конидан қазиб олинувчи кон жинслариниг мустахкамлиги ўртача f = 12 -17 ни ташкил қилади. Бундай мустаҳкамликдаги кон жинсларини қазиб олишга тайёрлаш юқорида таькидлаб ўтилганидек портлатиш усули билан амалга оширилади.



Портлатиш ишларини амалга оширишда портловчи моддани жойлаштириш учун скважинлар бурғилаш талаб қилинади. Демак, тоғ жинсларини ушбу усулда қазиб олишга тайёрлаш кўрсаткичларини аниқлаш учун кон жинсларининг бурғуланувчанлик хусусиятини ҳам ўрганиш керак бўлади.

III. Кон жинсларининг бурғуланувчанлиги.

Портлатиш скважинларини бурғилаш деганда бурғилаш ускунаси билан кон жинсини бузиш ва бурғилаш натижасида хосил бўлган кон жинслари майда бўлакларини юқорига чиқариш тушунилади. Скважинларни бурғилаш самарадорлиги кўпгина омилларга боғлиқ бўлиб, улардан асосийси кон жинсларини бурғиланувчанлиги ҳисобланади. Кон жинсларининг бурғиланувчанлиги – бу кон жинснинг бурғилаш асбоби таъсирида бузилиш хусусиятидир. Кон жинсларининг бурғиланувчанлиги билан мос холда бургилаш дастгоҳларининг технологик кўрсатгичлари танлаб олинади. Тоғ жинсларининг бурғиланувчанлиги бурғилаш усули, бурғилаш асбоби конструкцияси ва кон жинси бузилишига таьсир қилувчи омилларга боғлиқ. Академик В.В. Режевский кон жинсларининг бурғиланувчанлиги бўйича(фақатгина тоғ жинслари хусусиятларига боғлиқ холда ) механик бурғилашдаги кўрсаткичи бўйича тоғ жинсларини ажратган. Унга мувофиқ бурғиланувчанлик кўрсаткичи қуйидаги формула орқали аниқланади:



Бу ерда, σсж- тоғ жинсининг бир ўқ бўйича сиқилишга (эга бўлган)

чидамлилик чегараси, МПа

σcдв - тоғ жинсининг силжишга бўлган қаршилик чегараси.

γ-тоғ жинсининг зичлиги, т/м3.

Бурғиланувчанлик кўрсаткичи бўйича тоғ жинслари 5 та синфга бўлинади. Ҳар бир синф таркибига 5 туркум (категория) киради:

I - синф –енгил бурғиланувчи жинслар, 1дан – 5 чи категориягача: (Пб=1÷5)

II - синф–ўртача қийинчиликда бурғиланувчи жинслар, 6 дан - 10 категориягача: (Пб=5,10)

III - синф – қийин бурғиланувчи жинслар, 11 дан - 15категориягача: (Пб=10,1÷15)

IV - синф – жудақийин бурғиланувчи жинслар, 16 дан – 20 категориягача: (Пб=15,1÷20)

V - синф – хаддан ташқари қийин бурғиланувчи жинслар, Пб>25 кўрсаткичга эга бўлган тоғ жинслари категориядан ташқари жинслар дейилиб бундай жинслар камдан - кам учрайди.Сари - Чўққи конидаги тоғ жинслари бурғиланувчанлик даражаси бўйича ўртача қийинликда бурғиланувчи ва қийин бурғиланувчи жинслар синфига киради.
III.1. Бурғилаш дастголари ва портлатиш скважинларини бурғилаш технологияси.

Портлатиш скважинларини бурғилаш учун скважин ковига бузувчи кучланиш таъсири бўйича 3 та гуруҳдаги дастгоҳлардан фойдаланилади.



1 – гурухга, скважина ковига механик таъсир қилувчи бурғилаш дастгоҳлари киради. Ушбу гуруҳга қуйидаги бурғилаш дастгоҳлари турлари киради:

СБР ( қирувчи каропка билан айланиб бурғиланувчи дасгоҳ);

СБШ ( шарошкали долата билан айланиб бурғиловчи дастгоҳи);

СБК ( зарб - арқонли бурғилаш дастгоҳи);



СБУ ( Пневматик тўқмоқ билан хаво зарбали бурғилаш дастгоҳи).

2 – гурухга, скважина ковига термик, гидравлик ёки портлатиш орқали таъсир қилувчи бурғилаш дастгоҳлари киради. Ушбу гурухдан карьерларда фақатгина оловли бурғилаш станоклари (СБО) қўлланилади.

3 – гуруҳига, эса скважин ковига механик ва термик таьсир қилишни биргаликда олиб борувчи бурғилаш дастгохлари кенг қўлланилади.Сўнг йилларда СБШ бурғилаш дастгохларидан қўллаш оммавийлашмоқда.

Биз Сари – Чўққи шароитида СБШ 250 МН бурғилаш станогини қабул қиламиз. Ушбу дастгохнинг техник таснифи қуйида келтирилган.

Энди ушбу танлаб олинган СБШ 250 МН бурғилаш дастгохидан Сари –Чўққи карьери бўйича курс ишида берилган унумдорликни таьминлаш учун зарур бўладиган дастгохлари сонини аниқлаймиз.Бунинг учун бурғилаш дастгохининг иш унумдорлигини аниқланишни талаб қилинади. Бурғилаш дасгохи унумдорлигини хисоблаш қуйида келтирилган.

1- жалвал.





Кўрсаткичлар

Қийматлар

1.

Скважина диаметри, мм;

243

2.

Скважина чуқурлиги, м;

32

3.

Скважинанинг горизонтга нисбатан қиялик бурчаги , градусларда;;

60 90

4.

Долотага ўқ бўйича максимал кучланиш, кН;

300

5.

Бурғилаш скважинининг айланиш частотаси, м-1;

30 150

6.

Бурғилаш скважининиг ковга узатиш тезлиги, м/мин;

0 0,75

7.

Харкатланиш тезлиги, км/соат;

0,7

8.

Электр юритгичнинг ўрнатилган қуввати, КкВт;

384

9.

Скважинани тозалаш учун сиқилган хаво сарифи3/ мин;

25

10.

Бурғилаш дасгохининг оғирлиги, т;

60


III.2. Бурғилаш дастгохи унумдорлигини хисоблаш.

Бурғилаш дастгохининг смеилк унумдорлигини аниқлаш қуйидаги формула орқали амалга оширилади.



Пб.см =*Ки.б

бу ерда, Тсм– смена давомийлиги, ( 8 соат) ;



То ва Тв – 1м скважинани бурғилаш учун бажариладиган асосий ва ёрдамчи операциялар давомийлиги, соат;

Ки.б- бир сменадаги иш вақтидан фойдаланиш коэффиценти бўлиб у қуйидагичатопилади:

Ки.б = ;

бу ерда, Т n.з , Тр, Т в.п – мос холда тайёрловчи якунловчи операциялар, танаффуслар ва режадан ташқари тўтаб қолиш вақтлари;



Т n.з ва Тр – карьерларда иш шароитидан келиб чиққан холда биргаликда 0,5 – 1 соат ташкил этади;

Тn.3 + Тр= ;

Т в.п – карьерларда 11,5 соат чегарада бўлади.

То– асосий операциялар давомийлиги қуйидагича аниқланади:

То = ;

бу ерда, Vб- бурғилаш станогининг техник тезлиги (хар бир турдаги станок учун хисоблаш ёки хронаметриги усулида аниқланади).



V б-ни ҳисоб китобда жадвалдан фойдаланиб аниқлаш мумкин (2 - жадвал)


СБШ V б = 7 м/соат. 250 МН бурғилаш станоги учун.

2– жадвал


Бурғилаш станоклари

Кўрсаткич Пб

Теник бургилаш тезлиги м/ч

СБШ – 250 МН

8 – 10

14 – 15

10 – 12

11 – 12

12 – 14

9 – 10

14 - 16

6 - 7

Тв – қиймати хронаметрдаги кузатишлар асосида аниқланади.Ҳисоб китобда Тв нинг қийматини СБШ станоклари учун 2 - 5 мин деб олинади.( соатга айлантириш керак); У холда сменалик унумдорлик :

Пб.см = и.б ;

Энди бурғилаш станогининг йиллик унумдорлигини хисоблаймиз;



Пб.й = Пб.см Псм. N;

бу ерда, Псм - 1 секундаги иш сменалар сони ( кўпгина карьерларда (п = 2 cм);



N = 280÷290 кун – станокнинг 1 йилдаги иш кунлар сони.

Бурғилаш станокларининг ишчи сони мўлжалланган кон массаси хажмига боғлиқ холда қуйидагича аниқланади:



N б.р.= ;

бу ерда, Vк.м – 1 йилда қазиб олиниш керак бўлган кон массаси хажми (м3 / й) демак, бурғилаш станоклари сонини қоплама жинслар ва рудалар бўйича алохида хисоблаймиз яъни:



Download 426.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling