Ўзбекистон республикасиолий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлатархитектура – Қурилиш институти


Download 0.58 Mb.
bet1/7
Sana29.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1307318
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Qoziq metodichka1111


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ САМАРҚАНД ДАВЛАТАРХИТЕКТУРА – ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ



М.М. Хонкелдиев, М.М. Якубов, Н.А.Набиева

Қозикли пойдеворларни лойихалаш
( ўқув қўлланма )

Самарқанд 2017 йил

Ишчи 6.12.2017

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ САМАРҚАНД ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА – ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ

«Автомобил йўллари, замин ва пойдеворлар» кафедраси


Институтнинг илмий-услубий
кенгашида кўриб чиқилди ва
чоп этишга рухсат берилди.
Рўйхатга олинди: №_________
“____” ____________ 2017 йил.

“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Илмий-услубий кенгаш раиси
т. ф. н., доцент А.Р. Рахимов
_______________________
“____”____________ 2017 йил




Қозиқли пойдеворларни лойихалаш
( ўслубий қўлланма )

«5340200 – «Бино ва иншоотлар қурилиши», 5111000 – Касб таълими (5340200 –«Бино ва иншоотлар қурилиши»), 5340300 – «Шаҳар қурилиши ва хўжалиги», 5340800 - «Автомобиль йўллари ва аэродромлар», таълим йўналишларида ўқийдиган талабалар учун мўлжалланган



С А М А Р Қ А Н Д – 2017

УДК 624.131

«Козикли пойдеворларни лойихалаш» бўйича ўқув қўлланма. «5340200 – «Бино ва иншоотлар қурилиши», 5111000 – Касб таълими (5340200 –«Бино ва иншоотлар қурилиши»), 5340800 - «Автомобиль йўллари ва аэродромлар», таълим йўналишларида ўқийдиган талабалар учун, «Грунтлар механикаси, замин ва пойдеворлар» фанидан боскич лойихасининг «Козикли пойдеворлар» варианти бажаришга мўлжалланган бўлиб, «Грунтлар механикаси, замин ва пойдеворлар» фанининг укув дастури хамда норматив хужжатлар КМК 2.02.03-98 «Козикли пойдеворлар», КМК 2.02.01-98 «Бино ва иншоотлар заминлари» талабларига мос равишда тузилган.
Услубий кулланмада козикли пойдеворларни лойихалашга доир мисоллар келтирилган.

Жадвал -34, расм - 31 , адабиёт - 17,


Тузувчилар:


Хонкелдиев Мухаммадмеди Мусаевич техника фанлари номзоди, «Автомобиль йўллари, замин ва пойдеворлар» кафедраси доценти. Якубов Мукимжон Мухтарович техника фанлари номзоди, доцент, «Автомобиль йўллари, замин ва пойдеворлар» кафедраси мудири. Рецензентлар:
Мадатов Абдураим Мадатович техника фанлари номзоди, «Автомобил йўллари, замин ва пойдеворлар» кафедраси доценти. Усмонов Валиаҳмад Файзуллаевич, техника фанлари номзоди, доцент. МЧЖ «SVP MАCKАH» директори.

Самарқанд Давлат архитектура курилиш институти илмий – услубий кенгашининг «Услубий адабиётлар чоп этиш» бўлимида тасдиқланган. “___”________ йил (баённома №___) қарори билан «Замин ва пойдеворлар» фанидан амалий дарсларни ўтишда, курс ва диплом лойихаларини бажариш учун ўқув кўлланма сифатида чоп этишга тавсия этилган.


Кириш
Ўзбекистон Республикаси Президенти кўрсатмаларига асосида, Республикамизда архитектура ва шаҳарсозликни ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришда, ҳосилдор ерларни саноат ва турар жой комплекслари қурилишида ишлатмаслик кўрсатилган.
Шу свбабли охирги йилларда саноат ва турар жой комплексларини қуриш, бўш, сувга тўйинган, ўта чўкувчан лёссимон грунтлардан иборат майдонларда, яъни мураккаб грунт шароитида олиб боришга тўғри келмоқда. Бунинг учун, яъни мураккаб инженер геологик хамда грунт шароитида бино ва иншоотлар асос ва пойдеворларни барпо этишда, илм-фан ва техниканинг муваффақиятларига таянган ҳолда, самарали усулларидан фойдаланиб, иқтисодий жиҳатдан арзон, техник жиҳатдан қўйилган талабларга жавоб берадиган асос ва пойдеворларни танлаш, ҳисоблаш ва лойиҳалаш масалаларни ечиш талаб этилади.
Бундай грунт шароитларида қозиқли пойдеворларни қўллаш оптимал вариантлардан бири бўлиб ҳисобланади.

Қозикли пойдеворлар


Қозиқли пойдеворлар бинодан тушадиган юкни асосга узатиш учун ёки бўш грунт қатламини кесиб ўтиб мустаҳкам грунтга узатиш учун қўлланилади.
Қозиқли пойдеворлар айри қозиқлардан ташкил топган бўлиб, устки қисми ростверг қурилмаси билан бирлаштирилган бўлади.
Қозиқлар материал бўйича, тайёрлаш услуби бўйича, грунтда ишлаши бўйича турларга бўлинади.
Материал бўйича қозиқлар ёғочдан бетондан, темирбетон, азбоцементдан, металлдан ясалган бўлади. Ёғочли қозиқлар арзон бўлишига қарамай кам муддатга чидайди чунки, улар грунт намлигининг ўзгариши ҳисобига чирий бошлайди. Темирбетон қозиқлар чидамли бўлиб, катта юкни кўтаради.
Тайёрлаш ва грунтга қоқиш усули бўйича қозиқлар тайёр ҳолда қоқиладиган, бурғулаб тайёрланадиган бўлади.
Грунтда ишлаш шароити бўйича қозиқли пойдеворлар икки хил бўлади: устун қозиқ ва осма қозиқ. Устун қозиқ ўзининг учки қисми билан мустаҳкам грунтга,( сиқилмайдиган грунтга) қадалган бўлади. Бу турдаги қозиқлар мустаҳкам грунт жойлашган чуқурлик қозиқ узунлигидан кам бўлса қўлланилади. Устун қозиқлардан ташкил топган қозиқли пойдеворларнинг чўкиши нольга яқин бўлади. Агарда мустаҳкам грунт қатлами катта чуқурликда жойлашган бўлса осма қозиқлар қўлланилади. Бу қозиқлар бинодан тушадиган юкни ён сиртининг ишқаланиш бўйича ва учки қисмидаги грунтнинг каршилиги бўйича узатади. Козикли пойдеворлар урнатилиш чукурлиги 5 – 20 м гача бўлади.
Қозиқнинг турини ва узунлигини танлашда қурилиш майдонинг инженер геологик шароити яъни грунт шароити катта роль ўйнайди. Қурилиш майдонининг инженер геологик шароитини уни ташкил қилган грунтларнинг физик механик хоссаларини ҳамда классификацион кўрсаткичларини таҳлил қилиш натижасида юк кўтарувчи қатлам танланади.



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling