Ўзбекистон РеспубликасиОлий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Термиз давлат университети Иқтисодиёт факултети


-МОДДА. ЖАМИЯТНИНГ БОШКАРУВ ОРГАНЛАРИ


Download 0.74 Mb.
bet9/23
Sana20.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1631920
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   23
Bog'liq
омонов суннат н 819 таййор

9-МОДДА.
ЖАМИЯТНИНГ БОШКАРУВ ОРГАНЛАРИ.


9.1. Жамиятнинг бошкарув ва назорат органлари куйидагилар:
катнашчилар Умумий йигилиши;
ижроия органи — директор; тафтишчи.
9.2.1. Жамиятнинг олий бошкарув органи катнашчиларнинг Умумий йигилиши хисобланади. Йигилишлар навбатдаги ва навбатдан ташкари булиши мумкин.
Жамият катнашчиси йигилишда уз ваколатларини бошка катнашчига, ёки бошка катнашчининг вакилига берииши мумкин.
Катнашчилар Низом жамгармасидаги улушларига пропорционал равишда овозга эга буладилар.
9.2.2. Умумий йигилишнинг мутлак ваколатларига куйидагилар киради:
Жамият фаолиятининг асосий йуналишларини белгилаш, унинг режаси ва уларнинг бажарилиши тугрисидаги хисоботларини тасдиклаш;
Жамият Низомига узгартишлар ва кушимчалар киритиш;
Директорни, тафтишчини сайлаш, чакириб олиш ва уларнинг фаолият тартибини белгилаш;
Жамият фаолиятининг йиллик натижаларини, шу жумладан унинг филиаллари, шунингдек,тафтиш комиссиясининг хисобот ва хулосаларини, даромад (фойда)ни таксимлаш ва зарарларни ундириш тартибини тасдиклаш;
Шуъба Жамиятларни, филиалларни ва ваколатхоналарни ташкил этиш, кайта ташкил этиш ва тугатиш, улар хакидаги Низомларни тасдиклаш;
Жамиятни бошкариш органларидаги маъсул ходимларни мулкий жавобгарликка тортиш хакида карор кабул килиш;
Жамиятнинг ташкилий тузилмасини белгилаш, коидалар ва жамиятнинг бошка ички хужжатларини тасдиклаш;
Низом жамгармасини узгартириш;
Жамиятни бошкариш органларидаги, филиаллардаги ва ваколатхоналаридаги маъсул ходимларга иш хаки тулаш тартибини белгилаш;
Жамият фаолиятини тугатиш тугрисида карор кабул килиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш, тугатиш балансини тасдиклаш;
Катнашчиларнинг кушимча бадаллар тулаш хажмини, усулини ва тартибини белгилаш;
Жамият томонидан катнашчининг улушини сотиб олиниши хакидаги масалаларни хал этиш;
Катнашчини Жамият сафидан чикариб юбориш;
Жамиятга янги катнашчиларни кабул килиш ва уларнинг улушларини бахолаш;
Битим тузиш кунига Жамият активлари баланс кийматининг 25фоизидан ортик, кийматга эга булган мол-мулкни сотиб олиш, ёхуд тасарруфдан чикариш билан боглик катта хажмдаги битимлар тузиш;
Умумий йигилиш мутлак ваколатига Жамият Низомига кура бошка масалалар хам киритилиши мумкин.
Жамиятни тугатиш ва кайта тузишга алокадор масалалар, Жамият фаолиятининг асосий йуналишларини белгилаш, режаларни тасдиклаш ва уларнинг бажарилиши буйича хисоботни тасдиклаш, Жамият низомини ва Низом жамгармасини узгартириш, катнашчиларни чикариб юбориш, ва янги катнашчиларни кабул килишга доир масалалар, Жамият катнашчиларининг икки овоз бериши йули билан, колган масалалар буйича оддий купчилик овоз бериши йули билан амалга оширилади.
Катнашчини Жамият таркибидан чикарилиши тугрисидаги масала куриб чикилаетганда чикиб кетаётган иштирокчи, ёки унинг вакили овоз беришда иштирок этмайди.
9.2.3. Жамиятнинг хар кандай катнашчиси, катнашчилар йигилишида, йигилиш утказиладиган санадан 25 кун илгари киритилган масалани куриб чикилишини талаб килиш хукукига эга.
Жамият катнашчилар Умумий йигилиши кун тартибига киритилмаган масалалар юзасидан карорлар кабул килишга хакли эмас.
Жамият катнашчилари Умумий йигилиши камида бир йилда икки маротаба чакирилади.
9.2.4. Навбатдаги хисобот Умумий йигилиши молия йили якунланганидан сунг олти ойдан кеч булмаган муддат ичида йиллик хисоботларни, бухгалтерия балансларини, Жамиятнинг даромад ва зарар хисобларини ва йигилиш ваколатига кирадиган бошка масалаларни куриб чикиш ва тасдиклаш учун чакирилади. Навбатдаги иккинчи
хисобот умумий йигилиш молия йили якунланишига икки ойдан кам булмаган муддатда чакирилади.
9.2.5. Биргаликда 20 фоиздан куп овозга эга булган Жамият катнашчилари хохлаган вактларида ва хохлаган масала юзасидан навбатдан ташкари йигилиш чакириш хукукига эгадирлар.
Агар Жамият директори 20 кун ичида курсатилган талабни кондирмаса, улар катнашчилар йигилишни узлари чакириш хукукига эгадирлар,
Катнашчиларнинг навбатдан ташкари умумий йигилиш амалдаги конунчиликга ва катнашчилар умумий йигилиш тугрисидаги низомга асосан амалга оширилади.
Умумий йигилиш утказиш хакидаги хабарни етказиш иштирокчиларга ёзма хабарнома юбориш билан амалга оширилади.
Агар катнашчиларнинг умумий йирилишида иштирок этувчиларни руйхатга олиш тамом булган пайтга келиб Жамиятнинг жами 60 фоиздан куп овозига эга булган катнашчилар (уларнинг вакиллари) руйхатдан утган булса, катнашчиларнинг Умумий йнталиши
ваколатли (кворум тупланган) хисобланади.
Умумий йигилишнинг баённомаси катнашчилар Умумий йигилиши ёпилганидан кейин кечи билан 15 кун ичида икки нусхада тузилади. Хар икки нусха хам умумий йигилишда директорлик килувчи ва умумий йигилиш котиби томонидан имзоланади.
9.2.6. Катнашчилар умумий йигилишда уз хукукларини амалга оширишни бошка катнашчиларга (уларнинг вакилларига), шунингдек учинчи шахсга топширишлари мумкин.
Катнашчиларнинг вакиллари доимий булишлари ёки маълум бир муддатга белгиланган булишлари мумкин. Катнашчи олий органдаги уз вакилини хохлаган пайтда бу хакда Жамият ижроия органини огохлантирган холда алмаштириши мумкин.
Вакилнинг (жисмоний шахснинг) ёки ваколатли шахснинг ишончномаси ёзма куринишда нотариус томонидан тасдикланган булиши керак ва Умумий йигилиш баённомасига кушиб куйилади.
9.2.7. Агар умумий йигилиш карорлари амалдаги конунчиликка ёки Жамият низомига зид равишда кабул килинган холатларда суда даъво килиниши мумкин.
9.3. Жамиятнинг кундалик фаолиятига Жамият ишини ташкил килувчи Директор рахбарлик килади.
Ижроия органини сайлаш ва унинг ваколатларини муддатидан илгари тухтатиш, Жамият директорининг таклифига асосан Умумий йигилиш карори билан амалга оширилади.
9.3.1. Директор катнашчилар умумий йигилишнинг карорларини бажарилишини ташкил этади.
9.3.2. Катнашчилар умумий йигилишининг мутлак ваколатига тегишли масалалардан ташкари Жамиятнинг кундалик фаолияти билан боглик барча масалалар Директорнинг ваколатига тегишли хисобланади.
9.3.3. Катнашчилар Умумий йигилиши Директор маошининг хажмини тасдиклайди ва Директорни шартнома имзолашга маъсул этиб белгилайди.
Директор томонидан шартнома шартлари бузилган холатда Умумий йигилиш у билан шартномани бекор килиш хукукига эга.
9.4. Жамиятнинг молия—хужалик фаолиятини назорат килиш жамият йигилиши катнашчилари томонидан узлари ичидан ёки уларнинг вакиллари ичидан икки йил муддатга сайланадиган тафтишчи томонидан амалга оширилади.
Катнашчилар томонидан тафтишчи номзодига аудит ва молия — хужалик фаолиятини бахолаш ишида ихтисослашган юридик шахслар киритилади.
Тафтишчи навбатдаги муддатга бир неча маротаба сайланиши мумкин.
Тафтишчи йиллик хисоботлар ва баланслар буйича хулоса тайёрлайди. Бундай хулосасиз жамият баланси жамият катнашчилари йигилиш томонидан тасдикланишига йул куйилмайди.
Тафтишчининг омилкорлиги, махорат даражаси ва унинг фаолият курсатиш тартиби амалдаги конунчилик, жамият низоми ва катнашчилар Умумий йигилиш томонидан тасдикланган тафтишчи хакидаги коида билан белгиланади.
Жамият бир йилда бир маротабадан кам булмаган равишда узининг молия — хужалик фаолиятини тафтиш килдиришга мажбурдир.
Жамият фаолиятини текшириш (тафтиш килиш) йил якуни буйича, бошка вактларда тафтишчининг ташаббуси билан, Умумий йигилиш, Директорнинг карори билан ёки жами Жамият Низом жамгармасининг 10 фоизидан кам булмаган кисмига эга булган Жамият катнашчисининг талабига кура амалга оширилади.
Тафтишчи утказилган текшириш натижасини ижроия органига ва Жамият йигилишига, шунингдек, тафтиш утказиш ташаббуси билан чиккан шахсларга юборади.
Тафтишчи Жамиятнинг мансабдор шахсларидан барча маълумотларни, бухгалтерияга оид бошка хужжатларни ва шахсий тушунтиришларни талаб килиб олишга хакли.
Тафтишчи Жамият ижроия органи томонидан утказиладиган йигилишларда маслахат овози билан катнашиш хукукига эга.
9.4.5. Жамият молия—хужалик фаолиятини текшириш натижалари буйича тафтишчи ёки аудитор хулоса тузади, унда куйидагилар булади:
Жамият хисоботларида ёки унинг бошка молиявий хужжатларида мавжуд булган маълумотларнинг хакконийлигини бахолаш даражаси;
бухгалтерия хисоботларини олиб бориш, молиявий хисоб-китобни такдим этиш тартиби ва молия-хужалик фаолиятини амалга оширишда йул куйилган конунбузарлик холатлари тугрисида ахборот.
9.4.6. Жамият манфаатларига нисбатан хавф-хатар вужудга келса ёки Жамият мансабдор шахслари томонидан суъистеъмолчилик содир этилганлиги аникланган такдирда тафтишчи катнашчиларнинг навбатдан ташкари Умумий йигилишни чакиришга мажбурдир.
9.5. Умумий йигилиш карори билан Жамият иштирокчиси булмаганлар орасидан хам Жамиятга директор сайланиши мумкин булиб, директор 3 (уч) йиллик муддатга сайланади.
9.5.1. Директор зиммасига куйидагилар юкланади:
йиллик ва режага биноан катнашчилар Умумий йигилишни чакириш;
конунчиликда ва мазкур Низомда назарда тутилган шахслар талаби билан Жамиятнинг навбатдан ташкари умумий йигилишни чакириш;
Катнашчилар Жамиятнинг мажбуриятлари буйича узларига тегишли булган улушларнинг туланмаган кисми буйича бирдамлик холатида жавобгар буладилар.
Жамият давлат мажбуриятлари ва узининг катнашчилари мажбуриятлари буйича жавобгар булмайди, шунингдек, давлат хам Жамият мажбуриятлари буйича жавобгар булмайди.
9.6. Жамият шуъба ва тоъбе Жамиятларга эга булиши мумкин.
Жамият филиаллар тузишга, ваколатхоналар очишга хакли ва уларнинг фаолияти буйича жавобгар булади. Филиаллар ва ваколатхоналар директорлари Жамият томонидан берилган ишончнома асосида иш олиб борадилар.
Амалиёт жараёнида корхона бўлимларининг фаолияти ва ташкилий тузилмаси, корхона фаолиятининг турлари: махсулот ишлаб чиқариш ҳажми, махсулот таннархини калкуляция қилиш, даромадлар ва харажатлар таркибини тахлил қилиш ҳамда фойданинг тақсимланиш жараёнлари билан танишиб тегишли хулоса ва кўникмаларни ҳосил қилдим.

« go’zal madina omad » МЧЖда иш юритиш хужжатлари билан танишиш.


Иш юритиш бу корхона ва ташкилотлардаги юз берадиган операцияларни тегишли хужжатларда акс эттириб уларни тартиб билан саклаб куйиш жараёнларига айтилади.
Иш юритишнинг бевосита асосини хужжатлар ташкил этади. Хар кандай корхона, ташкилот ёки фирма булишидан катъий назар хужалик фаолиятини хужжатларсиз ташкил килиб булмайди. Шунинг учун хар бир корхонанинг узининг хужжатлари мавжуд.
Маъмурий - бошкарув фаолиятида хизмат мавкейига кура хужжатлар хозирги кунда, асосан куйидагича таснифланади. Ташкилий хужжатлар, фармойиш хужжатлари, маълумоцимон ахборот хужжатлари, хизмат езишмалари. Ташкилий хужжатлар мазмунан ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг хукукий макоми,таркибий тармоклари ва ходимлари, бошкарув жараенининг боришида жамоа иштирокнинг кайт килиниши, бошка ташкилотлар билан алокаларнинг хукукий томонлари каби масалаларини акс эттиради. Низомлар, юрикномалар, мажлис баенлари, шартномалар ана шундай ташкилий хужжатлар сирасига киради.
Маъмурий - бошкарув фаолиятида хизмат мавкейига кура хужжатлар хозирги кунда, асосан куйидагича таснифланади. Ташкилий хужжатлар, фармойиш хужжатлари, маълумоцимон ахборот хужжатлари, хизмат езишмалари. Ташкилий хужжатлар мазмунан ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг хукукий макоми,таркибий тармоклари ва ходимлари, бошкарув жараенининг боришида жамоа иштирокнинг кайт килиниши, бошка ташкилотлар билан алокаларнинг хукукий томонлари каби масалаларини акс эттиради. Низомлар, юрикномалар, мажлис баенлари, шартномалар ана шундай ташкилий хужжатлар сирасига киради.
Хизмат езишмалари мазмунан хилма-хил булади. Уларда муассаса фаолиятининг турли масалалари билан боглик, талаб, илтимос, таклиф, кафолат кабилари акс эттирилади. Бу маънода хизмат езишмалари хужжат-ларнинг юкорида курсатилган хар уч гурухи билан хам алокадордир, уларнинг муайян бир гурухига хизмат хужжатларини киритиш шунинг учун хам максадга мувофик эмас. Шуларни хисобга олиб, хизмат езишмалари хозирги замон хужжацҳуносликдаги мазкур гурухлдардан кейинги туртинчи алохида гурух сифатида таснифланган ва бу мантикан уринли.
Иқтисодиётни бошкаришда ташкилий фармоиш хужжатларининг ахамияти каттадир. Хар кандай фирма еки корхонани бошкаришда ташкилий фармоиш хужжатларидан тулик фойдаланади.
Ташкилий хужжатларга низом ,устав, мажлис баени, шартнома киради.
Низом бу корхона еки унинг таркибий булинмалари тузилиши хукуки вазифалари,бурчлари, ишни кандай ташкил килиш таркибини белгилайдиган хукукий хужжатдир.Низом айрим мансабдор шахсларга ва турли тадбирларга (курик, мусобака ва бошкаларга нисбатан хам тузилиши мумкин) купинча низом корхоналарни таъсис этиш ва ташкил топиш пайтида тузилади ва юкори ташкилотлар фармойиши билан тасдикланади. Корхоналарнинг таркибий кисмлари уларнинг рахбарлари томонидан тузилади ва корхона рахбари фармойиши билан еки тасдиклаш устхати (виза) куйиш билиан кучга киради.
Юрикнома бу конун еки бошка норматив хужжатларни тушинтириш максадида чикариладиган хукукий хужжатларни тушунтириш максадида чикариладиган хукукий хужжатдир. Корхона мансабдор шахс ва фукароларнинг ташкилий, илмий, техникавий, молиявий ва бошка махсус фаолият томонлари хусусида тартиб коида урнатиш максадида давлат бошкарув органлари томонидан чикарилади, еки рахбар томонидан тасдикланади
Фармойиш хужжатлари рахбарлар томонидан чикариладиган хужжатлардир, фармойиш хужжатларига буйрук, фармойиш, курсатма киради. Буйрук доимий равишда шахсан рахбар томонидан таерланади, курсатма ва фармойишлар рахбар мовунлари томонидан берилади
Курсатма корхоналарда хабар, сифат методик тусдаги масалалар шунингдек буйруклар, юрикномалар ва бошка хужатларнинг ижроси билан боглик булган ташкилий масалалар юзасидан чикариладиган хукукий хужжатдир. Курсатмага биринчи булиб рахбар бош мухандис уларнинг уринбосарлари имзо чекиш хукукига эга.
Бухгалтерия хисобини юритишда хужжатлар жуда мухим ахамиятга эгадир. чунки хар бир содир булган хужалик операцияси хужжатлаштирилганлиги натижасидагина унинг тухтовсиз хисобга олиниши таъминланади ва ишончномага эга булинади. Шу билан бирга бухгалтерия хисобининг счетларида, регистрларида ва хисобот иш когоз (бланк)ларида акс эттирилган хамма ёзувлар тегишли бошлангич хужжатлар билан асосланган булиши зарур. Шунинг учун хам хужжатлаштириш бухгалтерия хисоби усулининг муҳим жиҳатларидан бири бўлиб ҳисобланади.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling