Ўзбекистон РеспубликасиОлий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Термиз давлат университети Иқтисодиёт факултети


Download 0.74 Mb.
bet7/23
Sana20.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1631920
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23
Bog'liq
омонов суннат н 819 таййор

6-МОДДА
СОФ ФОЙДАНИ (ДАРОМАДНИ) ВА ЗАРАРЛАРНИ
ТАКСИМЛАШ.
Жамиятнинг молия — хужалик фаолияти натижасида олган даромади, соликларни ва бошка мажбурий туловларни, реинвестицияни ва иштирокчиларга туловларни амалга оширганидан сунг, конунчиликга ва ушбу низомга аосан Жамият фондларини ташкил этиш учун ишлатилади.
Жамият хар чоракда, ярим йилда ва йилда бир маротаба узининг соф фойдасини Жамият иштирокчилари уртасида дивиденд шаклида таксимлаш хакида карор кабул килиши мумкин.
Жамиятнинг иштирокчилари уртасида таксимланадиган фойданинг кисмини тасдиклаш хакидаги карор Жамият иштирокчилари умумий йигилиши томонидан белгиланади. Дивидендлар иштирокчилар уртасида уларнинг Низом жамгармасидаги улушларига пропорционал равишда таксимланади.
Иштирокчига тегишли фойда уч йил мобайнида талаб килиб олинмаган такдирда, Жамият мулкига утади, конунчилик юзасидан бошка муддат белгиланган холатлар бундан мустасно.
Жамият молия — хужалик фаолияти давомида вужудга келган зарарларни айбдор шахслардан, шунингдек захира жамгармаси маблагларидан, бу маблаглар етмаган такдирда умумий йигилиш карори билан кушимча максадли жамгармалар маблаглари хисобидан копланади.


7-МОДДА
ИШТИРОКЧИЛАР ХУКУКИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ.
7.1. Жамият иштирокчилари куйидаги хукукларга эга:
таъсис хужжатларида белгиланган тартибда, Жамиятни бошкариш ишларида катнашиш;
Жамият фаолияти натижаси буйича фойдани (дивидендни) пул
шаклида, хамда махсулот куринишида олиш;
Жамият фаолияти хакидаги маълумотни олиш, шу жумладан бухгалтерия хисоб ва хисоботлари ва бошка хужжатлар билан танишиш;
Жамият тугатилган такдирда узига тегишли улушга монанд равишда мулкнинг бир кисмига эга булиш;
олинган даромадддан уз ихтиёрига кура фойдаланиш;
Жамият бошкарув органларининг ношудлик ва нопок харакатлари натижасида вужудга келадиган зарарларни доплатит;
белгиланган тартибда Жамият аъзолигидан чикиш;
Жамият иштирокчилари Жамият томонидан ишлаб чикилган махсулотларни хизматларни олишда имтиёзли хукукларга ва бошка конунчиликда ва таъсис хужжатларида белгиланган бошка хукукларга эгадирлар.
7.2.Жамият иштирокчиларининг мажбуриятлари:
—Жамият таъсис хужжатларидаги низомларга риоя этиш, умумий йигилиш ва Жамиятнинг ижроия органлари карорларини бажаришга;
-таъсис хужжатларида назарда тутилган тартибда, хажмда, ва усулларда бадалларни тулаш (шу жумладан кушимча);
-Жамият фаолиятидаги тижорат сири хисобланган маълумотларни ошкор этмаслик;
Ўзбекистан Республикаси конунчилигида ва таъсис хужжатларида назарда тутилган бошка мажбуриятлар.



Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling