Ўзбекистон республикасиолий ваўрта махсус таьлим вазирлиги тошкент кимё–технология институти «менежментвакасбтаълими» факултети
ЎЗВИНХОЛДИНГ КОМПАНИЯСИ КОРХОНАЛАРИДА ИСО 22000 СТАНДАРТИ АСОСИДА СИФАТНИ ТАЪМИНЛАШ
Download 489.42 Kb.
|
1. курс иши Мухаммадамин 39-19гр
ЎЗВИНХОЛДИНГ КОМПАНИЯСИ КОРХОНАЛАРИДА ИСО 22000 СТАНДАРТИ АСОСИДА СИФАТНИ ТАЪМИНЛАШ
2006 йилдан Ўзбекистон винопазлик саноатининг ривожланишида янги давр бошланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.01.2006 йилдаги ПҚ- 255-сонли «Мева-сабзавотчилик ва узумчиликни ислоҳ қилиш борасидаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» Қарори билан винопазлик алоҳида ихтисослашган соҳага ажратилиб, бугунги кунда уни «Ўзвиносаноат- холдинг» холдинг компанияси ифодаламоқда. «Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компанияси юридик шахс ҳисобланиб, очиқ акциядорлик жамияти шаклида таъсис этилган. «Ўзвиносаноат-холдинг» компаниясининг устав фонди корхоналар акцияларининг давлат улушини, давлат мол-мулки ва молиявий маблағларини холдинг компанияси устав фондига бериш ҳисобига ташкил этилган. Холдинг компанияси унинг таркибига кирувчи корхоналарни ушбу корхоналарнинг холдингга тегишли акциялари улушига мувофиқ бошқарувини амалга оширади. Винопазлик корхоналарини спирт билан таъминлаш мақсадида Ҳукумат қарори билан 1994 йилда республикада спирт тармоғини яратиш учун асос вужудга келтирилди. «Ўзвиносаноат-холдинг» ХК тузилмасига (ЎзР ВМ 15.01.04 йилдаги 21-сонли Қарори билан) «Ўзспиртпром» акциядорлик компанияси киритилиб, унинг таркибида «Андижонспирт» ОАЖ, «Қўқонспирт», «Янгийўл Биокимё» ва «Бектемир спирт» спирт ишлаб чиқарувчи заводлар бор. «Ўзвиносаноат» компаниясининг асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари қуйидагилардан иборат: Винопазлик соҳасида ягона техникавий ва технологик сиёсатни амалга ошириш; Истеъмол спирти, ликер-ароқ ва винопазлик маҳсулотини ишлаб чиқариш бўйича корхоналарнинг фаолиятини бошқариш ва ташқи ва ички бозорда маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, корхоналарга маҳсулотнинг янги турларини ўхлаштиришда, уларни ташқи бозорларга чиқаришда кўмаклашиш; Соҳага чет эл инвестицияларини кенг жалб қилиш, хорижий инвестицияли кўшма корхоналарни таъсис этишда кўмаклашиш. Айтиб ўтилган ушбу фаолият йўналишларини рўёбга чиқариш соҳани тубдан яхшилашга ва ривожланишнинг иқтисодий йўлига ўтишга кўмаклашади, шунингдек, турли мамлакатлар ўртасида ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий алоқаларани ўрнатишда боғловчи бўғин вазифасини ўтайди. Уларни таерлашда оқ ва қизил мусаллас виноларини олиш усуллари ҳамда асбоб-ускуналаридан фойдаланилади. Бунда эзилиб, мева бандларидан ажратилган узум массаси пресслангунча чанларда тиндирилиб, иситилади ва спирт қўшиб кучайтирилади. Натижада мева пўсти ҳамда уруғи таркибидаги хушбўй ҳид ва ранг берадиган моддалар винога ўтади, винога алоҳида маза киради, спирт кўшилса вино кучи ортади. Ўзбекистонда тайёрланадиган кучли ва десерт (ширин) винолар: "Фарҳод", "Портвейн", "Ўзбекистан", "Чашма", "Шоҳруд", "Ширин" ва б. Шампан вииоси энг яхши узум навларидан, Ўзбекистонда, асосан, Баян ширей, Ркацителли, Каберне ва Рислингдан тайёрланади. Буларнинг тар-кибида 17—20% канд, 8—11% кислота бор. Янги узилган узум 4 соатдан кечиктирмай эзилиб, мева бандларидан ажратилади, кейин прессланиб шарбати ажратиб олинади. Шарбат паст (10—12°) т-рада 14—16 соат ёки 25—30°да 18—24 соат тиндирилади, рангини тиниқ қилиш учун ҳар 1 дал шарбатга 2—3 г бентонит қўшилади. Тиндирилган шарбат қуйқасидан ажратилиб, бижғитиш идишларига ўтказилади. Бижғитишда т-ра 14— 18° бўлиши керак. Бижғитиш тугаши билан (қанди 0,2% дан ортиқ қолмаганда) шарбат бошқа идишларга қуйилади. Тайёр вино 10— 15 минг дал дан қилиб, шампан заводига юборилади.Шампан заводларида вино материалларга қанд ва бижғитиш учун тоза ачитқи қўшиб, махсус шиша идишларга қуйилади. Герметик берк шиша идишларда бижғитилган шампан виноси карбонат ангидридга тўйинади. Шунингдек, шампан виноси герметик ёпиладиган металл идишларда, резервуарларда ҳам тайёрланади. Ўзбекистонда тайёрланадиган шампан винолари: "Ўзбекистон шампани", "Дурдона", "Наврўз", "Гулшан" ва б.Винолар белгиланган кондицияда бўлиши (расо етилиши) учун яна идишдан идиш га қуйилиб, қуйқасидан ажратилади, бир турдаги винолар аралаштирилади. Бир неча хил винолар бир-бирига қўшилиб, сифатли вино олинади. Винони қуйқадан тозалаш учун фильтрдан ўтказилади.Мева ва резавор мева виноси. Бу вино мева ва резавор мева ширасини спиртли бижғитиш йўли билан олинади. У кўпинча спирт, қанд моддаси, айрим пайтларда (кислоталилигини ошириш учун) ичимлик сув қўшиб бижғитилади. Мева резавор мева ширасидан мусаллас, кучли, ширин, хушбўй, асалли ва мевали винолар тайёрланади. Мусаллас винода қанд моддаси деярли бўлмайди, спирти эса 10—13%. Кучли вино таркибида 16 —18% спирт, 7—10% қанд моддаси бўлади. Ширин вино таркибида 16% спирт, 10—16% қанд моддаси бўлади. Хушбўй винога хушбўй ўт ва илдиз ширалари, доривор қўшилади; таркибида 16 —18% спирт, 8—16% қанд моддаси бўлади.Асалли вино — мева ва резавор мева ширасига қўшиладиган қандни камайтириб, унинг ўрнига асал солиб тайёрланади. Тайёр бўлган винодан янги асал ҳиди келиб туради. Таркибида 14— 16% спирт ва 30% гача қанд моддаси бўлади. Мевали вино (таркибида 17% спирт, 7% қанд моддаси бўлади) тайёрлашда, хушбўй вино сингари, мева ва резавор мева, мева қоқи, узум ва шампан винолари чиқитлари қўшилади. Кейинги йилларда винони микробиологик ва кимё-технология жиҳатидан назорат қилиш соҳасида катта ишлари олиб борилди. В. масалалари Ўзбекистонда акад. П.П. Шредер номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик институтида, шунингдек Тошкент аграр университети, Тошкент техника университети, Самарқанд қишлоқ хўжалиги олий ўқув юртларининг махсус кафедраларида ўрганилади. Download 489.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling