Ўзбекистон республикасиолий ваўрта махсус таьлим вазирлиги тошкент кимё–технология институти «менежментвакасбтаълими» факултети


Download 489.42 Kb.
bet5/8
Sana07.05.2023
Hajmi489.42 Kb.
#1440779
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1. курс иши Мухаммадамин 39-19гр

Вазирлар Маҳкамасида 2017 йилнинг 9 ойида режа кўрсаткичларнинг ижросига бағишлаб ўтказиладиган йиғилишидаги "Ўзвиносаноат-холдинг" АЖ бошқарув раисиШ.Рахимовнинг ҳисоботи
“Ўзвиносаноат-холдинг”акциядорлик жамияти ва тизимдаги тармоқ корхоналари 2017 йилга белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириб, жорий йилнинг 9 ойида Ҳукумат томонидан белгиланган прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини таъминлашда бир мунча ижобий натижаларга эришилди.
Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича
Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 1 трлн. 178млрд.826 млн.сўмлик саноат маҳсулотлари, 850млрд. 959млн. сўмлик халқ истеъмоли маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатанмос равишда 103,5 ва 102,4 фоизни ташкил этди.
Ҳисобот даврида 14 млн. 897минг литр узум виноси ёки ўсиш 103 фоизга, 44 млн. 488 минг литр ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотлари ёки ўсиш 100,0 фоизга, 491,8 минг литр коньяк ёки ўсиш 100,8 фоизга ва 51 млн. 157 минг литр спирт ишлаб чиқарилди ёки ўсиш суръати 101,6 фоизни ташкил этди.
Корхоналар томонидан янги турдаги - 133 та алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилиб, истеъмол бозорига кенг ассортиментда маҳсулотлар етказиб берилди.
Ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш кўрсаткичи: ароқ ишлаб чиқариш – 75,6 фоизни, вино ишлаб чиқариш – 61,2 фоизни, коньяк ишлаб чиқариш 100,0 фоизни ва спирт ишлаб чиқариш – 73,7 фоизни ташкил этди.
Сифатни бошқариш тизимини жорий этиш масалалари
Жорий йилда холдинг компанияси таркибидаги 6 та корхонадан
4 тасида яъни “Бону-Галдин” ҚК, “Сирдарёвино” АЖ, “Хамкор” МЧЖ ва “Арко-Стайл” корхоналарида ИСО 9001 ва 22000 сифат тизими жорий этилди.
Шунингдек, “Боғизағон” МЧЖ, “Бунёд Голд” МЧЖ корхоналари томонидан жорий йил якунига қадар сифат тизимларини тўлиқ жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Маънан ва жисмонан эскирган ускуналарниалмаштириш масаласи
2017 йилнинг 9 ойида компаниянинг 10 та корхоналари томонидан жами 68 та қиймати 1731.78 минг АҚШ долларлик бўлган маънан ва жисмонан эскирган ускуна ва жиҳозларни алмаштириш кўзда тутилган бўлиб, ҳақиқатда 84 та қиймати 1756.05 минг АҚШ долларлик ускуна ва жиҳозларни янгиларига алмаштирилиб топшириқ 101,4 фоизга бажарилди.
Улгуржи савдо бўйича
Халқ истеъмоли маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришда соҳада олиб борилган маркетинг ишлари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари ва Шаробсавдо базалари ўртасида яратилган тизим ўз натижасини бермоқда.
Шаробсавдо базалари томонидан 2017 йил январь-сентябрь ойларида 1 трлн. 810,1 млрд.сўмлик маҳсулотлар сотилиши ва белгиланган прогноз кўрсаткичи 100,9 фоизга бажарилди.


Маҳсулот экспорти масаласи
2017 йилнинг 9 ой давомида компания таркибидаги корхоналар ва агрофирмалар томонидан жами 25 млн. 266,4 минг АҚШ долларлик маҳсулот экспортини амалга оширдилар.
Шундан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 10 млн. 486,7 минг АҚШ долларни ташкил этиб, Ҳукумат қарори ва қўшимча топшириқга асосан белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида тизим корхоналари томонидан 14 млн. 799,7 минг АҚШ долларлик саноат маҳсулотлари экспортга жўнатилди ва белгиланган прогноз кўрсаткичи 108,5 фоизга ошириб бажарилди.
Инвестиция дастурлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил
23 декабрдаги ПҚ-2697 сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Инвестиция Дастури тўғрисида”ги қарорининг ижроси доирасида “Ўзвиносаноат-холдинг” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари сони Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Идоралараро кенгашининг 2017 йил 1 авугстдаги 238-сонли баёнига асосан 9 тадан 11 тага етказилди, жорий йилда 34,7 млн. АҚШ доллар миқдоридаги маблағлар жалб қилиниши ҳамда 21,3 млн. АҚШ доллар миқдоридаги инвестициялар ўзлаштирилиши белгилаб қўйилди.
Дастур доирасида жорий йилнинг 9 ойида 24,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни жалб қилиш ва шундан 14,8 млн. АҚШ доллари миқдоридаги инвестицияларни ўзлаштириш прогнози белгиланган бўлиб, амалда 25,1 млн. АҚШ доллар жалб қилинди ҳамда 16,2 млн. АҚШ доллари миқдоридаги инвестициялар ўзлаштирилди. Белгиланган прогноз кўрсаткичлари мос равишда 104% ҳамда 109% бажарилди.
Молиявий натижалар бўйича
Компания тизимидаги корхоналар томонидан 2017 йил 9 ойида бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга тўловлар 1030,6 млрд. сўмни ташкил қилди, шу жумладан 582,9 млрд. сўмлик акциз солиғи тўловлари амалга оширилиб, топшириққа нисбатан мос равишда 103,1% ва 100,3% бажарилди.
2017 йилда узум тайёрлов масаласи
Компаниямизнинг узумни қайта ишлаш корхоналари томонидан жорий йилда давлат буюртмаси асосида 140 минг тонна узум хом-ашёсини қабул қилишга узум етиштирувчилар билан шартномалар тузилди, шу жумладан агрофирма ва фермер хўжаликлари билан тузилган контрактация-шартномалари асосида 121,4 минг тонна, ўз плантацияларидан эса 18,73 минг тонна узумни қабул қилиш ва қайта ишлаш белгиланди.
Бугунги кунда тизимдаги узумни қайта ишловчи корхоналар томонидан 56,2 минг тонна узум қабул қилиниб, режа шартномага нисбатан 40,1 фоизга бажарилди ва мавсум давом этмоқда.


Узумчиликни ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш масаласи
Компаниянинг қайта ишлаш корхоналари ва агрофирмалари томонидан фермер хўжаликлари билан хамкорликда жорий йилда

Download 489.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling