Зоналлик ва ҳудудийлик қонуниятлари
Зоналлик ва ҳудудийлик қонуниятлари. Географик қобиқдаги барча жараёнларнинг иккта энергия манбаи борлиги: Қуёш энергияси ва Ернинг ички энергияси. Уларнинг географик қобиқда тақсимланиши. Зоналлик ва ҳудудийликнинг таркиб топиши.
Табиатдан фойдаланишда бу хусусиятларни ҳисобга олишнинг зарурлиги. Халқларнинг, хусусан ўзбек халқининг табиатдан фойдаланишида, қурилиш ишларида, қишлоқ хўжалигида бу қонуниятнинг ҳисобга олганлиги.
Географик қобиқдаги жараёнларнинг даврийлик қонунияти
Табиат ҳодисаларида даврийлик. Ритмиклик ва цикллик. Суткалик даврийлик, унинг сабаби ва оқибатлари. Фаслий даврийлик, унинг сабаби ва оқибатлари.
Қуёш фаоллиги цикиллиги. Қуёш магнетизми даврийлиги. 33-35 йиллик, 98-100 йиллик ва ҳ.к. даврийликлар.
Муддатсиз рўй берувчи ҳодисалар, уларнинг инсон ҳаёти, хўжалигига, табиатга таъсири.
Инсон хўжалик фаолиятининг табиатга таъсирининг географик оқибатлари
Фан ва техниканинг ривожланиши билан инсоннинг табиатга таъсирининг кучайиб бориши. Тоғ-кон саноати, метеллургия, кимё саноати ҳамда транспортнинг табиий муҳитга таъсирининг ортиб бораётгани.
Айрим ҳудудларда экологик муаммоларнинг ортиб бориши.
Табиатда тоғ жинслари ўрнининг ўзгариши. Конларнинг очиқ усулда қазиб олиниши, йирик сув омборларининг қурилиши оқибатида табиий муҳитда мувозанатнинг ўзгариши, унинг географик ва экологик оқибатлари.
Инсон хўжалик фаолияти ва табиий муҳитда ер ости ва ер усти сувлари режимининг ўзгаритирилиши ҳамда унинг оқибатлари: чўллашиш ва тупроқларнинг шўр босиши.
Биологик мувозанатнинг ўзгариши ва биологик модда айланишининг бузилиши ҳамда буларнинг экологик оқибатлари, атмосфера ҳавоси таркибига таъсири. Инсон хўжалик фаолияти таъсирида географик қобиқда иссиқлик балансининг ўзгариши. Ҳавода карбонат ангидрид гази, аэрозоллар салмоғининг ошиши ва унинг Ер юзи ҳавоси ҳароратига, об-ҳавоси ва иқлимига таъсири. Буларнинг географик ва экологик оқибатлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |