Ўзбекистон респуликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


кафедраси профессори г.ф.д.С.Б.Аббасов


Download 298.5 Kb.
bet2/32
Sana29.03.2023
Hajmi298.5 Kb.
#1307878
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
географиядан дастур магистратурага 2019

кафедраси профессори г.ф.д.С.Б.Аббасов

Тақризчилар:
“Ижтимоий-иқтисодий ижтимоий география” кафедраси профессори г.ф.д.А.Абдулқосимов
“Ижтимоий-иқтисодий ижтимоий география” кафедраси доценти, г.ф.н. М.Р.Усмонов
Кириш
“География (Умумий география)” мутахассислиги бўйича магистратурага кирувчилар синов топширишда махсус фанлар етакчи бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун магистратурага кирувчилар “География” таълим йўналиши доирасида тўлиқ ўзлаштириб олишган фанлардан ташкил топган махсус фандан синов топширишда қуйидаги фанларга алоҳида эътибор қаратишлари муҳимдир, яъни “Умумий ер билими”, “Ўзбекистон географияси”, “Табиатдан фойдаланишнинг географик асослари” фанларидир. Бунда магистратурага кирувчилар географиянинг ўрганиш объекти ва предмети, географик қобиқ ва унда содир бўладиган географик жараёнлар, ер шари ўлчамлари ва унинг географик оқибатлари, ландшафт ва униг турлари, Ўзбекистоннинг географик ўрни ва чегаралари, табиий шароитининг асосий хусусиятлари, табиий ресурслари ва халқ хўжалигидаги аҳамияти, инсоннинг табиатдан фойдаланиши ва фойдаланиш категорияларининг моҳиятларини, функцияларини, иқтисодиётдаги ролини, уларнинг таркибий қисмлари билан боғлиқ саволларни, уларга тааллуқли муаммолар ечимини билишлари ва ёрита олишлари муҳимдир. Шунингдек, синов жараёнида абитуриентларнинг мутахассислик бўйича илмий, илмий-техник ахборотлар билан мустақил ишлаш, тизимли мустақил таҳлил қилиш, хулосалар чиқариш бўйича билимларига ҳам катта аҳамият қаратилади.
Ушбу дастур бугунги кун фан, таълим, техника, иқтисодиёт, технология ва ижтимоий соҳа ривожланишини ҳисобга олган ҳолда ўқув, ишчи ўқув режа, ўқув дастур асосида 5А140602-География (Умумий география) магистратура мутахассислигига кириш учун (мутахассислик фанларидан) учун тузилган.
География - Ернинг географик қобиғи, унинг таркиби, структураси, худудий табақаланишини, унинг шаклланиши ва ривожланиши, хусусиятлари ҳақидаги фандир.
Географияни асосий мақсади - магистрантларга ҳозирги замон географиясининг жуда кўп ва хилма- хил масалаларини, уларни ҳал қилишнинг илмий-назарий ва амалий томонларини магистрантларнинг фаол иштирокида кўриб чиқиш, магистрантларда географиянинг замонавий тузилиши, тадқиқот объекти ва предмети, ички ривожланиш қонуниятлари, ўрта ва олий мактабда ўқитилиши муаммолари, амалий қирралари ва ахамиятига доир билим ва малакаларни шакллантиришдан иборат.
Географиянинг асосий вазифаси - магистрантларга географиянинг шаклланиши, ривожланиши, тадқиқот объекти ва предмети, ўзаро алоқадорлиги ва ривожланиши муаммоларини аниқлаш ҳамда географиянинг илмий-амалий аҳамиятини ошириш, фан олдида турган вазифалар, долзарб муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича тасаввур ва билимларни ҳосил қилишдир.



Download 298.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling